Sayt test rejimida ishlamoqda

Холбоев Зокиржон Ходиевичнинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланиш ҳолатини грунтнинг сувга тўйинганлигини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш” 01.02.04–“Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси” ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4354
Илмий раҳбар: Маткаримов Пахридин Жўраевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институтиҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/04.10.2023.Т.66.06-рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мавланов Тўлқин Мавланович, техника фанлари доктори, профессор, Маҳмудов Зокиржон Сотиболдиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланиш ва динамик ҳолатларини грунтнинг диссипатив хусусиятлари, намланганлиги, конструктив бир жинсли бўлмаганлиги, реал геометрияси ва сув омборининг сувга тўлдирилганлик даражасини ҳисобга олувчи математик моделини, ҳисоблаш усули, алгоритми ва ЭҲМ дастурларини ишлаб чиқиш, улар ёрдамида қурилган грунтли тўғонларнинг зилзила таъсирида ҳамда эксплуатация жараёнида катта деформацияланадиган, энг заифлашган зоналарини аниқлаш ва баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир жинсли бўлмаган грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланиш ва динамик ҳолатини хусусий оғирлик, гидростатик босим, грунтнинг сувга тўйинганлиги, ички ишқаланиш коеффициенти ва турли кинематик таъсирлардаги грунтнинг физик-чизиқсиз-эластик деформацияланишини ҳисобга олган ҳолда баҳолашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
турли баландликка ва конструктив ечимларга эга бўлган бир жинсли бўлмаган учта тўғоннинг статик, динамик ва сейсмик таъсирлардаги кучланганлик-деформацияланиш ҳолатлари ҳамда уларнинг динамик характеристикалари ишлаб чиқилган математик модел  асосида аниқланган;
тўғон асосининг чўкишга мойиллигини ҳисобга олувчи, ён сиртлари сирпанувчан “иншоот-асос” ҳисобий модели таклиф қилинган ва грунтли тўғоннинг кучланганлик-деформацияланиш ва динамик ҳолатига асоснинг чўкишга мойиллиги таъсири аниқланган;
тадқиқ қилинган грунтли тўғонлар учун иншоотларнинг динамик характеристикаларини ҳисобга олувчи Келвин-Фойгт моделини қўллаган ҳолда грунтдаги ички ишқаланиш коеффициентини аниқлаш ва ҳисобга олиш услуби таклиф қилинган;
тўғонларнинг конструктив хусусиятлари, ҳақиқий геометрик ўлчамлари, грунтларнинг физик-механик хусусиятлари ҳамда сувнинг гидростатик босимини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир грунтли тўғон учун ҳисоб ишларини бажариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Грунтли тўғонларнинг кучланганлик ҳолатлари ва динамик тавсифларини грунтнинг сувга тўйинганлигини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланиш ҳолатларини баҳолашнинг ҳисоблаш усули Наманган вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 28-июндаги 02/14-2364-сонли маълумотномаси). Натижада мавжуд грунтли тўғонларни эксплуатация қилиш даврида ҳамда келгусида қуриладиган грунтли иншоотларни лойиҳалашда уларнинг мустаҳкамлиги ва ишончлилигини баҳолаш имконияти яратилган;
грунтли иншоотларнинг статик ва динамик  таъсирлардаги кучланганлик-деформацияланиш ҳолатини баҳолаш учун тузилган ЭҲМ дастурлари Давлат активларини бошқариш агентлиги қошидаги “Сув лойиҳа” МЧЖ Наманган филиалида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 28-июндаги 02/14-2364-сонли маълумотномаси). Натижада грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланиш ҳолатларини баҳолаш имконияти яратилган;
грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформацияланиш ҳолатини грунтни сувга тўйинганлигини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш бўйича олинган натижалар Наманган муҳандислик-қурилиш институтида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 28-июндаги 02/14-2364-сонли маълумотномаси). Натижада грунтли тўғонларни лойиҳалаш жараёнида энг заифлашган зоналарини аниқлаш ва мустаҳкамлигини таъминлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish