Ражабов Беҳзод Миршодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари филиал тармоқлари самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Избосаров Бобуржон Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари филиаллари фаолияти самарадорлигини ошириш ва улар фаолияти натижаларини баҳолашни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банклари филиаллари фаолияти натижаларини баҳолашнинг умумлашган кўрсаткичлардан иборат рейтинг баҳолаш тизими таклиф этилган;
тижорат банклари филиалларининг операцион самарадорлик CИР (Cост/Инcоме Ратио) кўрсаткичи бўйича ўртача МД(35-40%) оралиқни таъминлаш орқали филиаллар фаолияти самарадорлигини ошириш асосланган;
тижорат банклари филиалларининг жами даромадлари таркибида фоизсиз даромадлар улушини 25 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш орқали филиаллар самарадорлик кўрсаткичларини ошириш асосланган;
тижорат банклари филиаллари самарадорлигини ошириш мақсадида “Смарт-филиал” моделини жорий этиш ҳисобига операцион харажатларни камайтириш орқали филиаллар самарадорлигини ошириш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг филиаллар тармоқларининг самарадорлигини ошириш ва уни баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари филиаллари фаолияти натижаларини баҳолашнинг умумлашган кўрсаткичлардан иборат рейтинг баҳолаш тизими жорий этиш таклифи АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгашининг 2024 йил 02 июлдаги 45/1-сонли йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган 908-сонли “Ходимларга иш ҳақи тўлаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида” ги тартибида ўз аксини топган. Натижада, банкнинг филиаллар самарадорлиги бўйича соф фойда кўрсаткичи 2023 йил якуни бўйича ўртача 46,8 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган 2022 йил 31 декабр ҳолатига (40,4 млрд.сўм) нисбатан 6,4 млрд сўм ёки 16 фоизга ўсишига эришилган;
тижорат банклари филиалларининг операцион самарадорлик CИР (Cост/Инcоме Ратио) кўрсаткичи бўйича ўртача МД(35-40%) оралиқни таъминлаш филиаллар фаолияти самарадорлигини ошириши таклифи АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгашининг 2022 йил 25 ноябрдаги 61-сонли йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган “АТ “Алоқабанк”нинг 2023-йил учун бизнес-режаси” да ўз аксини топган. Ушбу тавсияни жорий этилиши натижасида банкнинг операцион самарадорлик CИР кўрсаткичи 2023 йил 31 декабр ҳолатига 41 фоизни ташкил этди ҳамда халқаро амалиёт меъёрлари даражасига мувофиқлиги таъминланган;
тижорат банклари филиалларининг жами даромадлари таркибида фоизсиз даромадлар улушини 25 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш орқали филиаллар самарадорлик кўрсаткичларини ошириш таклифи АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгашининг 2022 йил 1 ноябрдаги 17-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган “АТ “Алоқабанк”нинг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес-режаси” да фойдаланилган. Ушбу таклифни АТ “Алоқабанк” да жорий этилиши натижасида 2023 йил якуни бўйича банк фоизсиз даромадларининг жами даромадлардаги улуши 45 фоизга етишига эришилди;
тижорат банклари филиаллари самарадорлигини ошириш мақсадида “Смарт-филиал” моделини жорий этиш ҳисобига операцион харажатларни камайтириш орқали филиаллар самарадорлигини ошириш таклифи АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгашининг 2023 йил 15 декабрдаги 95-сон йиғилиш баёни билан тасдиқланган “АТ “Алоқабанк” фаолиятини трансформация қилиш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлар режаси” да инобатга олинган. Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида АТ “Алоқабанк”нинг операцион харажатлари қисқартирилиши ва филиаллар фаолияти самарадорлиги оширилишига эришилган.