Sayt test rejimida ishlamoqda

Шокиров Даврон Абдугаппор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Фазовий юкланишлардаги уч қатламли стерженларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини математик моделлаштириш”, 05.01.07 - “Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4186.
Илмий раҳбар: Анарова Шаҳзода Аманбаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.Т.142.01.
Расмий оппонентлар: Эшматов Бахтиёр Хасанович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Расулмуҳаммедов Муҳаммадазиз Махамадаминович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фазовий юкланишлардаги уч қатламли стерженларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатларининг такомиллаштирилган математик модели, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фазовий юкланишлардаги уч қатламли стерженларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатларини тадқиқ қилувчи такомиллаштирилган математик модел эластиклик назарияси ва Остроградский-Гамилтон вариацион тамойили асосида ишлаб чиқилган;
чекли айирмали усулнинг ошкормас схемаси асосида уч қатламли стерженларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатларини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
турли чегаравий ҳолатларда фазовий юкланишлардаги уч қатламли стерженларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини тадқиқ этиш масалаларини ечишнинг ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
чекли айирмалар ва матрицали ҳайдаш усуллари ёрдамида уч қатламли стерженларнинг кучланганлик-деформацияланганлик масалаларини ечиш дастурий мажмуасининг функсионал схематик тузилиши ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фазовий юкланишлардаги уч қатламли стерженларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатларининг математик модели, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий мажмуаси бўйича олинган натижалар асосида:
қўйилган масалаларни ечишнинг чекли-айирмалар усулини ошкормас схемаси ва матрисали ҳайдаш усулларига асосланган ҳисоблаш тажрибаларини виртуал бажариш учун ишлаб чиқилган дастурий мажмуа “Наманган архитект қурилиш лойиҳа институти” МЧЖ да жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 7-августдаги 33-8/5288 - сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа фазовий юкланишлардаги уч қатламли стерженларнинг материалларини тўғри танлаш ҳисобига деформацияланиш 6% га ортган, оғирликни 2.2 баробар камайтириш имконини берган;
“Фазовий юкланишлардаги уч қатламли стерженларнинг кучланганлик- деформацияланганлик ҳолатларини аниқлаш” дастури “СИФАТПОЛИТЕХ” МЧЖда  амалиётга жорий қилинган. (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 7-августдаги 33-8/5288 - сонли маълумотномаси). Яратилган дастурий мажмуа ёрдамида фазовий юкланишлардаги уч қатламли стерженларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатларини тадқиқи учун сонли тажрибалар ўтказилди. Мазкур илмий-тадқиқот ишининг ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий мажмуасини қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳалаш жараёнларига қўллаш натижасида вақт сарфининг ўртача 8% га камайиши ҳисобига иш унумдорлигининг 7-8%га оширишга имкон берган;
“Фазовий юкланишлардаги уч қатламли стерженларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини математик моделлаштириш” мавзусидаги диссертация ишининг натижалари “ПРОЕКТ-СЕРВИС” МЧЖга жорий қилинган. Таклиф этилган математик модел, ҳисоблаш алгоритмлари ва улар асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа орқали ноанъанавий архитектура иншоотларини лойиҳалаш жараёнларида фазовий юкланишлардаги уч қатламли стерженларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатларини сонли таҳлилига хулосалар олинди. Натижада лойиҳалаш жараёнлари учун вақт сарфининг камайиши ҳисобига иш унумдорлигининг 8-10%гача оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish