Холдаров Давронбек Мадаминовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фаргʻона водийси шўрланган тупроқлари биогеокимёси ва улардан фойдаланиш йўллари», 03.00.13 - Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/В195.
Илмий маслаҳатчи: Юлдашев Гулом, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Тошқўзиев Маруф Мансурович, биология фанлари доктори, профессор; Исақов Валижон Юнусович, биология фанлари доктори, профессор; Шадиева Нилуфар Искандаровна, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси шўрланган тупроқлари биогеокимёси ва улардан фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсининг суғориладиган ўтлоқи саз тупроқлари ва шўрхокларида микроелемент, ултромикроелемент ва лантаноидлар (Cу, Зн, Мн, Б, Мо ва Фе, Рб, Тҳ, Cе, Cс, Та, Ли, Эу, Тб, Ҳф, Сб, Йб, Ла, См, Ас, Ср) таркиби ва уларнинг биогеокимёвий хоссалари аниқланган;
тупроқларда тупроқ-геокимёвий нуқтайи назардан микро- ва ултромикроелементларнинг барерлардаги геокимёвий хосса-хусусиятлари ҳамда провинсиялар пайдо қилиши исботланган;
Фарғона водийсида тарқалган ўтлоқи саз тупроқлар ва шўрхоклардаги элементларнинг миграцияси, кларк консентрацияси (КК), кларк тақсимоти (КТ), биологик сингдириш коеффициентлари (Ах) аниқланган;
ўтлоқи саз тупроқлар ва шўрхокларда ҳамда ўсимлик органларида кимёвий элементларнинг тебраниш чегаралари, тарқалиш қонуниятлари, 35 га яқин кимёвий элементларнинг ўртача миқдорлари аниқланган;
геокимёвий ландшафтларда латерал ва радиал геокимёвий барерлар аниқланиб, бу барерларда элементларнинг миграцион оқимлари йўналишлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси шўрланган тупроқлари биогеокимёси ва улардан фойдаланиш йўллари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
«Фарғона водийси шўрланган ўтлоқи саз тупроқлари ва шўрхоклари биогеокимёси ҳамда улардан самарали фойдаланиш йўллари» номли тавсиянома Фаргʻона вилояти Бешариқ тумани ҳудудига амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 31 январдаги 05/06-178-сон маълумотномаси). Натижада, турли даражада шўрланган суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилашда фермер хўжаликларига қўлланма сифатида хизмат қилган;
Бешариқ тумани С.Марасулов номли массивда тарқалган эскидан суғориладиган ўтлоқи саз, Ғ.Раҳимов номли массивнинг янгидан суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг микроелементлар билан таъминланганлиги бўйича хаританомаси Бешариқ тумани қишлоқ хўжалик бўлимига амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 31 январдаги 05/06-178-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларда деҳқончилик юритишда микроелементлар билан бойитилган минерал ўғитларни қўллашга хизмат қилган;
Ғўза экилган майдонлардаги янгидан суғориладиган ўтлоқи саз тупроқлар учун биомикроелементларни Cу-11, Зн-11, Мн-0.35, Б-19, Мо-28 кг/га ҳамда эскидан суғориладиган ўтлоқи саз тупроқлар учун биомикроелементларни Cу-19, Зн-11, Мн-0.39, Б-13, Мо-15 кг/га қўллашнинг мақбул меъёрлари фермер хўжаликлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 8 октябрдаги 05/05-02-869-сон маълумотномаси). Натижада 2021-2023-йилларда Бешариқ тумани Ғ.Раҳимов номли ҳудуднинг «Анвар раис» (30,2 га), «Й.Пайғамов» (34,4 га), «Аъло-5» (58 га) фермер хўжаликлари ер майдонларидаги янгидан суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларда, С.Марасулов номли ҳудуднинг «Кулолобод файзи» (68,2 га), «Азизбек» (48,4 га), «Турғунов Мартавали» (41,2 га) фермер хўжаликларининг эскидан суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларида жами 280,4 га ер майдонларида ғўза экилган суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларни биомикроелементлар билан бойитиш орқали ушбу ҳудудларда ҳар гектар майдондан 34,7-37,3 сентнердан пахта ҳосили етиштирилиб, биомикроелементлар қўлланилмаган майдонларга нисбатан 3,2-4,4 сентнер қўшимча пахта ҳосили олиш имконини берган.