Турсункулова Махсуда Суяркуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Мураккаб тўқималар асосида поябзал устлиги учун икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини такомиллаштириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.1.PhD/Т4481
Илмий раҳбар: Холиқов Қурбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Ханхаджаева Нилуфар Рахимова, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: трикотаж тўқув машиналарининг имкониятлари ва маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиб мураккаб тўқималар асосида поябзал устлиги учун икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини такомиллаштириш ҳамда маҳсулотлар ассортиментини кенгайтиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ясси игнадонли трикотаж тўқув жиҳозининг тўқув игналарини ластик тартибида жойлаштириш билан шакл сақлаш ва ҳаво ўтказувчанлик каби хусусиятлари юқори бўлган такомиллашган икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш усули ишлаб чиқарилган;
ясси икки игнадонли трикотаж тўқув машиналарида глад, ластик ва очиқ ҳалқалари тартибида жойлаштириш асосида олинган икки қатламли трикотаж тўқималарининг очиқ ҳалқалар миқдорини кўпайиб, глад ҳалқа қаторларини ластик ҳалқалар қаторига ўзгариши ҳисобига ҳажм ва юза зичликларини, ҳаво ўтказувчанлик, киришиш, ишқаланишга чидамлилик, узиш кучи ва деформацияланиш каби хусусиятларини комплекс баҳолаш орқали оптимал қийматлар аниқланган;
тўқима таркибидаги пресс ва ярим ҳалқаларнинг ортиши ҳисобига икки қатламли трикотаж тўқималарнинг ўрилишларига, олиш усулига, тўқиманинг ишқаланишга чидамлилиги, узилиш кучи ва узилишдаги узайиши хусусиятларига таъсир этиш қонуниятлари аниқланган;
тўқима таркибидаги пресс ва ярим ҳалқаларнинг орттирилган тўқималарда хомашё таркибини ҳамда тўқима зичлигини ўзгаришларини ҳажмий зичлигига таъсирининг математик модели ишлаб чиқилган ва регрессион математик модел асосида рационал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мураккаб тўқималар асосида поябзал устлиги учун икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
Ясси икки игнадонли трикотаж тўқув машинасининг игнадон игналарини жойлашишини ўзгартириш асосида олинган икки қатламли трикотаж тўқимасидан фойдаланиб, мураккаб тўқималар асосида поябзал устлиги учун икки қатламли трикотаж тўқималарининг янги намуналари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги “Порлоқ Чуст Бренди” МЧЖ, “Ал-Азиз” МЧЖ корхонасининг икки ясси игнадонли трикотаж тўқув машинасида тўқиб олинди ва ишлаб чиқаришга жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 15 августдаги 03/25-1712- сон маълумотномаси), (Ўзбекистон Республикаси “Узчармсаноат” уюшмасининг 2024 йил 8 августдаги АC-7/1956-сон маълумотномаси). Натижада 5-вариант бўйича бир килограмм тўқима учун сарфланган хомашё миқдори 30 730 сўм, бир тонна тўқима учун сарфланган хомашё миқдори 30 730 150 сўм, ишлаб чиқарилган 1 тонна тўқиманинг қиёсий иқтисодий самарадорлиги 4 721 150 (тўрт миллион етти юз йигирма бир минг бир юз эллик) сўмни ташкил этган.