Бергер Инна Викторовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гематоген тромбофилиялар ва АФС синдроми патогенези, башорати ва даволаш», 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tib719.
Илмий маслаҳатчи: Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Исхаков Элдор Джасурович, тиббиёт фанлари доктори; Маткаримова Дилфуза Сабуровна, тиббиёт фанлари доктори; Рамазанова Райгуль Муханбетовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: И.K. Ахунбоев номидаги Қирғизистон давлат тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник-лаборатор, молекуляр-генетик ва иммунологик маълумотлар асосида Рh-манфий сурункали миелопролифератив касалликда антифосфолипид синдром ва гематоген тромбофилияни даволашга янги ташхисловчи ва башоратловчи ёндошувларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали миелопролифератив касалликларда гиперкоагуляцион синдромнинг 6 шакли учраши, улардан гемостазнинг бошқа бузилишлари билан биргаликдаги С,S протеинларнинг танқислиги беморларда тромбоз хавфини 5 мартагача ортиши, қон прокоагулянтларини (VIII омили, IX омили, Виллебранд омили) тромботик асоратлар хавфини 7-8 мартага ортиши, шунингдек қайталанувчи тромбозларга олиб келиши аниқланган;
сурункали миелопролифератив касалликларда периферик қондаги мононуклеарлар тромбозларни ривожланиш оғирлигини белгиловчи INFγ ва TNF-α яллиғланиш цитокинларининг жуда юқори миқдорда ажралиб чиқиши, ўткир тромбоздан азият чекувчи беморлар қонида прокаогулянт механизмларнинг фаоллиги ва IL-1β, TNF-α ларни ортиши ўртасидаги патогенетик боғлиқлик аниқланган;
В ва С вирусли гепатитда қон зардобида ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ФНОα концентрациясини ортиши, вирусли гепатит С (t=10,80; p<0,05) антителаларини юқори даражада мавжуд бўлиши эса Ph-манфий сурункали миелопролифератив касалик билан оғриган беморларда антифосфолипид синдромни ишончли равишда ривожланишига олиб келиши исботланган;
FGB G(455)A, F2 G20210A, F5 G1691A ва F7 (G10976A) гемостаз генларининг мутацияси, шунингдек MTR(A2756G), MTHFR(C677T) фолат цикли полиморфизм генларини Ph-манфий сурункали миелопролифератив касалликда тромбофилияли турғун ишончли ассоциациясига эга эмас ва тромботик асоратларни ривожланишининг предиктори сифатида фойдаланиб бўлмаслиги, бунда MTRR(A66G) полиморфизмининг G нохуш аллеллари ташувчи сифатида беморлардаги тромботик асоратларни ривожланишида хавф омилининг аллел юкламасига боғлиқлиги асосланган;
гомоцистеин даражаси Ph- манфий сурункали миелопролифератив касаликда тромботик хавфнинг мустақил омили бўлиб, MTHFR, MTRR, MTR генетик полиморфизмига боғлиқ эмасллиги, тромботик асоратли сурункали миелопролифератив касаликли беморларда қондаги фибриноген концентрацияси FGB G(455) ген мутацияси билан ассоциацияланиши, бу эса уларни ташхисловчи ва даволовчи тромбофилия маркерлари сифатида даволаш баённомасини коррекция қилишда имкон бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гематоген тромбофилия ва АФС синдроми билан оғриган беморларда периферик қондаги цитокинлар ва молекуляр генетик хусусиятларнинг аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали миелопролифератив касалликларда гиперкоагуляцион синдромнинг 6 шакли учраши, улардан гемостазнинг бошқа бузилишлари билан биргаликдаги С,S протеинларнинг танқислиги беморларда тромбоз хавфини 5 мартагача ортиши, қон прокоагулянтларини (VIII омили, IX омили, Виллебранд омили) тромботик асоратлар хавфини 7-8 мартага ортиши, шунингдек қайталанувчи тромбозларга олиб келиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 28 феврал н-з/5 3-сонли буйруғи билан, 2024 йил 20 февралда ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 22-сонли буйруғи ва 2024 йил 24 январдаги Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 70-U -сонли буйруғи билан гематология бўлимлари амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 июлдаги 4-сонли хулосаси) Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бу тромботик асоратларни ва ретромбоз холатлари ривожланишининг самарали олдини олиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: сурункали миелопролифератив касалликларда гемостазга таъсир қилувчи гиперкоагуляция шаклларини аниқлаш, шунингдек, ретромбоз холатларининг шаклланиши учун масъул бўлган текширувларни яратиш ва касалликни етарли даражада даволаш ногиронликни камайтириши ва беморларнинг ўртача умр кўриш давомийлигини ошириши мумкин. Хулоса: ушбу ташхислаш тадбирларининг самарали амалга ошириш ва тромбоз холати пайдо бўлишини бартараф этишга қаратилган профилактика тадбирларини ташкил этиш, ушбу касалликларга чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, шунингдек даволаниш учун молиявий харажатларни камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: сурункали миелопролифератив касалликларда периферик қондаги мононуклеарлар тромбозларни ривожланиш оғирлигини белгиловчи INFγ ва TNF-α яллиғланиш цитокинларининг жуда юқори миқдорда ажралиб чиқиши, ўткир тромбоздан азият чекувчи беморлар қонида прокаогулянт механизмларнинг фаоллиги ва IL-1β, TNF-α ларни ортиши ўртасидаги патогенетик боғлиқлик Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 30 май н-р/2 5-сонли буйруғи билан, 2024 йил 20 февралда ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20-сонли буйруғи ва 2024 йил 24 январдаги Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 72-U -сонли буйруғи билан гематология бўлимлари амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 июлдаги 4-сонли хулосаси) Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: сурункали миелопролифератив касалликлар билан оғриган беморларда тромбоз хавфининг прогностик мезонлари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: у дори воситалари ва диагностика тадбирлари учун давлат харажатларини 93,2 миллион сўмга камайтирди. Хулоса: тадқиқот натижалари гематоген тромбофилияни ташхислаш сифатини яхшилашга ва иммунитетнинг бузилиши,уларнинг тромбоз шаклланишига таъсирини аниқлашга имкон берди.
учинчи илмий янгилик: В ва С вирусли гепатитда қон зардобида ИЛ-1β, ИЛ-6 ва ФНОα концентрациясини ортиши, вирусли гепатит С (t=10,80; p<0,05) антителаларини юқори даражада мавжуд бўлиши эса Ph-манфий сурункали миелопролифератив касалик билан оғриган беморларда антифосфолипид синдромни ишончли равишда ривожланишига олиб келиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 30 май н-р/2 5-сонли буйруғи билан, 2024 йил 20 февралда ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20-сонли буйруғи ва 2024 йил 24 январдаги Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 72-U -сонли буйруғи билан гематология бўлимлари амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 июлдаги 4-сонли хулосаси) Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ph-манфий сурункали миелопролифератив касалликли беморларда АФС диагностикаси алгоритмини ишлаб чиқилиши, оғир қайталанувчи тромботик асоратлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: даволаш харажатларини 4,8 миллион сўмга камайганлигидир. Хулоса: бу диагностика тадбирларининг самарадорлигини ошириш ва тромбоз пайдо бўлишини бартараф этишга қаратилган профилактика чораларини ташкил этиш, шу билан беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, шунингдек молиявий харажатларни камайтириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: FGB G(455)A, F2 G20210A, F5 G1691A ва F7 (G10976A) гемостаз генларининг мутацияси, шунингдек MTR(A2756G), MTHFR(C677T) фолат цикли полиморфизм генларини Ph-манфий сурункали миелопролифератив касалликда тромбофилияли турғун ишончли ассоциациясига эга эмас ва тромботик асоратларни ривожланишининг предиктори сифатида фойдаланиб бўлмаслиги, бунда MTRR(A66G) полиморфизмининг G нохуш аллеллари ташувчи сифатида беморлардаги тромботик асоратларни ривожланишида хавф омилининг аллел юкламасига боғлиқлиги асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 28 феврал н-з/5 3-сонли буйруғи билан, 2024 йил 20 февралда ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 22-сонли буйруғи ва 2024 йил 24 январдаги Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 70-U -сонли буйруғи билан гематология бўлимлари амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 июлдаги 4-сонли хулосаси) Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Фолат метаболизми ва тромбофилиянинг генетик мутациялари ўртасида ишончли боғлиқлик йўқлигини аниқлаш уларни диагностика алгоритмидан чиқариб ташлаш ва G MTRR(A66G) аллелининг ташувчанлигини аниқлаш имконини беради, бу эса хавфни башорат қилиш ва даволаш тактикасининг аниқлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тромбофилия ташхисига мақсадли ёндашув беморлар ва тиббиёт муассасалари учун пулни тежайди. Хулоса: тадқиқот натижаларини амалга ошириш стандарт диагностика алгоритмларини такомиллаштириш ва тромбоз асоратларнинг шахсий профилактикаси орқали тиббиётда далиллар базасини шакллантиришга имкон берган.
бешинчи илмий янгилик: гомоцистеин даражаси Ph- манфий сурункали миелопролифератив касаликда тромботик хавфнинг мустақил омили бўлиб, MTHFR, MTRR, MTR генетик полиморфизмига боғлиқ эмасллиги, тромботик асоратли сурункали миелопролифератив касаликли беморларда қондаги фибриноген концентрацияси FGB G(455) ген мутацияси билан ассоциацияланиши, бу эса уларни ташхисловчи ва даволовчи тромбофилия маркерлари сифатида даволаш баённомасини коррекция қилишда имкон бериши асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 28 феврал н-з/5 3-сонли буйруғи билан, 2024 йил 20 февралда ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 22-сонли буйруғи ва 2024 йил 24 январдаги Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 70-U -сонли буйруғи билан гематология бўлимлари амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 июлдаги 4-сонли хулосаси) Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ph -салбий сурункали миелопролифератив касалликлари бўлган беморларда ташхислаш сифатини яхшилайди ва хавфларни ўз вақтида аниқлаш имкониятини оширади ва аниқланган маркерлар асосида ҳар бир беморнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга оладиган даволаш ва профилактика протоколлари ишлаб чиқилиши мумкин, бу тромботик асоратлар эҳтимолини камайтиради ва узоқ муддатли даволаш натижаларини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: гомоцистеин ва FGB G(455) мутациясидан башоратлаш мақсадида фойдаланиш тромбознинг олдини олиш ёки уларнинг частотасини камайтириш имконини беради, бу эса асоратларни, шу жумладан касалхонага ётқизиш ва жарроҳлик аралашувларни даволаш харажатларини камайтиради. Хулоса: сурункали миелопролифератив касалликлари бўлган беморларда тромботик асоратларни эрта аниқлаш ва олдини олиш ногиронликни камайтиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.