Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Ойбек Мўминжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак педагогларнинг ғоявий-мафкуравий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (“Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4782.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Сиддиқов Илёсжон Бахромович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Усмонов Бахриддин Ахмедович, тарих фанлари доктори, профессор; Исмоилов Темур Исмоилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ  давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак педагогларнинг ғоявий-мафкуравий компетенлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ғоявий-мафкуравий компетентлик” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва консептуал асослари тадқиқи орқали ғоя, мафкура, ғоялар тизими, ғоявий-мафкуравий тизимнинг таркибий қисми, ғоявийлик, мафкуравий иммунитет ва  мафкуравий  профилактика,  ғоявий  тарбия,  мафкуравий фаолият, мафкуравий таҳдид, мафкуравий полигон тушунчаларининг  мазмун-моҳияти,  педагогик-идеологик таъсирчанлиги ва компетенсиявий аҳамияти очиб берилган;
бўлажак педагогларнинг ғоявий-мафкуравий компетентлигини ривожлантиришнинг  касбий-мафкуравий  позиция  мезони  когнитив, фаолияли ва  натижавий компонентларни комплекслаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг ғоявий-мафкуравий компетентлигини ривожлантиришнинг  методик  талаблари(халқчиллик,  аниқлик,  натижавийлик,  самарадорлик,  қиёсийлик, кўргазмалилик,  хилма-хиллик,  долзарблилик)  асосида  миллий  ғоя  руҳи сингдирилган фанлар, тўгараклар ва ижтимоий лойиҳаларни  ташкил  этиш  компонентлари  (ғоявий-мафкуравий вазифа, сингдирилган мазмун, шакл-услуб-восита) аниқлаштирилган;
бўлажак педагогларнинг ғоявий-мафкуравий компетентлигини ривожлантириш  методикаси  ижодий  фаоллик,  базавий,  педагогик  ва  ғоявий-мафкуравий компетенсияларни  ахборот  алмашиш  коммуникативлиги,  касбий-шахсий фазилатлар  ҳамда  касбий  билимларни  идеологик фанлар билан  трансформациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларнинг ғоявий-мафкуравий компетенлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш асосида:
“ғоявий-мафкуравий компетентлик” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва концептуал асослари тадқиқи орқали ғоя, мафкура, ғоялар тизими, ғоявий-мафкуравий тизимнинг таркибий қисми, ғоявийлик, мафкуравий иммунитет ва  мафкуравий  профилактика,  ғоявий тарбия, мафкуравий фаолият, мафкуравий таҳдид, мафкуравий полигон тушунчаларининг мазмун-моҳияти, педагогик-идеологик таъсирчанлиги ва компетенциявий аҳамиятини очиб беришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2021-2022-йиллар давомида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадирятлари комплексининг электрон-трансдисиплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 18-ноябрдаги 11-05-6612/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак педагогларнинг ғоявий-мафкуравий компетентлигини ривожлантириштаълим технологиясини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;      
бўлажак педагогларнинг ғоявий-мафкуравий компетентлигини ривожлантиришнинг  касбий-мафкуравий  позиция  мезонини  когнитив, фаолияли ва  натижавий компонентларни комплекслаш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120-рақамли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 18-ноябрдаги 11-05-6612/04-сон далолатномаси). Натижада ларнинг жорий қилиниши бўлажак педагогларнинг ғоявий-мафкуравий компетентлигини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;    
бўлажак педагогларнинг ғоявий-мафкуравий компетентлигини ривожлантиришнинг  методик  талаблари (халқчиллик,  аниқлик,  натижавийлик,  самарадорлик,  қиёсийлик, кўргазмалилик,  хилма-хиллик,  долзарблилик)  асосида  миллий  ғоя  руҳи сингдирилган фанлар, тўгараклар ва ижтимоий лойиҳаларни  ташкил  этиш  компонентларини  (ғоявий-мафкуравий вазифа, сингдирилган мазмун, шакл-услуб-восита) аниқлаштиришга доир тавсиялардан “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМда 2022-2024 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”  дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2024-йил 7-октябрдаги 04-36-1096-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак педагогларнинг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсиялар билан жамотчиликни таништиришга хизмат қилган.
бўлажак педагогларнинг ғоявий-мафкуравий компетентлигини ривожлантириш  методикасини  ижодий  фаоллик,  базавий,  педагогик  ва  ғоявий-мафкуравий компетенсияларни  ахборот  алмашиш  коммуникативлиги,  касбий-шахсий фазилатлар  ҳамда  касбий  билимларни  идеологик фанлар билан  трансформациялаш асосида такомиллаштиришга доир илмий янгиликлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи асосида рўйҳатга олинган  “Жаҳон сиёсий-мафкуравий таълимотлар тарихи” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак педагогларнинг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантиришга доир таълим технологияси ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish