Бокиева Чарос Шарофовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “КОВИД-19 ўтказган ўпка сурункали обструктив касаллиги бор беморларни даволаш усулларини оптималлаштириш”, 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2. PhD/Tib2669.
Илмий раҳбар: Тиллоева Шахло Шавкатовна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD.04/30.09.2020.Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Нурбоев Фармон Эргашович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Муминов Даврон Кадирович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бошқирдистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: КОВИД-19 ўтказган ўпка сурункали обструктив касаллиги бор беморларни даволашнинг янги самарали ёндошувларини такомилаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЎСОК мавжуд КОВИД-19 ўтказган беморлар психоэмосионал ҳолати ва ҳаёт сифати кўрсаткичларининг ўзгариши, қоннинг кислород билан сатурациясининг пасайиши, ўпкада фиброз ривожланиши зўрайтирувчи омил эканлиги асосланган;
КОВИД-19 ўтказган ЎСОК артериал гипертензия билан бирга кечган ўрта поғонаси аниқланган беморлар ва ЎСОК оғир даражадаги беморлардаги ўпка фиброзининг клиник–лаборатор кўрсаткичлари даражаси мослиги аниқланган;
ЎСОК артериал гипертензия билан бирга келган беморларнинг психоэмосионал ҳолат бузилишлари ва ўпкада фиброз ривожланишини орасида мусбат кучли корреляцон боғлиқликлар аниқланган;
ўпкада ривожланган фиброз асоратларини даволашни оптималлаштиришга ёрдам берувчи комплекс терапия даво режаси ўпканинг вентияцион-перфузия ҳолатига аҳамиятли таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«КОВИД-19 ўтказган ўпка сурункали обструктив касаллиги бор беморларни даволаш усулларини оптималлаштириш» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 08 июлдаги 02/52-сон хулосаси олинган.
биринчи илмий янгилик: ЎСОК мавжуд КОВИД-19 ўтказган беморлар психоэмосионал ҳолати ва ҳаёт сифати кўрсаткичларининг ўзгариши, қоннинг кислород билан сатурациясининг пасайиши, ўпкада фиброз ривожланиши зўрайтирувчи омил эканлиги асосланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: КОВИД-19 ўтказган ЎСОК мавжуд беморлар психоэмоционал ҳолати ва ҳаёт сифати кўрсаткичларининг ўзгаришини эрта аниқлаш ўпкада бўладиган асоратларни олдини олиш имконини берди ва эрта ташхисот натижасида такрорий MСКТда эҳтиёжи бўлган беморлар сонини камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: КОВИД-19 ўтказган ЎСОК мавжуд беморларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларининг яхшиланиши натижасида беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва стационар даволаниш кўрсатмаси йўқлиги ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган бюджет харажатларини 156200 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: КОВИД-19 ўтказган ЎСОК бирга кечган беморларда фиброз ривожланишини эрта босқичларида ташхислаш натижасида бемор учун сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан ҳар бир нафар бемор учун бюджет ҳисобидан 78348 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 80432 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик КОВИД-19 ўтказган ЎСОК артериал гипертензия билан бирга кечган ўрта поғонаси аниқланган беморлар ва ЎСОК оғир даражадаги беморлардаги ўпка фиброзининг клиник–лаборатор кўрсаткичлари даражаси мослиги аниқланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:ўтказилган тадқиқотларда КОВИД-19 ўтказган ўрта поғона ЎСОК, яъни артериал гипертензия билан бирга келганда беморларда касаллик белгиларинг оғирроқ кечганлиги аниқланган. Бу эса коморбид кечганда касаллик даржаларининг оғир кечишига бемор аҳволининг оғирлашувига олиб келиши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: КОВИД-19 ўтказган ўрта поғона ЎСОК, яъни артериал гипертензия билан бирга келганда юрак қон-томир касалликлари мавжуд беморларда хавф омилларини ўз вақтида бартараф этиш натижасида беморларнинг амбулатор мурожаати 3 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган бошқа лаборатор таҳлиллар сони 2 мартага қисқариши, асоратланишни 2 мартага камайиши ҳисобидан ҳар 1 нафар беморга бир йилда бюджет ҳисобидан 86324 сўм, бюджетдан ташқари 57 412 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилинган. Хулоса КОВИД-19 ўтказган ўрта поғона ЎСОК, яъни артериал гипертензия билан бирга келганда кузатиладиган ўпкадаги фиброз даражаларини камайтириш, юрак-қон томир касалликлари асоратларини олдини олишга қаратилган чора тадбирлар натижасида ҳар 1 нафар бемордан 98577 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ЎСОК артериал гипертензия билан бирга келган беморларнинг психоэмосионал ҳолат бузилишлари ва ўпкада фиброз ривожланишини орасида мусбат кучли корреляцион боғлиқликлар баҳоланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган тадқиқотларда ЎСОКда психоэмоционал ҳолат бузилишлари агар касаллик артериал гипертензия билан бирга кечган беморларда касаллик ривожланган сари беморлардаги психоэмоционал ҳолатларнинг бузилишлари ва ўпканинг перфузион-вентиляцион кўрсаткичлари ўртасида корреляцион боғлиқликлар исботланган. ЎСОКда психоэмоционал ҳолат бузилишлари агар касаллик артериал гипертензия билан бирга келганда касаллик белгиларининг оғиррроқ кечишининг аҳамияти кўрсатилган. Ўтказилган лаборатор мезонлар асосида ташхислаш орқали 65-75% ҳолларда беморларда касаллик белгиларининг камайиши, ўз навбатида беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичларининг яхшилашга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЎСОКда психоэмоционал ҳолат бузилишлари агар касаллик артериал гипертензия билан бирга кечган беморларнинг амбулатор мурожаати 3 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган бошқа инструментал текширувлар ва лаборатор таҳлиллар сони 2 мартага қисқариши ҳисобидан ҳар бир нафар беморга бир йилда бюджет ҳисобидан 58300 сўм, бюджетдан ташқари 44100 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ЎСОКда психоэмоционал ҳолат бузилишлари артериал гипертензия билан бирга келганда у ўпкада фиброз ривожланишини авж олиши асосида ишлаб чиқилган ташхисот мезонлардан фойдаланиб эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан 88450 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик:Ўпкада ривожланган фиброз асоратларини даволашни оптималлаштиришга ёрдам берувчи комплекс терапия даво режаси ўпканинг вентияцион-перфузия ҳолатига аҳамиятли таъсири исботланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўпкада ривожланган фиброз асоратларини даволашни оптималлаштиришга ёрдам берувчи комплекс терапия даво режаси ўпканинг вентияцион -перфузия ҳолатига баҳо бериш натижасида, комплекс даво фонида ўпканинг вентиляцион қобилиятининг ошиши, бош миянинг давомли гипоксиясининг пасайиши ва ҳиссий бузилишлар белгиларини ижобий томонга ўзгарганлиги беморларнинг ҳаёт сифати даражаси ошишига олиб келган. Антиагрегантлар билан бирга сўрилтирувчи воситаларни физиотерапевтик усулда бериш беморлар учун биринчидан иқтисодий томондан енгил бўлса, иккинчидан бу дори воситасини узоқ муддатда уй шароитида ҳам қабул қила олади, лонгидазани электрофорез усулида бериш натижасида беморларда ўпканинг вентиляцион-перфузион функцияларининг яхшиланишига, қоннинг кислород билан тўйиниши, яъни сатурациянинг яхшиланганлиги, йўтал ва балғам ажралишини яхшиланганлиги тадқиқотларда аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: коронавирус инфекциясини ўтказган, ўпканинг сурункали обструктив касаллигида ўпкада ривожланган фиброз асоратларини даволашни оптималлаштиришга ёрдам берувчи даво чораларини қўллаш натижасида беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва стационар даволаниш кўрсатмаси йўқлиги ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган харажатлар 173800 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: КОВИД-19 ўтказган ЎСОК бирга кечган беморларда фиброз ривожланишини эрта босқичларида ташхислаш ва даволашни бирга олиб бориш натижасида бемор учун сарфланадиган амбулатор ва стасионар харажатлардан ҳар бир нафар бемор учун бюджет ҳисобидан 87200 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 66300 сўм иқтисод қилиш имконини берган.