Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиев Элбек Тўлкиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Протон узатилиш реакцияларидан 15Н, 16О, 19Ф, 32С ядроларининг протон боғланган ҳолатлари учун спектроскопик маълумотлар”, 01.04.08 – “Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/FM1125
Илмий раҳбар: Артемов Сергей Викторович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Расмий оппонентлар:
Олимов Косим, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Надирбеков Маҳмуджон Сўлайманович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳар хил турдаги протон узатиш ядро реакциялари таҳлилидан 15Н, 16О, 19Ф ва 32С ядроларининг протон боғланган ҳолатлари учун асимптотик нормировка коеффициенти квадратлари ҳамда спектроскопик фактор қийматларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
E_(_^15)N = 43 МеВ энергияда 15Н ионлар дастасининг 11Б нишон билан ўзаро таъсири натижасида олинган 11Б(15Н,14C)12C ва 11Б(15Н,14C)12C*(4.44 МеВ) реакциялари дифференциал кесимлари янги қийматлари таҳлилидан 15Н14C+п асосий ҳолат учун АНК квадрати қиймати (C_(14 1)^2= 469 фм-1) биринчи марта аниқланган;
НГ-150 нейтрон генераторида нейтронларнинг тўлиқ кесимларини ўлчаш методикасининг янги версияси ёрдамида 14.1 МеВ энергияда О, Ф, С элементлари ядролари учун нейтронларнинг тўлиқ кесимларининг янги қийматлари экспериментал равишда аниқланган ва уларни ҳисобга олган ҳолда нейтронларнинг ушбу ядролар билан ўзаро таъсирлашувининг оптик потенсиал параметрларининг оптимал тўплами топилган;
14C(3Ҳе,д)15Н, 15Н(3Ҳе,д)16О, 18О(3Ҳе,д)19Ф, 31П(3Ҳе,д)32С реакциялари дифференциал кесимларининг адабиётлардаги қийматларини такомиллашган бузилган тўлқинлар усули доирасида таҳлил қилиш орқали, 15Н (C_(14 1)^2=56±10 фм-1), 16О (C_(15 1)^2=195±24 фм-1), 19Ф (C_(18 1)^2=96±13 фм-1), 32С (C_(31 1)^2=2385±205 фм-1)  ядроларининг протон боғланган асосий ҳолатлари учун асимптотик нормировка коеффициентлари квадратларининг янги қийматлари олинган. 32С учун АНК қиймати биринчи марта олинган;
15Н(н,д)14C, 16О(н,д)15Н, 19Ф(н,д)18О, 32С(н,д)31П реакциялари дифференциал кесимларининг адабиётлардаги қийматларини такомиллашган бузилган тўлқинлар усули, адиабатик бузилган тўлқинлар усули доирасида реакция кириш каналидаги нолокалликни ва дейтрон парчаланиши таъсирини ҳисобга олиб, топилган нейтрон оптик потенсиалларидан фойдаланган ҳолда, 15Н (Z_(14 1)=1.05±_0.31^0.28), 16О (Z_(15 1)=2.89±_0.48^0.52), 19Ф (Z_(18 1)=0.31±_0.04^0.05) ядроларининг асосий ҳолатларида протон боғланишнинг спектроскопик фактор қийматлари чиқарилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кулон тўсиғи яқинидаги энергияларда протон узатилиш ядро реакцияларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Кулон энергиясига яқин соҳада 11Б(15Н,14C)12C реакцияси дифференциал кесимларининг экспериментал қийматлари Варшава университети оғир ионлар лабораторияси (ОИЛ)нинг У200-П циклотронида оғир ионлар дастаси устида янги тажрибаларни режалаштириш учун ишлатилади (Варшава университети ОИЛ нинг 2024-йил 3-сентябрдаги СЛCЖ/290/2024-сонли хати). Ушбу маълумотлардан юқорида айтиб ўтилган тажрибалар учун кесимни ва тезлатгичнинг ишлаш вақтини олдиндан баҳолаш учун фойдаланилган;
НГ-150 нейтрон генераторида нейтронларнинг тўлиқ кесимларини ўлчаш методикасининг янги версияси ёрдамида 14.1 МеВ энергияда О, Ф, С элементлари ядролари учун нейтронларнинг тўлиқ кесимларининг янги қийматлари экспериментал равишда Ядро физикаси институтида 2018-2020-йилларда бажарилган ФА-А3-Ф004 “ЎзР ФА Ядро физикаси институти ВВР-СМ ядро реакторининг ёқилғи циклларини оптималлаштириш ва параметрларини назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (ЎзР Фанлар акадимиясининг 2024-йил 11-ноябрдаги 2/1255-2498-сонли хати). Олинган натижалар ВВР-СМ реактори фаол зонаси вертикал каналларида нейтрон спектрининг топазлардаги аралашмалар таркибининг табиий топаз ранг маркази ўзгаришига таъсирини аниқлаш имконини берган;
15Н, 16О, 19Ф, 32С атом ядроларида протон боғланишнинг СФ ва АНК қийматлари Қозогʻистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Ядро физикаси институтида, “68 МеВ энергияда 6Ли ионларининг 9Бе ва 12C ядролари билан оʻзаро таʼсирида кучсиз богʻланган ядроларнинг ҳосил боʻлишини тадқиқ қилиш” илмий-тадқиқот иши доирасида амалга оширилган, ядро физикаси боʻйича олиб борилган тадқиқотларда  фойдаланилган (Қозогʻистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Ядро физикаси институтининг 2024-йил 2-октябрдаги 05-03-08/1064-сонли хати). Ушбу маълумотлардан фойдаланиш 6Ли тезлаштирилган ионларининг 68 МеВ энергияда 9Бе(6Ли,4Ҳе)11Б, 9Бе(6Ли,6Ҳе)9Бе реакцияларининг экспериментал ДК нинг комплекс таҳлил қилишдан кластер конфигурацияларининг деформация параметрларини ва СФларни баҳолаш ҳамда таққослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish