Холмуродов Лазиз Зарифбоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида
эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактаб ўқувчиларининг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда координацион қобилиятларини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Ped680.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий маслахатчи: Умаров Джамшид Хасанович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Коробейникова Леся Григореевна биология фанлари доктори, профессор; Тажибаев Сойиб Самижонович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларида бошланғич синф ўқувчиларнинг координацион қобилиятларини ривожлантириш услубиятини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларнинг дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотини тизимли режалаштириш учун тайёрлов, асосий ва якуний босқичларида мувозанат сақлаш ва фазовий вақт характеристикасини ривожлантиришга қаратилган (статик ва динамик ҳаракатланиш каби) тўрт блокли машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига координацион қобилиятларни ривожлантириш услубияти такомиллаштирилган;
7-8 ёшдаги болаларнинг ҳаракат реакцияси ва мувозанат сақлаш қобилиятларини ривожлантириш учун статик ҳамда динамик режимда тананинг имкон қадар барқарорлигини сақлаб туришга қаратилган (акробатик ва мураккаб координацион ҳаракатларни бажариш каби) мураккаб ўзгарувчан машқларни машғулотларга киритиш ҳисобига ҳаракатларга мослашиш имконияти яхшиланган;
9-10 ёшдаги болаларнинг ҳаракатларни мувофиқлаштириш, қайта қуриш ва фазода ҳаракатланиш қобилиятларини ривожлантириш учун ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда мураккаб ўзгарувчан вазиятларга мослашишга қаратилган (махсус тўплар, юриш ва югуриш элементлари, мураккаб координацион ҳаракат каби) махсус машқлар ва ҳаракатли ўйинларни интеграл қўллаш ҳисобига координацион қобилиятларни ривожлантириш услубияти ишлаб чиқилган;
бошланғич синф ўқувчиларнинг мувозанат сақлаш функсиясини ривожлантириш учун “Скутер баланс” ва “Ярим сферали” тўп билан кескин ўзгарувчан вазиятларда бажариладиган махсус жисмоний машқларни киритиш ҳисобига мураккаб ҳаракатларни бажариш имконияти оширилган;
бошланғич синф ўқувчиларнинг дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларини режалаштириш учун динамик ҳаракатларни самарали бажаришда мувозанат сақлаш майдонини оширишга қаратилган машғулот воситалари (тезкор тикланиш ва юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлаш)ни қўллаш асосида куч, тезкорлик ва тезкор-куч қобилиятларини ривожлантирувчи машқларни киритиш ҳисобига ҳаракат фаоллиги оширилган;
бошланғич синф ўқувчилари билан ўтказиладиган дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулорларида координацион қобилиятларини айланма машғулот усули ёрдамида консептуал асосни ўз ичига олган мазмунли, режалаштириш ва баҳоловчи-натижавий компонентларни ёш хусусиятларига нисбатан барқарор ривожлантиришга қаратилган педагогик модулни киритиш ҳисобига такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларда бошланғич синф ўқувчиларини координацион қобилиятларини ривожлантиришнинг илмий-назарий методологиясини ишлаб чиқиш бўйича педагогик тадқиқот давомида олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларнинг дарсдан ташқари спорт тўгарак машғулотини тизимли режалаштириш учун тайёрлов, асосий ва якуний босқичларида мувозанат сақлаш ва фазовий вақт характеристикасини ривожлантиришга қаратилган тўрт блокли машқлар мажмуаси “Спорт назарияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 26 октябрдаги 01/1336-сон буйруғига асосан 01/1336-А/Ф-4/7 рақамли гувоҳнома). Натижада, координацион қобилиятлари 9,7%га ривожлантиришга эришилган;
7-8 ёшдаги болаларнинг ҳаракат реакцияси ва мувозанат сақлаш қобилиятларини ривожлантириш учун статик ҳамда динамик режимда тананинг имкон қадар барқарорлигини сақлаб туришга қаратилган акробатик ва мураккаб координацион ўзгарувчан машқларни дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги ҳамда Чирчиқ шаҳар 2-сонли умумтаълим мактаблари машғулотига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-16/8832-сон-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаракат реакцияси 8,2%га, мовозанат сақлаш қобилияти 8,5%га яхшиланган;
9-10 ёшдаги болаларнинг ҳаракатларни мувофиқлаштириш, қайта қуриш ва фазода ҳаракатланиш қобилиятларини ривожлантириш учун ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда мураккаб ўзгарувчан вазиятларга мослашишга қаратилган (турли хил тўплар, юриш ва югуриш элементлари, мураккаб координацион ҳаракат каби) махсус машқлар ва ҳаракатли ўйинларни қўллаш бўйича таклифлар Қибрай туманидаги 1-сонли ИДТМнинг дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-16/8832-сон-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаракат кўрсаткичларини табақалаштириш қобилиятини ривожланганлик даражаси 8,51%га ошган;
бошланғич синф ўқувчиларнинг мувозанат сақлаш функсиясини ривожлантиришга қаратилган кескин ўзгарувчан вазиятларда бажариладиган махсус жисмоний машқлар мажмуаси “Спорт назарияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 26 октябрдаги 01/1336-сон буйруғига асосан 01/1336-А/Ф-4/7 рақамли гувоҳнома). Натижада, мувозанат сақлаш функсияси 8,34 %га яхшиланган;
бошланғич синф ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини режалаштиришда динамик ҳаракатларни самарали бажаришда мувозанат сақлаш майдонини ошириш ва тезкор тикланиш ва юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлашга қаратилган машғулот воситаларини қўллаш бўйича тавсиялар Қибрай туманидаги 1-сонли ИДТМнинг дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-16/8832-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тайёргарлик даражаси 12,3 %га ошган;
бошланғич синф ўғувчилари билан ўтказиладиган дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулорларида координацион қобилиятларини айланма машғулот усули асосида консептуал асосни ўз ичига олган мазмунли, режалаштириш ва баҳоловчи-натижавий компонентларни ёш хусусиятларига нисбатан барқарор ривожлантиришга қаратилган педагогик модули Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги ҳамда Чирчиқ шаҳар 2-сонли умумтаълим мактабларининг дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-16/8832-сон-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг статик ва динамик мувозанат сақлаш қобилияти ўртача 10,3%га ошган.