Каримов Хаитоли Хурсановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўз тупроқлар минтақаси шароитида органик модданинг шаклланиши, физик-кимёвий хоссаларига табиий ва антропоген омилларнинг таъсири (Тошкент воҳаси мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/В575.
Илмий раҳбар: Тошқўзиев Маруф Мансурович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qх/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Раупова Нодира Бахромовна, биология фанлари доктори, профессор;  Фахрутдинова Машкура Фазлиддиновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент воҳаси тоғ ён бағирлари ва тоғ олди ҳудудларида  тарқалган тупроқларда органик модданинг шаклланиши, физик-кимёвий хоссаларига табиий ва антропоген омилларнинг таъсирини тавсифлаш ҳамда ушбу тупроқлар гумусининг таркиби, гумусли ҳолатини тадқиқ қилишга доир илмий-амалий ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лалми ва суғориладиган тўқ тусли бўз ва типик бўз тупроқларнинг 0-30; 0-50 ва 0-100 см қатламларида гумус миқдори ва унинг захирасини ўзлаштириш, суғориш давомийлиги, қиялик экапозициясига боғлиқ эканлиги (шимолий экспозицияда жанубий экспозицияга нисбатан гумус миқдори ва заҳираси юқори: лалми < янгидан суғориладиган  < эскидан суғориладиган) аниқланган;
Тошкент воҳаси тўқ тусли ва типик бўз тупроқларида органик модданинг гумификация даражаси қўриқ (кучсиз-19,2-19,5), лалми (ўртача-29,7; юқори-32,4) ва суғориладиган (юқори-33,0; жуда юқори-49,4) тупроқлар томон ошган; гумус типи ҳам шу қонуниятга бўйсинган ҳолда, фульватли, фульватли-гуматли ва гуматли-фульватли эканлиги аниқланган;
қўриқ, лалми, суғориладиган  тўқ тусли ва типик бўз тупроқларда гумус захираси билан ўсимликлар ер остки фитомассаси ўртасида корреляцион боғлиқлик (r=0,97, r=0,89, r=0,74) ва (r=0,93, r=0,85, r=0,72) кузатилиб, ушбу тупроқларда ўсимлик ер остки қолдиқларининг миқдори юқори ва гумификация даражаси устун бўлиши ҳисобига, уларда гумус захирасини ортиб бориши, гумусли ҳолатини яхшиланиб бориши исботланган;
қўриқ, лалми, суғориладиган тўқ тусли ва типик бўз тупроқларда органик моддани шаклланиши, гумус миқдори, уни таркиби, гумусли ҳолатини ўзгариши табиий ва антропоген омилларга боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўз тупроқлар минтақаси шароитида органик модданинг шаклланиши, физик-кимёвий хоссаларига табиий ва антропоген омилларнинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бўстонлиқ тумани Сойлиқ массивидаги «Рамазон» 431,3 гектар ва «Сойлиқ ғалла-дон» 55,1 гектар фермер хўжаликларининг лалми ва суғориладиган тупроқларнинг 1:5000 масштабли гумус билан таъминлан-ганлик ҳамда ҳайдов қатламидаги гумус захираси харитограммалари фермер хўжаликларининг жами 486,4 га ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 декабрдаги 04/29-06/1491-сон маълумот-номаси). Натижада, тупроқларнинг гумус билан таъминланганлик даражаси ва ҳайдов қатламидаги захираларига боғлиқ ҳолда лалми ва суғориладиган ерларни унумдорлигини оширишга қаратилган агротадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда органик деҳқончилик юритиш имконини берган;
суғориладиган типик бўз тупроқларининг кимёвий, физик-кимёвий хоссаларини мақбуллаштириш, тупроқ унумдорлигини оширишда уни органик моддага бойитишга асосланган органик деҳқончилик юритиш агротехнологияси Қибрай тумани ПСУЕАИТИ дала тажриба майдонида 2,2 гектар суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 декабрдаги 04/29-06/1491-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган типик бўз тупроқдаги гумус миқдори 0,131-0,394%, азот 0,02-0,06%, фосфор 0,01-0,04%, калий 0,104-0,222% ҳамда озиқа элементларининг ҳаракатчан шакллари 1,1-1,2 баробарга ошган ва кузги буғдойдан назорат вариантига нисбатан 3,8-10,6 ц/га, такрорий мош экинидан 1,5-4,0 ц/га, пахтадан 1,2-2,8 ц/га қўшимча ҳосил олиш имконини берган;
«Тупроқлари геоботаник тавсифи ва кимёвий таркиби маълумотлар базаси» Бўстонлиқ туманидаги Сойлиқ ва Оҳангарон туманидаги А.Навоий массивларида тадқиқот ўтказилган фермер хўжаликларининг жами 666,7 га ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 декабрдаги  04/29-06/1491-сон маълумотномаси). Натижада, маълумотларни қайта ишлаш ва тезкор таҳлил қилиш орқали массивларда тарқалган тўқ тусли ва типик бўз тупроқларда ўсимлик қопланишини ҳисобга олган ҳолда органик моддани яхшилаш бўйича чора-тадбирлар қўллаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish