Кубитдинов Жамшед Абдурахмонович
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юнон-рум курашчиларда махсус куч тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped2323
Илмий раҳбар: Бакиев Зафар Абдушукурович педагогика фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Иштаев Жавлон Мавлонбоевич редагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Азизов Носиржон Неъматуллаевич педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юнон-рум курашчиларида махсус куч тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси самарадорлигини ҳафталик дастур асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқув-машғулот босқичидаги юнон-рум курашчиларининг куч сифатини ривожлантириш учун мусобақа даврида юзага келадиган муракаб вазиятларда мускул таранглигини изометрик тартибда ушлаб туришга қаратилган (рақибни белидан ушлаб икки томонга кўтариб тушириш каби) динамик машқ усулларини машғулотларда киритиш ҳисобига ҳужум самарадорлиги оширилган;
ўқув-машғулот босқичидаги юнон-рум курашчиларининг қўл мушак кучини ривожлантиришга қаратилган махсус машқлар ва спорт ускуналаридан фойдаланиб юкламаларини бажариш ҳисобига тик турган ҳолда ҳужум ва ҳимоя ҳаракатларини самарадорлиги оширилган;
ўқув-машғулот босқичларида юнон-рум курашчиларнинг муракаб техник-тактик ҳаракатларини бажариш самарадорлигини ошириш партер ҳолатда ҳимояланиш ва жисмоний тайёргарлик даражасини яхшилашга қаратилган (арқонга тирмашиб чиқиш ва максимал тезликда элкалардан ошириб ташлаш каби) машқларни услубга критиш ҳисобига такомиллаштирилган;
ўқув-машғулот босқичларида юнон-рум курашчиларининг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик самарадорлигини ошириш учун тузилган мезоцикл машғулот шаклларини режалаштиришда организмни кейинг жараёнга тўлақонли тикланишидан аввал юкламаларни (юқори, ўрта ва паст) даражалар бўйича меёрлаш ҳисобига мусобақада куч талаб этувчи техник ҳаракатларни бажариш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юнон-рум курашчиларининг махсус кучни ривожлантириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ўқув-машғулот босқичидаги юнон-рум курашчиларининг куч сифатини ривожлантириш учун мусобақа даврида юзага келадиган муракаб вазиятларда мускул таранглигини изометрик тартибда ушлаб туришга қаратилган (рақибни белидан ушлаб икки томонга кўтариб тушириш каби) динамик машқ усулларини машғулотларда киритиш ҳисобига ҳужум самарадорлиги ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар Навоий шаҳар “Навоий Олимпия ва Параолимпия спорт турларига тайёрлаш маркази”, ўқув-машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020-йил 13-июлдаги 02-07-08-1990-сон маълумотномаси). Натижада, қарши ҳужумда муваффақиятли бажарилган техник усуллар 6 % га ошган;
ўқув-машғулот босқичидаги юнон-рум курашчиларининг қўл мушак кучини ривожлантиришга қаратилган махсус машқлар ва спорт ускуналаридан фойдаланиб юкламаларини бажариш ҳисобига тик турган ҳолда ҳужум ва ҳимоя ҳаракатларини самарадорлиги ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар Ангрен шаҳар “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” юнон-рум курашчиларида ўтгазиладиган ўқув машғулот жарёнларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020-йил 13-июлдаги 02-07-08-1990-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳи курашчилари томонидан ҳужум ҳаракатларини бажариш учун сарфланган вақт кўрсаткичлари 9% га ошган;
ўқув-машғулот босқичларида юнон-рум курашчиларнинг муракаб техник-тактик ҳаракатларини бажариш самарадорлигини ошириш партер ҳолатда ҳимояланиш ва жисмоний тайёргарлик даражасини яхшилашга қаратилган (арқонга тирмашиб чиқиш ва максимал тезликда элкалардан ошириб ташлаш каби) машқларни услубга критиш ҳисобига такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Чирчиқ шаҳар “Чирчиқ Олимпия ва Параолимпия спорт турларига тайёрлаш маркази” йиллик машғулот режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020-йил 13-июлдаги 02-07-08-1990-сон маълумотномаси). Натижада, махсус куч ҳаракатларни бажариш учун асосий жисмоний сифати тажриба гуруҳида 10-12,5% га яхшиланган бўлса, назорат гуруҳида бу кўрсаткич 8% ни ташкил қилган. Назорат гуруҳига нисбатан тажриба гуруҳидаги юнон-рум курашчиларининг ўқув-машғулот жараёнидаги жадал юкламалари фарқлари умумий ҳажмдан 2-4,5% га фарқи аниқланган;
ўқув-машғулот босқичларида юнон-рум курашчиларининг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик самарадорлигини ошириш учун тузилган мезоцикл машғулот шаклларини режалаштиришда организмни кейинг жараёнга тўлақонли тикланишидан аввал юкламаларни (юқори, ўрта ва паст) даражалар бўйича меёрлаш ҳисобига мусобақада куч талаб этувчи техник ҳаракатларни бажариш имкониятлари кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Спорт мактаби”, юнон-рум кураши билан шуғулланувчиларнинг ўқув машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020-йил 13-июлдаги 02-07-08-1990-сон маълумотномаси). Натижада, юнон-рум курашчиларини махсус куч сифатлари 16 % га ўсишига эришилган;