Абдуллаев Жамшид Умурхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сидерат экинларидан кейин парваришланадиган ингичка толали ғўзанинг суғориш тартибларини ишлаб чиқиш (суғориладиган тақирсимон тупроқлар шароитида)”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Qx.994.
Илмий раҳбар: Авлиякулов Мирзоолим Авазович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Мухаммадхон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бозоров Холмурод Махмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суғориладиган тақирсимон тупроқлар шароитида кузги сидерат экинларидан кейин ингичка толали ғўзанинг мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқиш ва тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистоннинг жанубий минтақаси суғориладиган тақирсимон тупроқлари шароитида ғўза учун мақбул ўтмишдош уч компонентли сидератлар хашаки кўк нўхат+жавдар+перко эканлиги аниқланган ва сидерат экинларидан кейин парваришланган ингичка толали ғўзанинг суғориш тартиблари ишлаб чиқилган;
сидератлар тўплаган биомасса (600-650 ц/га) майдаланиб, ерга ҳайдаб юборилганда мулча ҳосил қилиб, тупроқнинг нам тутиб туриш қобилиятига ижобий таъсир этган ҳолда якунда суғориш интерваллари ҳар суғоришда 4-5 кунга узайиши ҳисобига суғориш сонини 1 мартага (900-1050 м3/га), суғориш сувларини 19,5-25,0% тежаш мумкинлиги аниқланган;
тупроқ унумдорлиги паст бўлган суғориладиган тақирсимон тупроқларда кузги сидерат экинлари (хашаки кўк нўхат+жавдар+перко) тўплаган (600-650 ц/га) биомасса ерга тўлиқ (100%) ҳайдаб юборилганда тупроқнинг мелиоратив ҳолати, агрофизикавий ва агрокимёвий хусусиятлари яхшиланиши ҳамда фойдали микроорганизмлар миқдори ортиши аниқланган;
суғориладиган тақирсимон тупроқларда ингичка толали Сурхон-16 ғўза навини ЧДНСга нисбатан 70-75-65% суғориш олди тупроқ намлигида 1-3-1 тизимда 5 марта, сидератлардан кейин парваришланганда эса 0-3-1 тизимда 4 марта, 65-65-60% суғориш олди тупроқ намлигида эса 1-2-1 тизимда 4 марта, сидератлардан кейин 0-2-1 тизимда 3 марта суғориш, сидератлар ёрдамида суғориш сувларини 1 мартага тежаш мумкинлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган тақирсимон тупроқлар шароитида сидерат экинлари ва ундан сўнг парваришланадиган ингичка толали ғўзадан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
 “Сидерат экинларини етиштиришнинг ресурстежамкор инновацион технологияси” бўйича ва “Қашқадарё вилоятида кузги сидерат экинларидан кейин ингичка толали ғўзадан юқори пахта ҳосили етиштириш агротехнологияси” бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-367-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар сидерат экинлари ва ингичка толали ғўза парваришланадиган фермер хўжаликлари ва кластерлар учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Суғориладиган тақирсимон тупроқлар шароитида кузги сидерат экинларини (хашаки кўк нўхат+жавдар+перко) экиш ва улардан кейин ингичка толали ғўзани парваришлаш технологияси Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги “Уста Мавлон ўғли чўли” фермер хўжалигида 20 гектар, “Сариқов Намоз Сариқович” фермер хўжалигида 20 гектар, “Барака нур зиёкори” фермер хўжалигида 80 гектар, “Шодмон Нормуродова” фермер хўжалигида 20 гектар, жами 140 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-367-сон маълумотномаси). Сидерат экинлари тўплаган кўк массаси тўлиқлигича ерга майдалаб ҳайдаб юборилганда тупроқ остида мулча ҳосил қилиб, унинг нам тутиб туриш хоссаларини яхшилаб, пахтачиликда бир марта суғориш сувларини тежаган ҳолда сидератлардан кейин ингичка толали ғўзадан 5-7 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилган;
Жанубий минтақа суғориладиган тақирсимон тупроқларида хашаки кўк нўхат+жавдар+перкони уч компонентли аралаш сидерат экин сифатида кузда экиш ва сидератлардан кейин ингичка толали ғўзани парваришлашда мақбул суғориш тартиблари Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Қашқадарё илмий тажриба станцияси тажриба далалари суғориладиган тақирсимон тупроқларида 70 гектар майдонда, вилоят бўйича жами 210 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-367-сон маълумотномаси). Кузги сидератлар турли компонентларда экилиб, 600-650 ц/га умумий биомассаси ерга ҳайдаб юборилганда тупроқнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, сувдан фойдаланиш самарадорлиги ортиб, пировардида сидератлардан кейин парваришланган ингичка толали ғўзадан 5-6 ц/га қўшимча ҳосил етиштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish