Садикова Арофат Мухиддин кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Ювенил ревматоид артритни клиник, диагностик ва прогностик мезонлари” ихтисосликлар шифри: 14.00.36 – Аллергология ва иммунология, 14.00.09 – Педиатрия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tib2740.
Илмий раҳбарлар: Рузибакиева Малика Руслановна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), Ашурова Дилфуза Ташпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Миррахимова Мактуба Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Гули Аминжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ювенил ревматоид артритни клиник, диагностик ва прогностик мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ювенил ревматоид артритнинг серонегатив шакли серопозитив шаклига нисбатан кўпрок учраши хамда касалликнинг клиник кечиши, касаллар ёши ва цитокинлар миқдорлари ўртасида ўзаро ишончли боғлиқлик борлиги IL-8 ва IL-17А цитокинлари миқдорининг ортиши фонида IFN-γ миқдорининг камайиши аниқланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб болаларда ювенил ревматоид артрит ривожланиши билан IL-17A генининг rs2275913 G-197A полиморфизми ўртасида ишонарли боғлиқлиги сабабли G/A ва A/A генотиплари мавжудлиги IL-17A миқдорининг ортишига олиб келиши, айниқса A/A генотипли беморларда яллиғланиш жараёни G/A ва G/G генотипларига нисбатан кучайиши аниқланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб болаларда ювенил ревматоид артрит ривожланиши VDR rs1544410 гени полиморфик варианти учраши билан тўғри пропорционал боғлиқлиги йўқлиги, аммо A/A генотипи витамин D миқдорининг қондаги энг паст даражаси ва ASLO ва CRP нинг юқори кўрсаткичлари билан коррегирланганлиги сабабли унинг кучли яллиғланиш жавоби билан боғлиқлиги исботланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб болаларда ювенил ревматоид артрит рецидивлари ривожланишида IL-17A rs2275913 ва rs1544410 VDR BsmI c.IVS7 генетик маркерлари муҳим предикторлар эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ювенил ревматоид артритни клиник, диагностик ва прогностик мезонларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилиги: илк бор ювенил ревматоид артритнинг серонегатив шакли серопозитив шаклига нисбатан кўпрок учраши хамда касалликнинг клиник кечиши, касаллар ёши ва цитокинлар миқдорлари ўртасида ўзаро ишончли боғлиқлик борлиги IL-8 ва IL-17А цитокинлари миқдорининг ортиши фонида IFN-γ миқдорининг камайиши аниқланганлиги бўйича «Ювенил ревматоид артритли болаларда клиник-иммунологик маркерларнинг прогнозтик аҳамияти» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлимининг 2022-йил 23-декабрдаги 8н-м/1557-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 4.09.2024 йилдаги 131-И-сонли, Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 4.09.2024 йилдаги 131-И-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 25-сентябрдаги №6-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши, эрта ташхис қўйиш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, ногиронлик даражасини пасайтиришга ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Самарқанд ва Наманган вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалий фаолиятларига жорий этилиши ювенил ревматоид артритли болаларда клиник-иммунологик маркерларини аниқлаш усулини қўллаш стационарда даволаниш кунларини камайтиришга ва даволашга хар бир болага нисбатан сарфланган маблағнинг 500000 сумгача тежалишига асосланган. Хулоса:ювенил ревматоид артритнинг серонегатив шакли серопозитив шаклига нисбатан кўпрок учраши хамда касалликнинг клиник кечиши, касаллар ёши ва цитокинлар миқдорлари ўртасида ўзаро ишончли боғлиқлик борлиги асосланган.
иккинчи илмий янгилиги: илк бор ўзбек миллатига мансуб болаларда ювенил ревматоид артрит ривожланиши билан IL-17A генининг rs2275913 G-197A полиморфизми ўртасида ишонарли боғлиқлиги сабабли G/A ва A/A генотиплари мавжудлиги IL-17A миқдорининг ортишига олиб келиши, айниқса A/A генотипли беморларда яллиғланиш жараёни G/A ва G/G генотипларига нисбатан кучайиши аниқланганлиги бўйича «Ювенил ревматоид артритли болаларда клиник-иммунологик маркерларнинг прогнозтик аҳамияти» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлимининг 2022-йил 23-декабрдаги 8н-м/1557-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 4.09.2024 йилдаги 131-И-сонли, Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 4.09.2024 йилдаги 131-И-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 25-сентябрдаги №6-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши, эрта ташхис қўйиш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, ногиронлик даражасини пасайтиришга ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Самарқанд ва Наманган вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалий фаолиятларига жорий этилиши ювенил ревматоид артритли болаларда клиник-иммунологик маркерларини аниқлаш усулини қўллаш стационарда даволаниш кунларини камайтиришга ва даволашга хар бир болага нисбатан сарфланган маблағнинг 500000 сумгача тежалишига асосланган. Хулоса: ўзбек миллатига мансуб болаларда ювенил ревматоид артрит ривожланиши билан IL-17A генининг rs2275913 G-197A полиморфизми ўртасида ишонарли боғлиқлиги сабабли G/A ва A/A генотиплари мавжудлиги IL-17A миқдори ва яллиғланиш жараёнига боғлиқлиги асосланган.
учинчи илмий янгилиги: илк бор ўзбек миллатига мансуб болаларда ювенил ревматоид артрит ривожланиши VDR rs1544410 гени полиморфик варианти учраши билан тўғри пропорционал боғлиқлиги йўқлиги, аммо A/A генотипи витамин D миқдорининг қондаги энг паст даражаси ва ASLO ва CRP нинг юқори кўрсаткичлари билан коррегирланганлиги сабабли унинг кучли яллиғланиш жавоби билан боғлиқлиги исботланганлиги бўйича «Ювенил ревматоид артритли болаларда клиник-иммунологик маркерларнинг прогнозтик аҳамияти» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлимининг 2022-йил 23-декабрдаги 8н-м/1557-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 4.09.2024 йилдаги 131-И-сонли, Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 4.09.2024 йилдаги 131-И-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 25-сентябрдаги №6-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши, эрта ташхис қўйиш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, ногиронлик даражасини пасайтиришга ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Самарқанд ва Наманган вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалий фаолиятларига жорий этилиши ювенил ревматоид артритли болаларда клиник-иммунологик маркерларини аниқлаш усулини қўллаш стационарда даволаниш кунларини камайтиришга ва даволашга хар бир болага нисбатан сарфланган маблағнинг 500000 сумгача тежалишига асосланган. Хулоса: ўзбек миллатига мансуб болаларда ювенил ревматоид артрит ривожланиши VDR rs1544410 гени полиморфик варианти учрашига боғлиқлиги йўқлиги, аммо A/A генотипи витамин D, ASLO ва CRP миқдорларига боғлиқлиги асосланган.
тўртинчи илмий янгилиги: илк бор ўзбек миллатига мансуб болаларда ювенил ревматоид артрит рецидивлари ривожланишида IL-17A rs2275913 ва rs1544410 VDR BsmI c.IVS7 генетик маркерлари муҳим предикторлар эканлиги исботланганлиги бўйича «Ювенил ревматоид артритли болаларда клиник-иммунологик маркерларнинг прогнозтик аҳамияти» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлимининг 2022-йил 23-декабрдаги 8н-м/1557-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 4.09.2024 йилдаги 131-И-сонли, Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 4.09.2024 йилдаги 131-И-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 25-сентябрдаги №6-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши, эрта ташхис қўйиш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, ногиронлик даражасини пасайтиришга ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Самарқанд ва Наманган вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалий фаолиятларига жорий этилиши ювенил ревматоид артритли болаларда клиник-иммунологик маркерларини аниқлаш усулини қўллаш стационарда даволаниш кунларини камайтиришга ва даволашга хар бир болага нисбатан сарфланган маблағнинг 500000 сумгача тежалишига асосланган. Хулоса: ўзбек миллатига мансуб болаларда ювенил ревматоид артрит рецидивлар ривожланиши предикторлари IL-17A rs2275913 ва rs1544410 VDR BsmI c.IVS7 генетик маркерлари эканлиги асосланган.