Темиров Ғолиб Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фосфогипсни натрий ва калий тузлари билан конверсиялаш асосида натрий ва калий сулфатларини олиш технологияси», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4834.
Илмий раҳбар: Алимов Умарбек Кадирбергенович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02.
Расмий оппонентлар: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Шерқузиев Дониёр Шермаматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фосфогипсни натрий карбонати ва калий хлориди билан конверсиялаш асосида натрий ва калий сулфат олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
калий хлорид билан фосфогипсни аммиак эритмаси муҳитида конверсия қилишда калий хлориднинг фосфогипсга нисбатан мол миқдори ортиши билан конверсия даражасини ошиши аниқланган;
калий хлорид билан фосфогипсни моноетаноламин эритмаси муҳитида конверсия қилишда моноетаноламиннинг фосфогипсга нисбатан массаси ортиб бориши билан конверсия даражасининг ошиб бориши исботланган;
фосфогипснинг натрий карбонат билан конверсиясига мол нисбати, консентрация, ҳарорат ва аралаштириш давомийлиги каби технологик омилларнинг таъсири ўрганилиб, конверсия даражаси 96,71% гача кўтарилиши аниқланган;
натрий карбонат билан фосфогипс конверсиясида мақбул шароитларда олинган натрий сулфатнинг тозалик даражасини 96% гача ошириш мумкинлиги исботланган;
натрий сулфат ва калий хлорид конверсиясининг мақбул шароитлари аниқланган ва конверсия даражаси 96,83% гача ўсиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фосфогипсни натрий ва калий тузлари билан қайта ишлаш асосида натрий ва калий сулфатларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фосфогипсни натрий карбонатининг сувли эритмасида конверсиялаш асосида натрий сулфат олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг “2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг 2024 йил 10 октябрда 59-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган технология шиша ва енгил саноат учун натрий сулфат олиш имконини беради;
конверсиён натрий сулфат ва флотацион калий хлорид ўзаро таъсирлашуви асосида калий сулфат ишлаб чиқариш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг “2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг 2024 йил 10 октябрда 59-сонли маълумотномаси). Натижасида, қишлоқ хўжалигида экинларни калийли ўғитлар билан самарали таъминлаш имконини беради.