Каримов Фирдавс Кароматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғ номи): “Фавқулодда вазиятларда газ ва тутундан ҳимоячиларнинг хавфсиз ҳаракатлари давомийлигини ошириш усулларини такомиллаштириш”,
05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4985.
Илмий раҳбар: Сабиров Эркабой Эркинбаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, DSc.40/29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Икромжон Иминжонович, техника фанлари доктори (DSc), доцент, Назаров Фуркатжон Абулфайзович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фавқулодда вазийатларда газ ва тутундан ҳимойачиларнинг хавфсиз қутқарув ишларини бажариши учун ҳимойа аппаратларининг ишлаш вақтини ҳисоблаш услуби, ҳаракатланишини назорат қилувчи махсус қурилма ва уларнинг касбий билим, коъникмаларини текшириш боъйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати гуруҳининг нафас олишга яроқсиз бўлган муҳитда ҳаракатланиш тартиби, жабрланувчиларни излаб топиши ва қутқариш усуллари такомиллаштирилган, қутқарувчилар сиқилган ҳаволи аппаратлар билан тутунли муҳитга кириши ва қутқариш вақтлари қисқартирилган, прогнозлаш усули ва моделлари ишлаб чиқилган;
газ ва тутундан ҳимоя хизмати гуруҳининг нафас олишга яроқсиз бўлган муҳитда ҳаракатланиш тартиби, одамларни излаб топиш усуллари ва уларни қутқариш ишларини қутқариш ишларни бажаришни ҳаво баллондаги назорат босими, гуруҳ таркиби нафас олишга яроқсиз бўлган муҳитда ишлаганда, иш вақтининг тезкор аниқлаш моделлаштириш жадваллари ишлаб чиқилган;
таклиф этилган “ЭСКФ-24” номли қурилма ёрдамида қутқарувчилар сони камида 2 бараваргача, ёнғин ўчириш вақти эса, 2-3 марта камайган, ёнғинлар кенгайиб кетишининг олди олинган, ёнғин-қутқарув техникалари учун сарфланадиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари 15-20 % гача тежалишига эришилган;
“ЭСКФ-24” қурилмасидан фойдаланиш эвазига, жамоат биносида 30 % га, ишлаб чиқариш биносида 20 % га ва омборларда 17 % га ўртача ёнғин ўчириш ишларининг самарадорлиги оширилган, газ ва тутундан ҳимоя хизмати гуруҳи аъзолари сони 3 кишидан 2 кишига камайтиришга, умумий иш унумдорлигини ўртача 22,3% га оширилшига, соҳа ходимларининг иш режимларини тизимли бошқариш мумкин бўлган вариантлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фавқулодда вазийатларда газ ва тутундан ҳимойачиларнинг хавфсиз ҳаракатлари давомийлигини ошириш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати гуруҳининг нафас олишга яроқсиз бўлган муҳитда ҳаракатланиш тартиби, одамларни излаб топиш ва қутқариш усуллари такомиллаштирилган бўлиб, илмий асосланган хулосалар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Янгиҳаёт туман Фавқулодда вазиятлар бўлимида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2024-йил 5-октябрдаги 5/4/30-3230-сон маълумотномаси). Натижада, қутқарувчилар сиқилган ҳаволи аппаратлар билан нафас олишга яроқсиз муҳитга кириш вақти қисқартирилган, ишлаш вақти тезкорлиги аниқланган. “ЭСКФ-24” қурилмаси қўлланилганда ёнғинни ўчириш учун талаб қилинадиган куч ва воситаларнинг сони камида икки бараваргача, ёнғин ўчириш вақти эса деярли 2-3 бараваргача камайишига эришилган;
газ ва тутундан ҳимоячиларнинг нафас олишга яроқсиз бўлган муҳитда хавфсиз ҳаракатланиши, юзага келиши мумкин бўлган турли хил хавфлардан огоҳлантириш мақсадида C++ дастурлаш тили ёрдамида “Фавқулодда вазиятларда газ ва тутундан ҳимоячиларнинг хавфсиз ҳаракатлари давомийлигини ошириш усулларини такомиллаштириш” номли дастурий таъминоти ишлаб чиқилган, бу дастурий таъминотнинг тажриба синовлари Хоразм вилоятидаги “Урганч нефт базаси” МЧжда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2024-йил 5-октябрдаги 5/4/30-3230-сон маълумотномаси). Натижада, электрон дастурда сиқилган ҳаво аппаратларининг ишлаш вақти тезкорлик билан ҳисоблаб чиқилган, ёнғин ўчирувчи (қутқарувчи)ларнинг ёнғин жойига тезда етиб бориши ва қутқариш вақтининг умумий иш самарадорлиги ўртача 22,3% ошишига эришилган.