Мухаммадиева Дилафруз Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Доривор ўсимлик хом ашёсини ишлаб чиқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2730
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Муқимов Зарип Мажлисович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригасия ва қишлоқ хоʻжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Норбоев Шарофиддин КенГЭСҳович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Самиева Гулноза Тохировна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади доривор ўсимликлар хом ашёсини ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Доривор ўсимликлар хомашёсини ишлаб чиқаришда ҳудудларнинг табиий-иқлим шароити, экологик ҳолати, экин майдони, интенсивлаштириш даражаси каби кўрсаткичлар орқали индекс баҳолаш усули таклиф этилган;
доривор ўсимликлар хомашёларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сотиш ва қадоқлаш тизимида фаолият юритувчи хўжаликлар ўртасидаги интеграцияни таъминлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган кооперативларни ташкил этиш таклиф этилган ҳамда уларни солиқ имтиёзлари ва субсидиялар орқали қўллаб-қувватлаш йўллари асосланган;
ўсимликлар флорасига етказилган зарарларни қоплаш учун ундириладиган жарималар миқдорини зарар тоифалари бўйича белгилаш ва даражасига кўра тузатувчи коеффициентларни қўллаш, жарима тушумларини плантациялар ва питомниклар ташкил этиш ҳамда уруғчиликни ривожлантириш мақсадида қайта тақсимлаш механизмлари асосланган;
иқлим ўзгаришлари, ресурслар сарфи ва ёғин миқдори каби омилларни инобатга олган ҳолда доривор ўсимликлар хомашёсини ишлаб чиқариш ҳажми бўйича 2028 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Доривор ўсимликлар хом ашёсини ишлаб чиқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
доривор ўсимлик хом ашёсини ишлаб чиқаришда ҳудудларнинг экологик ҳолати, тарқалиш майдони, интенсивлаштириш даражаси каби кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда индекс баҳолаш бўйича таклиф этилган усул Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 28 майдаги 05/04-04-234-сон маълумотномаси). Ушбу индекс ёрдамида ҳудуддаги доривор ўсимликларнинг устуворлиги аниқланиб, уларни мезон ва чегаралар доирасида баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилади;
доривор ўсимлик хомашёларини ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сотиш ва қайта ишлашда турли тоифадаги хўжаликлар ўртасида интеграцияни таъминлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган кооперативларни ташкил этиш ҳамда уларни солиқ ва субсидиялар орқали қўллаб-қувватлашга оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 28 майдаги 05/04-04-234-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф маҳсулот етиштирувчи хўжаликларни ташкилий-иқтисодий рағбатлантиришга хизмат қилиб, доривор хомашёлар ишлаб чиқариш самарадорлигини 20 фоизгача ошириш имкониятини яратади;
ўсимлик дунёсига етказилган зарарлар учун ундириладиган жарималар миқдорини зарарни тоифаларга ажратган ҳолда белгилаш ҳамда устуворлигига кўра тузатувчи коеффициентларни қўллаш, жарималардан тушумларни уруғчиликни ривожланириш, питомник ва плантацияларни ташкил этиш мақсадида қайта тақсимлаш механизмлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 28 майдаги 05/04-04-234-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф этилган тизим маҳсулот етиштирувчилар ва йиғиб олувчилар фаолиятини тартибли ташкил этишга замин яратади;
иқлим ўзгаришлари, ресурслар сарфи, ёғин миқдори каби омилларни инобатга олган ҳолда доривор ўсимликлар хомашёсини ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришининг 2028 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 28 майдаги 05/04-04-234-сон маълумотномаси). Бу истиқболда доривор хомашёсини ишлаб чиқариш юзасидан мақсадли дастурлар қабул қилиш имконини яратади.