Низомитдинова Маърифатхон Шоиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона вилояти шароитида асалари оиласи маҳсулдорлигини оширишда  соя сути озуқасидан фойдаланиш технологиясини такомиллаштириш”, 06.02.03– Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Qx1442
Илмий раҳбар: Рахимов Мадаминжон Алижонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.05.03.
Расмий оппонентлар: Мадрахимов Шодлик Назарович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори; Махмадияров Отабек Ахатқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилоятини табиий иқлим шароитида асалари оиласини маҳсулдолигини оширишда, табиий оқсилга бой соя сути озуқасидан фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
илк бор, Фарғона вилояти шароитида карпат асалари оиласини озиқлантиришда соя оʻсимлиги сутини асалари оиласи маҳсулдорлигига таъсирини дастлабки кундан бошлаб амалга ошириш тадбирларини қоʻллашда тажриба гуруҳларида она асалариларнинг кунлик тухум қўйиши назорат гуруҳига нисбатан 20-22% га оширилиши асосланган;
илк бор, Фарғона вилояти шароитида карпат асалари оилалари соя сути билан озиқлантирилганда асал маҳсулдорлиги тажриба гуруҳларида назоратга нисбатан 20,9% га, мум маҳсулдорлиги 18,4% га оширилиши исботланган;
асалари оиласини қишлов давридан соғлом чиқишини таъминлаш мақсадида соя кукуни ва соя сутини асалари озуқасига қўшиб берилганда асалари организмида оқсил ва ёғ миқдори кўпайганлиги ҳамда нажас миқдорининг камайганлиги аниқланган;
карпат зотли асалари оиласини соя сути билан озиқлантирилганда қишловдан чиққан асалар оилаларида асалари чиқими тажриба гуруҳларида 35,6% га камайганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилоятида асалари оиласи маҳсулдорлигини оширишда оқсилга бой боʻлган соя сути билан озиқлантириш технологияси боʻйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари  асосида:
карпат зотли асалари оиласини маҳсулдорлигини тўлиқ юзага чиқариш вамаҳсулдорлигини оширишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари Фарғона вилояти “Асаларичилар уюшмаси”даги  асалари оиласида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 11-октябрдаги 02/23-2357-сон маълумотномаси). Натижада, ИИИ тажриба гуруҳидаги асалари оилаларидан йил якунида 31,4 кг асал маҳсулоти олиниб, рентабеллик даражаси 55,9% ни, назорат гуруҳида эса 22 кг асал маҳсулоти олинди ҳамда рентабеллик даражаси 10,4% ни ташкил қилган;
ўхшашлик асосида назорат гуруҳида (н-10) ва тажриба гуруҳларида (н-30) асалари оилалари ташкил этилиб, асалари озуқаси таркибига қўшимча соя сути қўшиш меъёрлари Фарғона давлат университети ва Венгриянинг қишлоқ хоʻжалиги ва ҳаётий фанлар университети илмий лойиҳалар марказидаги “Асаларичилик коворкинг маркази”да амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 11-октябрдаги 02/23-2357-сон маълумотномаси). Натижада, ИИИ тажриба гуруҳидаги асалари оилаларидан йил якунида 29,5 кг асал маҳсулоти олиниб, рентабеллик даражаси 46,5% ни, назорат гуруҳида эса 21,5 кг асал маҳсулоти олинди ҳамда рентабеллик даражаси 7,9% ни ташкил қилган;
“Асалари оиласи маҳсулдорлигини ошириш мақсадида соя сутиданфойдаланиш технологиясининг афзаллиги бо'йича” номли тавсиянома Фарғона вилояти, Фарғона тумани 2-сон касб-ҳунар мактабининг “Асаларичилик оʻқув-услубий маркази”да амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 11-октябрдаги 02/23-2357-сон маълумотномаси). Натижада, ИИИ тажриба гуруҳидаги асалари оилаларидан йил якунида 28 кг асал маҳсулоти олиниб, рентабеллик даражаси 39% ни, назорат гуруҳида эса 20,4 кг асал маҳсулоти олинди ҳамда рентабеллик даражаси 2,4% ни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish