Менгликулов Хайрулла Алиқуловичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим жараёнида 9-10 ёшдаги ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини шакллантириш методикаси” (сузиш оъқув машғулотлари мисолида), 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ва 13.00.01–Педогогика назарияси. Педогогика таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped.7087.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Комилжон Бурхонович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хол Жумаевич педагогика фанлари доктори, профессор;
Якубов Фазлиддин Мухитдинович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 9-10 ёшли ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини сузиш спорти орқали шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
9-10 ёшли сузиш спорти билан шуғилланадиган қизларда жисмоний сифатлар ва махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини ривожланиш динамикаси, мотор реакциясининг латент даврида қўл-оёқ ҳаракат частотаси ўзгаришлари сузиш жараёнида “қадам” ва темпнинг юқори қийматларини намоён қилиш қобилияти такомиллаштирилган;
9-10 ёшли сузиш спорти билан шуғилланадиган қизларда тезлик қобилиятининг максимал намоён бўлишини таъминлайдиган оптимал воситалар ва методик усулларни танлаш ва қўллаш уларда асосий динамик ва кинематик хусусиятларининг самарадорлигини такомиллаштирилган;
ўқувчиларда жисмоний тайёргарликни шакллантириш жараёнининг физиологик ва педагогик хусусиятлари намоён бўлиш даражаларига устиворлик бериш орқали фаолиятнинг интеллектуал (билиш, тушуниш, англаш), психологик (руҳий саломатлик, ҳиссий-экспрессив сифатларни ўстириш), фаолиятга доир (ўз-ўзини билиш, ўзини ўзи бошқариш ва назорат қилиш) ҳамда маънавий-ахлоқий (жисмоний тайёргарликни ўзлаштиришга нисбатан қадриятли муносабат ва дунёқараш) каби таркибий компонентлари аниқлаштирилган;
9-10 ёшдаги ўқувчиларда жисмоний тайёргарликни шакллантиришнинг методик тизими қўшимча ва динамик таълим тамойилларига устиворлик бериш, яъни жисмоний тайёргарлик самарадорлигини белгилайдиган шахс хусусиятлари (мақсадлилик, ишончлилик, ҳалоллик, мустақиллик, фаоллик, шахснинг йўналганлиги), жисмоний тайёрланиш қонуниятлари (танани режалаштирилган тарзда чиниқтириш, жисмоний тайёрланишнинг элементларини камол топтириш) билан спорт таълимининг диагностик, йўналтирувчи, прогностик, конструктив, лойиҳалаш, ташкилий-тезкор, назорат, бошқарув каби йўналишларининг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш ҳамда сузишни ўргатиш усуллари (оғзаки, кўргазмали, амалий) ва методлари (параллел, кетма-кет)нинг продуктивлигини ошириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим жараёнида 9-10 ёшли ўқувчиларда жисмоний тайёргарликни шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда жисмоний тайёргарликни шакллантириш жараёнининг физиологик ва педагогик хусусиятлари намоён бўлиш даражаларига устиворлик бериш орқали фаолиятнинг интеллектуал (билиш, тушуниш, англаш), психологик (руҳий саломатлик, ҳиссий-экспрессив сифатларни ўстириш), фаолиятга доир (ўз-ўзини билиш, ўзини ўзи бошқариш ва назорат қилиш) ҳамда маънавий-ахлоқий (жисмоний тайёргарликни ўзлаштиришга ниасбатан қадриятли муносабат ва дунёқараш) каби таркибий компонентларни аниқлаштириш, шунингдек, 9-10 ёшдаги ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолашнинг қуйи (билимларнинг камлиги, эҳтиёжнинг йўқлиги, ҳаракатланишда тақлидчанлик), ўрта (жисмоний тайёргарликка оид ва жисмоний ривожланишга нисбатан шахсий мотив мавжуд, фаолият усулларини мустақил ўзлаштириш) ва юқори (назарий билим, шахсий мотив ва эҳтиёжнинг ёрқинлиги, мустақил, импровизацияли) даражалари сузишни ўргатиш усуллари, босқичлари ҳамда шахсий аҳамиятга эга бўлган фаолиятга муносабат шаклларининг барқарорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлашга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 22-январдаги ПФ-5308-сон фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023-йил 8-майдаги 01/11-01/11-325-сон маълумотномаси). Натижада, 9-10 ёшли ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, уларга сузишни ўргатиш жараёнининг педагогик вазифалари асосланган;
жисмоний тайёргарликни шакллантириш усул (оғзаки, кўргазмали, амалий) ва босқичлари (бошланғич, чуқурлаштириш, такомиллаштириш)нинг умумий характеристикасини ҳисобга олиш, шунингдек, сузишни зарур ҳаётий кўникма сифатида ўзлаштириш, антрометрия, хронометраж, математик методлар, моделлаштириш каби таркибий қисмларнинг ўзаро ички интеграциясини таъминлаш орқали 9-10 ёшли ўқувчиларда сузишга оид жисмоний ҳаракат кўникмаларини шакллантиришнинг тадқиқот моделини ишлаб чиқишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 9-10 ёшдаги ўқувчилар организмига оптимал юклама бериш ва жисмоний тайёргарлигини баҳолаш асосида дастурий мажмуаларни тайёрлаш ҳамда “Водные виды спорта” номли ўқув қўлланмани шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи; Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 31-майдаги 259-сон маълумотномаси). Натижада, болаларнинг жисмоний хусусиятлари, сузишга оид машқлар жамланмаси ҳамда 9-10 ёшли ўқувчиларнинг сузишга бўлган иштиёқ ва қизиқишларининг ошишига хизмат қилган, шунингдек, умумтаълим мактаблари 9-10 ёшдаги ўқувчиларининг сузиш қобилиятлари ривожланиши ҳамда жисмоний тайёргарлиги такомиллашуви таъминланган;
Термиз шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 9-10 ёшли сузиш спорти билан шуғилланадиган ўқувчилари жисмоний ва функсионал тайёргарликни ривожлантиришга қаратилагн дарсдан ташқари қўшимча машғулотларда умумжисмоний ва махсус жисмоний машқлар ўқувчиларнинг биологик ёшини хисобга олган холда индувидуаллаштириб қўлланган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сон буйруғи; Республика таълим марказининг 2023-йил 8-майдаги 01/11-01/11-325-сон маълумотномаси). Натижада уларининг чаққонлик сифати 3,6 %, чидамлилик сифати3,4 %, эгилувчанлик сифати 2,8 %, тезкорлик сифати 3,5 %, куч сифат 3,2 % га, умумжисмоний холати 3% га, функсионал холати эса 3,2% га яхшиланган.
9-10 ёшдаги ўқувчиларда жисмоний тайёргарликни шакллантиришнинг методик тизими қўшимча ва динамик таълим тамойилларига устиворлик бериш, яъни жисмоний тайёргарлик самарадорлигини белгилайдиган шахс хусусиятлари (мақсадлилик, ишончлилик, ҳалоллик, мустақиллик, фаоллик, шахснинг йўналганлиги), жисмоний тайёрланиш қонуниятлари (танани режалаштирилган тарзда чиниқтириш, жисмоний тайёрланишнинг элементларини камол топтириш) билан спорт таълимининг диагностик, йўналтирувчи, прогностик, конструктив, лойиҳалаш, ташкилий-тезкор, назорат, бошқарув каби ёʻналишларининг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш ҳамда сузишни ўргатиш усуллари (оғзаки, кўргазмали, амалий) ва методлари (параллел, кетма-кет)нинг продуктивлигини ошириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Сузиш ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сон буйруғи; Республика таълим марказининг 2023-йил 8-майдаги 01/11-01/11-325-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини ўқувчиларда жисмоний тайёргарликни шакллантириш билан боғлиқ касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёни самарадорлигини оширишга хизмат қилган.