Шайматова Наргиза Ашуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудитни такомиллаштириш” мавзусидаги 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит“.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2614.
Илмий раҳбар: Остонокулов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: илмий кенгаш аъзоси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. Маматқулов Муроджон Шукурович
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудитни такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг тегишли фанлардан ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос равишда базавий тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширадиган тўловлар ҳисобини юритиш учун 520210 (252/1) - “Фанлардан академик қарздорлик доирасида талабалар билан ҳисоб-китоблар бўйича даромад” ҳамда 730 100 (251/1) - “Фанлардан академик қарздорлик бўйича тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” номли алоҳида ишчи счётларни киритиш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида педагоглар ва ишчи-ходимларга ҳар ойлик авансни тақдим этилган табеллар асосида бериб бориш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва бошқа инновацион ишланмалар натижасида олинган патентларни уларга оид бевосита харажатлар асосида таннарх қийматида номоддий активлар таркибида ҳисобга олиш зарурлиги асосланган;
олий таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағларга оид даромадларнинг тўлиқлигини таъминлаш, харажатларни амалга оширишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинганлиги ва уларнинг сметаларга мувофиқлиги ички аудитини ўтказишнинг дастури ва режаси ҳамда ҳисоботининг намунавий шакли таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудитни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг тегишли фанлардан ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос равишда базавий тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширадиган тўловлар ҳисобини юритиш учун 520210 (252/1) - “Фанлардан академик қарздорлик доирасида талабалар билан ҳисоб-китоблар бўйича даромад” ҳамда 730 100 (251/1) - “Фанлардан академик қарздорлик бўйича тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” номли алоҳида ишчи счётларни киритиш таклифи Термиз давлат университетининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 31 майдаги 03/03-1595-сон ҳамда Термиз давлат университетининг 2023 йил 27 декабрдаги 01/12-5586-сон маълумотномалари)да ўз аксини топган. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши фанлардан академик қарздорлик бўйича талабалар томонидан тўланадиган маблағлар доирасида даромадлар ҳамда қарздорлиги бўлган талабаларни ўқитиш билан боғлиқ ҳисобланган харажатларни алоҳида ҳисобга олиш, аналитик ҳисоб ишларини юритиш ва таҳлилий ахборотларни шакллантириш, пул маблағлари сарфига оид прогноз кўрсаткичларни аниқлашга хизмат қилган.
Олий таълим муассасаларида педагоглар ва ишчи-ходимларга ҳар ойлик авансни тақдим этилган табеллар асосида бериб бориш таклифи Термиз давлат университетининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 31 майдаги 03/03-1595-сон ҳамда Термиз давлат университетининг 2023 йил 27 декабрдаги 01/12-5586-сон маълумотномалари)да ўз аксини топган. Таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳисобот ойида ҳақиқатда ишламаган педагоглар ва ишчи-ходимларга ортиқча аванс беришнинг олдини олишга хизмат қилган.
Олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва бошқа инновацион ишланмалар натижасида олинган патентларни уларга оид бевосита харажатлар асосида таннарх қийматида номоддий активлар таркибида ҳисобга олиш таклифи Термиз давлат университетининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 31 майдаги 03/03-1595-сон ҳамда Термиз давлат университетининг 2023 йил 27 декабрдаги 01/12-5586-сон маълумотномалари)да ўз аксини топган. Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши университет тадқиқотчиларининг илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва бошқа инновацион ишланмалар бўйича харажатларини умумлаштириш орқали, олинган патентларнинг қийматини аниқ ифодалаш ва номоддий актив сифатида ҳисобда акс эттириш, уларнинг ҳисобини юритиш ҳамда уларга оид бухгалтерия ахборотларини шакллантириш имкониятини яратган.
олий таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағларга оид даромадларнинг тўлиқлигини таъминлаш, харажатларни амалга оширишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинганлиги ва уларнинг сметаларга мувофиқлиги ички аудитини ўтказишнинг дастури ва режаси ҳамда ҳисоботининг намунавий шакли юзасидан ишлаб чиқиш таклифи Термиз давлат университети ички аудит хизматининг бош режаси (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 31 майдаги 03/03-1595-сон ҳамда Термиз давлат университетининг 2023 йил 27 декабрдаги 01/12-5586-сон маълумотномалари)да ўз аксини топган.Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, муассасада бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобот давридаги даромадларнинг тўлиқлигини ўрганиш, маблағларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар доирасида сарфланиши ҳолатини таҳлил қилиш, даромадлар ва харажатлар ички аудитига оид тадбирларнинг натижаларини тизимлаштириш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш имкониятини берган.