Атамирзаева Эъзоза Бекмирзаевнанинг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларга француз тилини интегратив ёндашув асосида ўргатиш технологияси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ( инглиз  тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3. PhD/Ped2840
Илмий раҳбар: Якуббаев Муродилла Маруфович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилхон Мамашакировна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Ишанжанова Муносиб Саидаҳмадовна филология  фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили йўналиши талабаларининг француз тилида коммуникатив компетенсиясини интегратив ёндашув асосида ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг француз тилида нутқий мулоқот  компетенсиясини ривожлантириш жараёнида тинглаб тушуниш, гапириш нутқ фаолиятида “омофон” ( бир хил товушли сўзлар) боʻйича фарқли ва оʻқиш, ёзиш нутқ фаолиятида “омограф” ( бир хил ёзувли сўзлар)  боʻйича эса оʻхшаш хусусиятлари аниқлаштирилган;
француз тилини ўқитишда интеграциялашган ёндашув ва инновацион ўқитиш методлари асосида талабалар нутқий мулоқот  компетенсиясини (тинглаб тушуниш,гапириш,оʻқиш ва ёзиш)   интеграциялаштиришнинг дидактик таъминоти ишлаб чиқилган;
инглиз тили йўналишидаги олий таълим муассасаларида француз тилида нутқий мулоқот компетенсиянинг таркибий қисмлари бўлган нутқ фаолиятининг тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш турларини интеграциялаштириб ўқитишга йўналтирилган рецептив, репродуктив, продуктив, ситуатив коммуникатив, ижодий ва интегратив машқ ва топшириқлар тизими ишлаб чиқилган;
талабаларнинг француз тилида нутқий мулоқотни ривожлантириш жараёнида учрайдиган қийинчиликлар классификацияси ишлаб чиқилиб, улар лингвистик, экстралингвистик, психологик ва методик омиллар асосида гуруҳлаштирилди, қийинчиликларни олдини олиш ва бартараф этишда тилнинг функсионал-амалий қўлланилишига қаратилган методлар ва инновацион  технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларга француз тилини интегратив ёндашув асосида ўргатиш технологиясига доир эришилган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг француз тилида нутқий мулоқот  компетенсиясини ривожлантириш жараёнида тинглаб тушуниш, гапириш нутқ фаолиятида “омофон” ( бир хил товушли со ъзлар) боʻйича фарқли ва оʻқиш, ёзиш нутқ фаолиятида   “омограф” ( бир хил ёзувли сўзлар)  боʻйича эса оʻхшаш хусусиятларини аниқлашга доир илмий-назарий асосланган таклифларидан КА 107/2022-2023 рақамли Эрасмус+ мобилитй програм лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 12 декабрдаги № 1732-03 сонли маълумотномаси). Ушбу  таклифларнинг жорий қилиниши талабаларининг француз тилида коммуникатив компетенсиясининг такомиллашувига хизмат  қилган;
француз тилини ўқитишда интеграциялашган ёндашув ва инновацион ўқитиш методлари асосида талабалар нутқий мулоқот компетенсиясини (тинглаб тушуниш,гапириш,оʻқиш ва ёзиш) интеграциялаштиришнинг дидактик таъминотидан  Олий таълим муассасалари талабалари учун “Иккинчи чет тил (француз тили)” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024- йил, 1-августдаги 277-сонли буйруғи ) Натижада, ўқув қўлланмада берилган машқлар нутқ фаолияти турларини интеграциялаштириб ўқитиш асосида талабалар нутқий мулоқот  компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган.
инглиз тили йўналишидаги олий таълим муассасаларида француз тилида нутқий мулоқот компетенсиянинг таркибий қисмлари бўлган нутқ фаолиятининг тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш турларини интеграциялаштириб ўқитишга йўналтирилган рецептив, репродуктив, продуктив, ситуатив коммуникатив, ижодий ва интегратив машқ ва топшириқлар тизимидан  фойдаланиш самарадорлигига доир таклифларидан Наманган давлат университети  инглиз тили йўналиши талабари учун иккинчи чет тил (француз тили) фанидан ўқув дастури ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган. (Наманган давлат университетининг  2024-йил 12 декабрдаги № 794-03-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар, иккинчи чет тил (француз тили) фани ўқув дастур мавзуларини  такомиллаштиришга хизмат қилган.
талабаларнинг француз тилида нутқий мулоқотни ривожлантириш жараёнида учрайдиган қийинчиликлар классификацияси, улардаги  лингвистик, экстралингвистик, психологик ва методик  гуруҳлашуви, қийинчиликларни олдини олиш ва бартараф этишда тилнинг функсионал-амалий қўлланилишига қаратилган методлар ва инновацион  технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги таъминотидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ муҳарририяти томонидан тайёрланган “Жаҳон адабиёти”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” радиоешиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 20-декабрдаги 04-36-1937-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий қилиниши талабаларининг француз тилида коммуникатив компетенсиясининг такомиллашувига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish