Жамолиддинова Вилоятхон Жамолиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Топинамбур навлари туганакларини сақлаш ва қуритиш технологияларини такомиллаштириш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Qх1153.
Илмий раҳбар: Элмуродов Абдуғани Ахтамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Азизов Актам Шарипович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Зокир Икромжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон водийси шароитида топинамбур навлари туганакларини мақбул сақлаш усулини танлаш ва қуритиш жараёнларини такомиллаштириш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилояти шароитида сақлаш ва қайта ишлаш учун Мўжиза ва Файз-барака навлари энг мақбул деб топилган, кузги муддатларда экилган топинамбур баҳорги муддатга нисбатан 25-30% га кўпроқ ва юқори сифатли ҳосил бериши аниқланган;
топинамбур туганакларини сақлаш учун оптимал режим -1+1°C ҳароратда 120 кунгача сифатли сақлаш ҳамда табиий камайиш даражасининг паст бўлиши аниқланган;
топинамбур туганакларини қуритишда конвектив усул энг самарали усул  сифатида белгиланди, хусусан, 60°C ҳароратда 4 соат давомида қуритиш орқали олинган маҳсулотларни сифат кўрсаткичлари юқори даражада бўлиши исботланган;
қуритилган маҳсулот сифатининг дастлабки ишлов бериш жараёнларига боғлиқлиги, яъни кесиш шаклини оптималлаштириш натижасида қайта ишланган маҳсулот сифати 20% га яхшиланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоятида етиштирилган топинамбур навларини сақлаш ва қуритишни илмий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Ўзбекистонда топинамбур уруғчилиги ва кундалик истеъмолда фойдаланиш”, “Зарафшон водийси шароитида топинамбур навлари туганакларини сақлаш, қуритиш ва дастлабки қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш” номли тавсияномалар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 8-октябр № 05/06-04-474-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома Самарқанд вилоятида топинамбур етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари, қуритиш жараёнида фаолият олиб борадиган соҳа мутахассислари учун амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги “Сулаймон жўра боғлари” фермер хўжалигида 6 гектар,“Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети” ўқув тажриба хўжалигида 1 гектар майдонда етиштирган 1 тонна топинамбур хом ашёсини қуритиш жараёнига нисбатан жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 8-октябр № 05/06-04-474-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи 154-175% ташкил этган.
Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида жойлашган “Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба станцияси” томонидан 1 гектар майдонда, Булунғур туманида жойлашган “Сандвик” МЧЖда 1 тонна етиштирилган топинамбурни сақлаш ва қуритиш технологиялари жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 8 октябр №05/06-04-474-сон маълумотномаси). Натижаларга кўра, тавсия этилган технология асосида қуритиш жараёнида топинамбур нави қуритилиб 4 млн 215,3 минг сўм соф фойда олинган ва рентабеллик 172 -180 %ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish