Назиров Фазлиддин Нуриддиновичнинг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги тимпаносклерозни даволашга жарроҳлик ёндошуви» 14.00.04 – Оториноларингология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1648.
Илмий раҳбар: Амонов Шавкат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган Педиатрия илмий – амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Джаҳонгир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Калдыгозова Галия Еркимбековна, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: Озарбайжон давлат тиббиёт университети (Озарбайжон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник-функционал ва инструментал тадқиқотлар асосида болаларда тимпаносклерозни даволашнинг жарроҳлик усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали йирингли ўрта отит билан оғриган болаларнинг 27,6% да тимпаносклероз аниқланиб, асосан унинг туботимпаник шаклида эшитиш фаолиятининг прогрессив оғирлашиши исботланган;
сурункали йирингли ўрта отит билан оғриган болаларда чакка суякларининг компьютерли томографиясида тимпаносклерознинг чегараланган шакли 64,6% - да ва тарқоқ шакли эса 35,4% - да аниқланиб, жарроҳлик амалиётининг бажарилишига кўрсатмалар илмий асосланган;
сурункали йирингли ўрта отитнинг жарроҳлик амалиёти мобайнида олинган тўқималарнинг морфологик текширувида 21,3% ҳолатларда асептик некроз ўчоқлари ва 17,4% - да эса суяк секвестлари мавжудлиги, ҳамда тўқималарининг ўчоқли кальцификацияси, перифокал дағал ва майин фиброз тўқималардан иборат дистрофик ўчоқлар бўлиши аниқланган;
сурункали йирингли ўрта отит билан оғриган болаларда тимпаносклерозни яқин ва узоқ муддат кузатувида ўтказилган даво чораларининг самарадорлик даражаси қиёсий баҳоланиб, болаларда ҳаёт сифати тарзининг яхшиланиши илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Илмий-техник Кенгашнинг 2024 йил 15-июлдаги №3-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор болаларда клиник - функционал ва морфологик текширишларга асосланиб, тимпаносклерознинг клиник кечиши ва қайталаниш хавф даражаси аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тимпаносклероз билан оғриган болаларда отоэндоскопия ва отомикроскопия қилиш ва нур ташхислаш, касалликнинг клиник кечишини баҳолаш ва функционал ҳолатини ўзгаришларида тактик ёндашув чора-тадбирлари тавсия қилинган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР ва юз-жағ бўлими амалиётига 28.12.2023 йилдаги 194-сонли буйруқ билан татбиқ этилган; Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР бўлими амалиётига 25.12.2023 йилдаги 356-сонли буйруқ билан татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Илмий-техник Кенгашнинг 2024 йил 15-июлдаги №3-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: татбиқ натижасида таклиф қилинган усул бўйича 72,4% беморларда ижобий натижа кузатилиб, беморларда йил давомида касалликнинг қайталанишлари сони 1,2±0,06% ни ташкил қилса, ушбу кўрсаткич анъанавий усул бўйича 4,2±0,14% кузатилди, даволаниш муддати қисқарди. Шундай қилиб ушбу тоифадаги беморларни тўлиқ йўналтирилган равишда текширишлардан ўтиши ҳамроҳ касалликни тўғри ва ўз вақтида аниқлашдан ташқари, даво муолажаларини тўғри танлашга, шунингдек иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиши юқори аҳамият касб этади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф қилинган усул бўйича битта беморда бир йил давомида касалликнинг қайталаниш частотасининг камайишини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий улуши 688500 сўмни ташкил қилди. Хулоса: болаларда тимпаносклерозни комплекс ташхислаш учун отооэндоскопия, отомикроскопия ва морфологик кўрсаткичлар ва нур ташхис текширишларини қўллаш, уларда кузатиладиган йўлдош касалликлари, жумладан ЛОР аъзолари сурункали касалликларини аниқлаш ва даволаш тактикасини ўз вақтида тўғри танлаш имконини беради, шунингдек, профилактик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади.
иккинчи илмий янгилик: нур ташхис МСКТ текширувлари асосида болаларда тимпаносклерозни ташхислаш ва даволаш меъзонлари аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Нур текширувлари асосида чакка суяклари МСКТ тасвирдан ўтказилди. Чакка суяклари ҳолатини ўрганиш учун видео-эндоскопик ва отомикроскопик текширувлардан ташқари барча беморларда нур ташхис текширувлари бажарилди. Текширув давомида ноғора бўшлиғида ва сўрғичсимон ўсимта соҳаларида патологик тўқималар, жумладан склеротик ва деструктив жараёнларнинг мавжудлиги ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлдик. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР ва юз-жағ бўлими амалиётига 28.12.2023 йилдаги 194-сонли буйруқ билан татбиқ этилган; Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР бўлими амалиётига 25.12.2023 йилдаги 356-сонли буйруқ билан татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Илмий-техник Кенгашнинг 2024 йил 15-июлдаги №3-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тимпаносклерозларда турли хилдаги морфологик кўринишларини МСКТ текширувларида ўзига хос ўзгаришларни аниқланиши орқали касалликнинг диагностикаси такомиллаштирилди. Илмий янгилик иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда тимпаносклерозларни ўз вақтида тўлиқ ташҳислаш, зарурий бўлган текширишларни тўғри танлаш, кераксиз ёки ортиқча текширувлар билан беморларни нурлантириш каби ҳолатларни чеклаш ва албатта, даволаш самарадорлигини оширишни таъминлайди ва шу асосда даволаш режасини тузиш ортиқча сарф-ҳаражатни олдини олади, бу эса ўртача 688500 сўмни ташкил этган. Хулоса: тимпаносклероз бўлган беморларни ўз вақтида ташхислаш, даволаш ва бошқа касалликларни келиб чиқиши олдини олинади ва молиявий харажатларни иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: сурункали йирингли ўрта отит билан оғриган болаларда ўрта қулоқ яллиғланишларида тимпаносклерозни даволаш учун бир босқичли жарроҳлик усулини қўллаш, ўрта қулоқда суяк тўқималарида асептик некроз ва суяк секвестрларини олдини олиши исботланган ва жорий қилинган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: сурункали йирингли ўрта отит бўлган болаларда тимпаносклерозни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш учун далилларга асосланган тавсиялар ишлаб чиқилди, бу касаллик аломатларини камайтирди, клиник белгиларнинг тез регрессиясига ва болаларнинг саломатлиги тикланишига ёрдам берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР ва юз-жағ бўлими амалиётига 30.12.2023 йилдаги 184-сонли буйруқ билан татбиқ этилган; Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР бўлими амалиётига 28.12.2023 йилдаги 109-сонли буйруқ билан татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Илмий-техник Кенгашнинг 2024 йил 15-июлдаги №3-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Болаларда тимпаносклероз касаллигининг авж олиб кетувчи шаклларига ўтишини камайтириш, ички қулоқ ва каллаичи каби асоратларини олди олинди, татбиқ натижасида даволаниш муддати қисқарди, беморларда ҳаёт сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига эришилди, қўшимча жарроҳлик аралашуви билан боғлиқ бўлган ноқулайликлар бартараф этилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Бир босқичли жарроҳлик аралашувининг жорий қилиниши ҳисобига такрорий стационар даволанишларнинг камайиши, битта беморда бир йил давомида беморнинг шифохонада қолиш муддатини, яъни ўрин кунининг сезиларли равишда қисқариши ва беморларда шифохонада ётоқ тўлов миқдорларининг камайиши ҳисобга олган ҳолда иқтисодий улуши 6450000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: болаларда тимпаносклерозларни комплекс даволаш учун бир босқичли жарроҳлик амалиётини тадбиқ ноғора бўшлиғи ва ён қўшни аъзоларда юзага келиши мумкин бўлган патологик ўзгаришларни олдини олиш ва юқори клиник самарага эриш, беморларда молиявий маблағи тежалиши, уларда қатновлар сонининг камайиши ва ёш бемор болалар саломатлигини сақланишини таъминланади ва даволаш тактикасини ўз вақтида тўғри танлаш имконини беради, шунингдек, профилактик жиҳатдан ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда тимпаносклерозларни даволашда бир босқичли жарроҳлик қўллаш орқали болаларда ноғора бўшлиғида органик ўзгаришларини олдини олиш, яъни ўрта қулоқда суяк тўқималарида асептик некроз ва суяк секвестрларини ривожланишини камайтириш, шунингдек, даво самарадорлиги ишончли даражада ошиши клиник, анатомик ва функционал кўрсатгичларга асосланиб исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР ва юз-жағ бўлими амалиётига 30.12.2023 йилдаги 184-сонли буйруқ билан татбиқ этилган; Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР бўлими амалиётига 28.12.2023 йилдаги 109-сонли буйруқ билан татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Илмий-техник Кенгашнинг 2024 йил 15-июлдаги №3-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Болалар амалиётида хозирги вақтда амалда қўлланилиб келинаётган анъанавий жарроҳлик усулида беморларда икки босқичли жарроҳлик аралашуви натижасида беморларда ортиқча оператив аралашувлар бўлиши, ноғора бўшлиғи нормал анатомиясининг суякчалар занжирининг бутунлиги бузилиши, шунингдек, ноғора бўшлиғида патологик органик ўзгаришлар яъни, биринчи босқич жарроҳлик амалиётидан кейин стапедопластика амалиётини бажариш учун иккинчи босқични маълум муддат давомида кутиш ўрта қулоқда суяк тўқималарида асептик некроз ва суяк секвестрларини ривожланиб кетишига, шунинг ҳисобига СЙЎО касаллигининг қайталаниши ёки авж олиб қўзиш даврига ўтиш жараёнлари кучайиб кетишига олиб келиши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: биз таклиф қилган бир босқичли даволаш усули, беморларни эрта муддатларда даволаш ва профилактика чораларини режалаштириш имконини берди. Комплекс даволаш усулининг жорий қилиниши ҳисобига такрорий даволанишларнинг камайиши натижасида беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 7 кундан 3 кунга (4 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорларини камайтиради. Шундай қилиб, таклиф қилинган усул бўйича битта беморда бир йил давомида касалликнинг қайталаниши ва жарроҳлик амалиёти сонининг камайишини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий улуши 6450000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: болаларда тимпаносклерозларни комплекс даволаш учун бир босқичли жарроҳлик амалиётини тадбиқ қилиниши ноғора бўшлиғи ва ён аъзоларда юзага келиши мумкин бўлган патологик ўзгаришларни олдини олиш ва юқори клиник самарага эришиш, беморларда молиявий маблағнинг тежалиши, уларда стационар даволаниш сонининг камайиши ва ёш бемор болалар саломатлигини сақланиши таъминланади ва даволаш тактикасини ўз вақтида тўғри танлаш имконини беради, шунингдек, профилактик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади.