Раҳмонов Охунжон Олим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Пахта тозалаш заводи чиқиндиси ва калсий хлорати асосида юмшоқ таъсир этувчи дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4833.
Илмий раҳбар: Тоғашаров Аҳат Салимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02.
Расмий оппонентлар: Мирзакулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор; Бобожонов Жамшид Шерматович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: калсий хлорат, карбамид ва пахта тозалаш заводи чиқиндиларидан олинган физиологик фаол моддалар асосида комплекс таъсир этувчи дефолиантлар синтези ва уларнинг олиниш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор таркибида калсий хлорат, калсий хлорат иккикарбамид, калсий хлорат тўрткарбамид, хлорид моноетаноламмоний, аммоний хлорид, олма моноетаноламин ва олма триетаноламинли тузларидан иборат 9 та эрувчанлик системалари ва “таркиб-хосса” диаграммалари яратилган;
калсий хлорат иккикарбамид, олма кислотанинг триетаноламинли тузи ва сувдан иборат системада янги фазаларнинг кристалланиш майдонлари чегаралари аниқланган ҳамда олинган Са(CлО3)2∙C4Ҳ6О5∙Н(C2Ҳ4ОҲ)3∙Н2О бирикманинг мавжудлиги замонавий физик-кимёвий тахлил усуллари ёрдамида мавжудлиги исботланган;
пахта тозалаш заводи чиқиндисини хлорид кислотаси ёрдамида экстракция қилиш жараёнининг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган, унга кўра хлорид кислотасининг концентрацияси 8,0 %, чиқиндини кислотага нисбати 1:5, жараёндаги ҳарорат 25,0°C, лимон кислотасининг эритмага ўтиш даражаси 4,758 % лиги аниқланган;
калсий хлорат, карбамид, физиологик фаол моддалар ХКЕПТЗЧМЕА ёки ХКЕПТЗЧНҲ3 асосида дефолиантларни мақбул таркиблари ва олиш жараёнларини технологик тизимлари, ҳамда уларни олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Калсий хлорати, иккарбамид, ХКЕПТЗЧМЕА ёки ХКЕПТЗЧНҲ3 асосида, физиологик фаол самарали дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
калсий хлорати, карбамид, ХКЕПТЗЧМЕА асосида олинган дефолиантлар Тошкент вилояти фермер хўжаликларида кенг пахта дала майдонларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҚХБИММнинг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/04-04-613-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дефолиантлар ўрта толали ғўза навларида қўлланилганда, баргларни тўкилиши 91,2 % ни, кўсакларни очилиши 89,8 % ни самарали дефолиациялаш имконини берган;
калсий хлорати, карбамид, ХКЕПТЗЧНҲ3 асосида олинган дефолиантлар Тошкент вилояти фермер хўжаликларида кенг пахта дала майдонларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҚХБИММнинг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/04-04-613-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза баргларини тўкилишини ва кўсакларнинг очилишини тезлаштирувчи дефолиант, суюқ магний хлорат дефолиантига нисбатан ҳосилни пишиб етилишини тезлаштириб, ҳосилдорликни ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish