Насимджанов Юнусжон Зохидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ресурсларни солиққа тортиш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3508
Илмий раҳбар: Нормурзаев Умид Хормурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019. I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон солиқ тизимида ресурс солиқларни солиққа тортиш механизмларини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ва таъсирчан солиқ механизмини қўллаш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида мол-мулк шаклидаги ресурслардан самарали фойдаланиш, уларни адолатли ва тўғри солиққа тортилишини таъминлаш, солиқдан қочиш ҳолатларининг олдини олиш таклифи асосланган;
жисмоний шахслардан мол-мулк ва ер солиқларини ундиришда маҳаллаларда жамоатчиликни жалб этиш ва тушган тушумнинг бир қисмини маҳаллалар ихтиёрида қолдириш тартибини жорий этиш асосида ресурс солиқларини ундириш билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини соддалаштириш ва ресурс солиқларнинг йиғилувчанлигининг ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчилари учун сувни ўлчаш ва бошқаришнинг замонавий технологияларидан фойдаланилганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига камайтирувчи ва мазкур технологиялар ўрнатилмаган ҳолларда солиқ ставкаларига оширувчи коэффициентлар қўллаш асосида солиқ ставкаларини босқичма-босқич унификация қилиш таклифи ишлаб чиқилган;
солиқ тўловчиларга юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларининг 1 квадрат метри учун белгиланган тўловнинг энг кам мутлақ миқдори уларнинг 1 квадрат метрининг қийматидан юқори бўлган ҳолларда, объектларнинг қийматини баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда мустақил баҳолаш ваколатини бериш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ресурс солиқларини ҳисоблаш, уларни ундириш ҳамда улар билан боғлиқ солиқ маъмурчиликни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ва таъсирчан солиқ механизмини қўллаш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида мол-мулк шаклидаги ресурслардан самарали фойдаланиш, уларни адолатли ва тўғри солиққа тортилишини таъминлаш, солиқдан қочиш ҳолатларининг олдини олиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6121-сонли Фармонида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ қўмитасининг 2023 йил 3 ноябрдаги
15/1-110114-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида биринчидан, мол-мулк шаклидаги ресурслардан самарали фойдаланишга имконият туғилса, иккинчидан, уларни адолатли ва тўғри солиққа тортилишга эришилади, учинчидан эса, мол-мулк солиғидан солиқдан қочиш ҳолатларининг олди олинишга хизмат қилади, тўртинчидан эса, мол-мулк солиғи тушумларига ижобий таъсир қилади;
жисмоний шахслардан мол-мулк ва ер солиқларини ундиришда маҳаллаларда жамоатчиликни жалб этиш ва тушган тушумнинг бир қисмини маҳаллалар ихтиёрида қолдириш тартибини жорий этиш асосида ресурс солиқларини ундириш билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини соддалаштириш ва ресурс солиқларнинг йиғилувчанлигининг ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 декабрдаги
ПҚ-458-сон қарорида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ қўмитасининг 2023 йил 3 ноябрдаги
15/1-110114 -сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг солиқ тизимига жорий қилиниши ресурс солиқларини ундириш билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини соддалаштиришга, ресурс солиқларнинг йиғилувчанлигининг ошишига олиб келади;
қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчилари учун сувни ўлчаш ва бошқаришнинг замонавий технологияларидан фойдаланилганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига камайтирувчи ва мазкур технологиялар ўрнатилмаган ҳолларда солиқ ставкаларига оширувчи коэффициентлар қўллаш асосида солиқ ставкаларини босқичма-босқич унификация қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги ПҚ-107-сон қарорда ўз аксини топиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ қўмитасининг 2023 йил 3 ноябрдаги 15/1-110114 -сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар республикамиз солиқ тизимида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳисобини тўғри ва объектив юритиш асосида солиқ базасини тўғри аниқлаш имконини берган;
солиқ тўловчиларга юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларининг 1 квадрат метри учун белгиланган тўловнинг энг кам мутлақ миқдори уларнинг 1 квадрат метрининг қийматидан юқори бўлган ҳолларда, объектларнинг қийматини баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда мустақил баҳолаш ваколатини бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПФ-162-сон Фармонида тасдиқланиб амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ қўмитасининг 2023 йил 3 ноябрдаги 15/1-110114 -сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши объектларнинг қийматини баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда мустақил баҳолаш ваколатини бериш орқали солиқ базалари ҳамда тўланадиган солиқ миқдорини тўғри аниқлаш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish