Хашимов Сабитханнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахтани табиий хусусиятларига таъсир этмасдан майда ифлосликлардан тозалашни вертикал қурилмасини яратиш ва унинг параметрларини асослаш”, 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатироника ва роботатехника тизимлари  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Т281
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шарибоев Носиржон Юсуфжанович ф-м.ф.д., профессор; Эргашев Жамолиддин Саматович, т.ф.д., профессор; Аббасов Илҳом Запирович т.ф.д., доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани майда ифлосликлардан тозалаш жараёнида уни табиий хусусиятларини сақлаб қолишни таъминловчи мақбул иш режими асосидаги вертикал тозалагич қурилмасини ишлаб чиқиш орқали тола сифатини яхшилашга ва чигитни шикастланишини олдини олишга қаратилган тозалаш технологиясини такомиллаштиришни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тозаланаётган чигитли пахта оқимини сепаратор ёрдамида (Виброелак) тебранаётган тўрли юза сиртида ҳаракатланаётган пахта бўлагини тозалаш жараёнида пахтани табиий толаси ва чигит қобиғига ҳеч қандай шикаст етказмасдан тозалаш қурилмасини яратиш эвазига юқори тозалаш самарадорлигига эга бўлган такомиллаштирилган вертикал пахта тозалагич яратилган;
тозалагичда пахта оқими харакати ва тўрли юза сиртининг горизонтга нисбатан ҳосил қилган бурчагидан самарали фойдаланувчи чигитли пахтани майда ифлосликлардан тозалашнинг вертикал виброелакли тозалагич конструксияси ишлаб чиқилган;
вертикал усулда ишловчи такомиллаштирилган тозалалагичнинг ишчи бурчаги, олтита поғонали тўрли юза ҳамда турли айланиш частоталарга эга бўлган  тозалаш сексияси яратилган;
қайта ишланаётган чигитли пахтанинг табиий хусусиятларини юқори даражада сақлаб қолувчи вертикал усулда тозаловчи такомиллашган вертикал тебранувчи виброелак пахта тозалаш қурилмаси яратилган ҳамда тажрибавий ускунанинг конструктив-эксплуатацион параметрлари ишлаб чиқилган;
қурилма ишчи органларининг ҳаракатини автоматик равишда назорат қилувчи дастурий таъминот ёрдамида тушувчи масса (пахта хом ашёси) нинг бир виброелакдан иккинчи виброелакга ўтиш вақтини аниқлаган ҳолда пахта хом ашёсини юқори самарадорликда тозалаш усули ишлаб чиқилган;
пахта тозалаш заводи учун майда ифлосликлардан тозалаш сексияларининг вертикал усулда ўрнатилиши орқали тозалаш сепараторлари олтита  кетма-кет жойлашган пахтани майда ифлосликлардан тозалашнинг такомиллаштирилган қурилмаси ва технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ифлосликлардан тозалашнинг такомиллаштирилган технологиясини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
чигитли пахтани вертикал усулда тозаловчи такомиллаштирилган пахта тозалаш қурилмаси “Наманган пахта текс” МЧЖ, “Косонсой пахта тозалаш” пахта тозалаш заводининг қуритиш цехига жорий этилган (“Ўзбекистон пахта - тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2024 йил 16 апрелдаги 02/22-165-сон маълумотномаси). Натижада сарф бўлаётган электр энергия ҳаражатлари 5,7 баробарга камайтирилишига эришилган.
Пахтани вертикал усул технологиясида тозаловчи такомиллаштирилган пахта тозалаш қурилмаси Мингбулоқ  тумани  «Арт Софт Тех»  МЧЖ қўшма корхонасининг “Мингбулоқ пахта тозалаш маскани”да жорий этилган (“Ўзбекистон пахта - тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2024 йил 16 апрелдаги 02/22-165-сон маълумотномаси). Натижада Наманган-34, ИИИ нав, 5 синф (қўл терим) да ўтказилганда пахтанинг дастлабки ифлослик миқдори 3,1 % га камайишига, пахта хомашёсини тозалаш самарадорлиги амалдаги тозалаш агрегатига нисбатан 18-23 % га оширишга, толадаги нуқсон ва ифлос аралашмалар миқдорини 1,5 % га камаяйишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish