Чинбердиева Лазокатхон Рахматжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Донни қайта ишлаш корхоналарида бошқарув таҳлилини такомиллаштириш», 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2471.
Илмий раҳбар: Мамажонов Акрамжон Тургунович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Баходир Батирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади донни қайта ишлаш корхоналарида бошқарув таҳлилини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
донни қайта ишлаш корхоналарида моддий ишлаб чиқариш захираларини “иқтисодий муҳим”, “ўрта аҳамиятли”, “кам аҳамиятли” тоифаларга ажратиш орқали таъминот занжирини тўғри бошқариш, молиялаштириш манбаларини самарали тақсимлаш, захиралар ҳолатини оптималлаштириш асосланган;
хўжалик юритувчи субъектларда харажат-ҳажм-фойда (Cost-Volume-Profit) таҳлили асосида молиявий барқарорлик захирасининг омилли таҳлилидан фойдаланиш орқали харажатларни назорат қилиш ва стратегик режаларни тузиш таклифи ишлаб чиқилган;
меҳнат ресурслари самарадорлигининг комплекс бошқарув таҳлили асосида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини “юқори” (85-100 балл), “яхши” (70-84 балл), “қониқарли” (50-69 балл), “паст” (30-49 балл) чегаралари оралиғида баҳолаш орқали меҳнат ресурслари самарадорлигига баҳо бериш ва меҳнат ресурсларини бошқариш юзасидан қарорлар қабул қилиш асосланган;
“Андижондонмаҳсулот” АЖнинг маркетинг салоҳиятини яхшилашга асосланган сотишдан тушган тушум, сотиш харажатлари, инновацион маҳсулот улушининг 2028 йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Донни қайта ишлаш корхоналарида бошқарув таҳлилини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
донни қайта ишлаш корхоналарида моддий ишлаб чиқариш захираларини “иқтисодий муҳим”, “ўрта аҳамиятли”, “кам аҳамиятли” тоифаларга ажратиш орқали таъминот занжирини тўғри бошқариш, молиялаштириш манбаларини самарали тақсимлаш, захиралар ҳолатини оптималлаштириш таклифи Ўзбекистон аудиторлар Палатаси, “Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамияти, “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар Палатасининг 2024 йил 28 майдаги 56-сонли, “Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 29 майдаги 01/14-122-сонли, “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 30 майдаги 01/316-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклиф донни қайта ишлаш корхоналарида хом ашё заҳираларини яратиш ва назоратини амалга ошириш, кейинги давр учун таъминот жараёнини режалаштириш, шунингдек, молиявий маблағларни самарали тақсимлаш асосида барқарорлигини таъминлаш учун хизмат қилади.
хўжалик юритувчи субъектларда харажат-ҳажм-фойда (Cost-Volume-Profit) таҳлили асосида молиявий барқарорлик захирасининг омилли таҳлилидан фойдаланиш орқали харажатларни назорат қилиш ва стратегик режаларни тузиш таклифи Ўзбекистон аудиторлар Палатаси, “Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамияти, “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар Палатасининг 2024 йил 28 майдаги 56-сонли, “Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 29 майдаги 01/14-122-сонли, “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 30 майдаги 01/316-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида донни қайта ишлашда молиявий барқарорлик захирасининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг таъсир даражалари аниқланган ва харажатларни назорат қилиш шунингдек, корхонанинг келгуси фаолияти юзасидан қарорлар қабул қилиш имкони яратилган;
меҳнат ресурслари самарадорлигининг комплекс бошқарув таҳлили асосида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини “юқори” (85-100 балл), “яхши” (70-84 балл), “қониқарли” (50-69 балл), “паст” (30-49 балл) чегаралари оралиғида баҳолаш орқали меҳнат ресурслари самарадорлигига баҳо бериш ва меҳнат ресурсларини бошқариш юзасидан қарорлар қабул қилиш таклифи Ўзбекистон аудиторлар Палатаси, “Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамияти, “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар Палатасининг 2024 йил 28 майдаги 56-сонли, “Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 29 майдаги 01/14-122-сонли, “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 30 майдаги 01/316-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигига баҳо бериш ва самарадорлик даражасини яхшилашга қаратилган мақсадларни амалга ошириш имкони яратилган;
“Андижондонмаҳсулот” АЖнинг маркетинг салоҳиятини яхшилашга асосланган сотишдан тушган тушум, сотиш харажатлари, инновацион маҳсулот улушининг 2028 йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган таклифи (Ўзбекистон аудиторлар Палатасининг 2024 йил 28 майдаги 56-сонли, “Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 29 майдаги 01/14-122-сонли, “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 30 майдаги 01/316-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхона истиқболини режалаштириш ва иқтисодий кўрсаткичлар даражаларини ошириш имконияти яратилган.