Худойбердиева Дилафруз Бойкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Структурасига метил ҳамда галоид элементлари киритилган суюқ муҳит атом ва молекулаларининг лазер нурланиши таъсиридаги тебранма-айланма ҳаракат спектроскопияси”, 01.04.05 – Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/FM723
Илмий раҳбар: Отажонов Шавкат, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.FM.02.04
Расмий оппонентлар: Азаматов Зокиржон Тахирович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Муродов Ғуломхон, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Структурасига метил ва галоид элементлари киритилган суюқ муҳитлар таркибидаги атом ва молекулаларнинг лазер нурланиши таъсиридаги тебранма ва айланма ҳаракат қонуниятларини спектроскопик усуллар билан тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
лазер нурланиши таъсирида молекуланинг эркинлик даражалари бўйича айланма ҳаракатидан ҳосил бўладиган ёруғликнинг молекуляр сочилиш спектрини натижаловчи спектрга улушини аниқлаш усули ишлаб чиқилиб, унинг асосида релаксацион жараёнларнинг асосий физик параметрлари аниқланган ва молекуланинг тормозланиб ҳаракатланиш назарияси асосида тушунтирилган;
илк бор хлорбензол, бромбензол ва о-дибромбензол молекулаларининг C-Ҳ валент тебранишлари билан боғлиқ КС спектрал чизиғи бензол ҳалқасида ўрин алмашган галоид гуруҳидаги атомларнинг резонанс таъсири туфайли юқори частота томонга силжиши аниқланган;
илк бор анилин молекуласининг C-Ҳ валент тебранишлари билан боғлиқ КС спектрал чизиғи бензол ҳалқасида ўрин алмашган амин НҲ2 гуруҳининг конжугасия таъсири сабабли қуйи частоталар томон силжиши аниқланган;
илк бор бензол ҳосилалари молекуласи структурасидаги C-Ҳ боғларининг текисликдаги деформацион тебранишлари амплитудаси ўрин алмашган атомлар электроманфийлигига сезгирлиги аниқланган;
илк бор мураккаб структурага эга бўлган молекулалар таркибидаги атомлар гуруҳининг айланма-чайқалма ҳаракати натижасида қуйи частоталарда ҳам кучли интенсивликка эга бўлган КС спектрларини намоён бўлиши тажрибада аниқланган. Бу эса нафақат фундаментал балки амалий аҳамиятга ҳам эга бўлиб, алоҳида атомларнинг тебранишидан ҳосил бўладиган мажбурий комбинацион сочилиш эффектини ҳам тадқиқ қилишни очиб беришиши билан бирга термодинамик катталикларни аниқлаш ҳатто макромолекулаларнинг моляр массасини ҳисоблаш имкониятини бериши мумкинлиги кўрсатилган;
метил гуруҳига кирувчи енгил атомли молекулаларнинг айланма-чайқалма ҳаракатидан ҳосил бўладиган спектрларнинг частоталари, галоид гуруҳига кирувчи оғир атомли молекулаларнинг ҳаракатига нисбатан кескин фарқ қилиши аниқланган. Бу эса молекулаларнинг инерсия моменти қийматларига боғлиқ эканлиги билан тушунтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тадқиқот обекти сифатида танланган метил ва галоид гуруҳлари таркибига кирувчи органик моддалардаги молекулалараро таъсирлашув қонуниятларини тадқиқ қилишга асосланган илмий натижалар қуйидаги ҳалқаро илмий, фундаментал лойиҳаларда ва фан тармоғида жорий этилди:
лазер нурланиш таъсирида қуйи частоталар оралиғида намоён бўладиган молекулаларнинг тебранма-айланма ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган энергия катталигини ёруғликнинг комбинасион сочилиш спектри ёрдамида ҳисоблаш усулидан РЕП-04032022-206 рақамли “Оптоелектрон тармоқларда оптик гармоника пайдо бўлиши ва солитон тарқалиши жараёнларини бошқариш” (2022-2024 йй.) мавзусидаги ҳалқаро илмий лойиҳада муҳитларда иккинчи ва ундан юқори гармоникаларни ҳосил бўлиш қонуниятларини таҳлил қилишда ҳамда солитонлар тарқалаётган муҳитнинг термодинамик параметрларини аниқлашда фойдаланилган. (Чирчиқ давлат педагогика университетининг 2024 йил 5 февралдаги №01/260-сонли маълумотномаси);
молекулаларнинг энергетик сатҳлардаги фаоллашув энергиясини ноемперик усул билан аниқлаш ҳамда квант-кимёвий ҳисоблашларга асосланган молекуланинг фазовий структурасини моделлаштириш усуллари ФЗ-20200929385 рақамли “Биологик обектларнинг наноўлчамли молекуляр кластерларини ўрганиш ва татбиқ қилишнинг спектроскопик ҳамда ноемперик таҳлил усулларини ишлаб чиқиш” (2022-2027 йй.) мавзусидаги давлат илмий – техника дастуридаги фундаментал лойиҳада молекуляр комплексларнинг ҳосил бўлиш механизмларини ҳамда термодинамик барқарорлигини аниқлашда қўлланилган. (Ш. Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2024 йил 15 майдаги №10-2255-сонли маълумотномаси);
катта ҳажмда баён қилинган назарий ва экспериментал натижалар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факултети Фотоника кафедрасидаги 70530901-Физика (йўналишлар бўйича) магистратура мутахассислиги талабалари учун “Лазер нурланишларнинг муҳитлар билан ўзаро таъсирлашуви”, махсус курсининг ишчи ўқув дастурига сингдирилган бўлиб, маъруза ва семинар машғулотларида фойдаланилмоқда. Булар жумласига молекулаларнинг эркинлик даражалари боъйича тормозланиб ҳаракатланиш назарияси, бугунги кунгача деярли оърганилмаган молекулаларнинг айланма-чайқалма ҳаракатига тегишли қонуниятлар оъқув машғулотларини замонавий оптик қурилмаларда олинган натижалар билан бойитилишига хизмат қилган. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 21 майдаги №04/11-4441-сонли маълумотномаси).