Хамзаев Азизбек Нематовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларининг фонд бозоридаги фаолиятини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2594.
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобур Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алладустов Рустам Джонмуродович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларининг фонд бозоридаги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банки акцияларини фонд биржасида бирламчи оммавий жойлаштиришда акциялар учун дастлабки нарх чегараларини андеррайтерлар томонидан аниқлаш акцияларини сотиб олиш бўйича аризаларни йиғиш учун нарх чегараларини аниқлаш ва қўшимча акцияларни жойлаштириш нархини бошқарув органи билан келишиш имконини бериши асосланган;
акциядорлик жамиятлари акциялари бўйича “Тошкент” РФБ савдо майдончаси орқали электрон ауксион савдони амалга ошириш барча инвестиция воситачилари ва уларнинг мижозлари учун шахсий кабинет яратиш орқали буюртмаларни реал вақт режимида беғараз асосда қабул қилиш, инвесторларни идентификация қилиш, инвестиция воситачилари билан тегишли шартнома тузиш, депо ҳисобварағини очишда тенг имкониятни таʼминлаши асосланган;
корпоратив облигацияларни чиқариш учун талаб қилинадиган таʼминот талабини бекор қилиш орқали акциядорлик жамиятлари корпоратив облигацияларининг эммисия жараёнини соддалаштириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда акциядорлик жамиятлари акциялари қийматининг ўсишини ўзгармас эффектлар регрессион эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд акциядорлик жамиятларини фонд бозоридаги фаоллигини ошириш бўйича илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Услубий ёндашувга кўра акциядорлик тижорат банкларини акцияларини фонд биржасида бирламчи оммавий жойлаштириш акциялар учун дастлабки нарх чегараларини андеррайтерлар томонидан аниқлаш таклифи “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятида қўлланилган (“Агробанк” АТБнинг 2024-йил 9-ноябрдаги 13-17-1352-сон маълумотномаси). Натижада “Агробанк” акциядорлик тижорат банки акцияларини сотиб олиш бўйича аризаларни йиғиш учун нарх чегараларини аниқлаш ва қўшимча акцияларни жойлаштириш нархини бошқарув органи билан келишиш имкониятини берган;
“Агробанк” акциядорлик тижорат банкини акцияларини “Тошкент” РФБ савдо майдончасида орқали электрон ауксион савдони амалга ошириш таклифи асосланган. (“Агробанк” АТБнинг 2024-йил 9-ноябрдаги 13-17-1352-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этиш барча инвестиция воситачилари ва уларнинг мижозлари учун шахсий кабинет яратиш орқали буюртмаларни реал вақт режимида беғараз асосда қабул қилиш, инвесторларни идентификация қилиш, инвестиция воситачилари билан тегишли шартнома тузиш, депо ҳисобварағини очишда тенг имконият таъминланади;
акциядорлик тижорат банк корпоратив облигацияларни эммисия жараёнини соддалаштириш мақсадида корпоратив облигацияларни чиқариш учун талаб қилинадиган таʼминот талабини бекор қилиш таклифи “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятида қўлланилган (“Агробанк” АТБнинг 2024-йил 9-ноябрдаги 13-17-1352-сон маълумотномаси). Натижада фонд бозорида облигациялар билан боғлиқ савдо ҳажмини ортишига ва акциядорлик жамиятларини фонд бозорига қарз инстурмент орқали фаоллигини оширишга хизмат қилган;
акциядорлик жамиятларининг акцияларини қийматини ўсишини ўзгармас эффектлар регриссион эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз аниқлаш кўрсаткичлари бўйича таклифи “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятида қўлланилган (“Агробанк” АТБнинг 2024-йил 9-ноябрдаги 13-17-1352-сон маълумотномаси). Натижада акциядорлик жамиятнинг капитал рентабеллиги ва активлар рентабеллигини ҳамда жамиятнинг соф фойдасини ўсиш динамикасини баҳолаш имкониятини берган.