Sayt test rejimida ishlamoqda

Ортиков Элёр Абдумажидовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистон флорасида тарқалган Ирис Л. туркуми турларининг филогенияси”, 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/B724.
Илмий раҳбар: Хасанов Фуркат Оринбаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.B.39.01.
Расмий оппонентлар: Дустчанова Гулжон Мадримбаевна, биология фанлари доктори, профессор; Аюбов Мирзакамол Собитжонович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасида тарқалган Ирис Л. туркуми турларининг таксономик таркиби, морфологик хилма-хиллигини, филогенетик ўрни ва дивергенсия вақтларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оʻзбекистон флораси таркибида Ирис туркумининг 9 сексия ва 4 осттуркумига кирувчи 41 турни ўз ичига олганлиги аниқланди;
Ғарбий Помир-Олойда тарқалган турларни бирлаштирувчи асосий морфологик белги ички гултожибаргларининг овалсимон ва ромбсимон шаклларда, Ғарбий Тиян-Шанда тарқалган турлар ички гултожибаргларининг уч қирралилиги, ташқи гултожибаргларини эса кичик қаноцимон шаклларга эга эканлиги аниқланди;
тадқиқотлар давомида Сcорпирис осттуркуми вакилларида хлоропласт геномининг юқори даражада полиморфизмини кўрсатувчи ген ҳудудлари аниқланди;
олинган филогенетик дарахтда Сcорпирис ост туркуми турлари монофилетик, Лимнирис ост туркуми турлари полифилетик, Ирис ост туркуми турлари монофилетик хусусиятларга эга эканлиги аниқланди;
турларнинг ёшини аниқлашга қаратилган тадқиқотлар давомида, Марказий Осиёнинг тоғли худудларидаги Ирис туркуми турларининг дивергенсия ёши аниқланди;
келажакдаги иқлим оъзгариши сенарийлари И. псеудоcапноидес, И. виcторис ва И. аустроцчаткалиcа турларнинг тарихий ўсиш маконлари ўз аҳамиятини йўқотиб, келгусидаги эконишалари шимолий ҳудудларни эгаллаб, вертикал зоналликнинг юқори (1400-1600м) ҳамда намчил зоналарига сурилиши қайд этилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон флорасида тарқалган Ирис турларини морфологик, молекуляр ва филогенетик ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон флорасида тарқалган Ирис туркумининг 35 турининг 912 та гербарий намуналари асосидаги маʼлумотлар базаси Биохилма-хиллик тоʻгʻрисидаги глобал маʼлумотлар тизимига (www.гбиф.орг, ГБИФ) киритилган (Глобал биохилма-хиллик маʼлумотлар базаси сертификати, www.гбиф.орг, 2024-йил 12-январдаги гувоҳномаси). Натижада, Ўзбекистон ҳудудида тарқалган туркум турлари жойлашуви ҳақидаги маълумотларни халқаро миқиёсида фойдаланиш имконини берган;
тадқиқотлар натижасида Ирис туркумининг Ўзбекистон флораси учун эндемик бўлган 4 тури И.виcторис Ф.О. Кҳасс., Кҳузҳан. & Ракҳимова, И. аустроцчаткалиcа Тожибаев, Ф. Каримов & Тургунов, И. псеудоcапноидес Рукšāнс, И. ҳипполйти (Введ.) Камелин турларининг геном маълумотлари халқаро НCБИ базасига киритилди ва қайд рақамлари олинди (И. виcторис НC_068840, И. ҳипполйти ОК138594, И. псеудоcапноидес НC_068839, И. аустроцчаткалиcа НC_068838). Натижада, ушбу турларни филогенетик шажара дарахтидаги жойлашган ўрни ва биогеографик келиб чиқиши ҳақида фикрларни юритиш ва қўшни осттуркум турлари билан муносабатларни ўрганиш имконини берган;
2020-2023 йиллар давомида Ўзбекистон флорасидан тўпланган Ирис туркумига мансуб 27 турнинг 300 га яқин гербарий намуналари ТАШ фондига тақдим этилган. Натижада, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб ва эндем турларнинг янги гербарий намуналари ТАШнинг Ўрта Осиё бўлими коллекциясини сезиларли даражада кенгайтирган. Ўзбекистон флорасининг ахборот-таҳлилий тизимига таксономия, турлар номенклатураси, экогеография ва ГАТ асосидаги нуқтали хариталари бўйича янги маълумотлар киритилган.    

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish