Қаландаров Аминжон Амондуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Краудфандингни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Yu1436.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бахшилло Камолович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Нарзиев Отабек Саъдиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Бердияров Раҳматжон Тожинорович, юридик фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда краудфандингни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш муаммоларини таҳлил қилиш ва шу асосида амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш юзасидан молиялаштириш воситаларини кенгайтиришда анъанавий кредитлаш ва инвестиция имкониятларининг чекланганлиги ҳамда инновацион лойиҳалар ва стартапларни жорий этишнинг ҳуқуқий механизмларига эҳтиёж мавжудлиги сабабли краудфандингдан фойдаланиш зарурлиги асослантириб берилган;
“Саховат ва кўмак” жамғармасини шакллантиришда жамиятнинг кенг қатламларини хайрия ва ижтимоий ёрдам жараёнларига жалб этишда ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш ҳамда унинг узлюксизлиги ва кенг қамровлилигини таъминлашга бўлган эҳтиёж сабабли краудфандинг механизмлари орқали келиб тушган маблағлардан фойдаланиш зарурлиги асослантириб берилган;
краудфандинг платформаси орқали хайрия қилиш истагида бўлган шахслар кейсларни кўриб чиқиб, тўлиқ ёки қисман ҳомийлик қилиши мумкинлиги, ҳомийлик ёрдамлари тўғридан-тўғри натура шаклида муҳтож оиланинг ўзига ёки “Саховат ва кўмак” жамғармасига мақсадли равишда йўналтирилиши, кўрсатилган ёрдамлар ижтимоий ходим томонидан краудфандинг платформасида акс эттириб борилиши ва очилган кейсларни хайрия қилувчилар географик ҳудудлар кесимида кўриши мумкинлиги асослантириб берилган;
“Оролдаги боғим” лойиҳаси доирасини кенгайтириш мақсадида краудфандинг платформаси орқали аҳолининг лойиҳага ҳисса қўшиш имкониятини яратиш, ҳар бир қўшилган ҳисса учун қатнашчиларга сертификат ёки кўчатга исм бериш каби рағбатлантирувчи дастурлар жорий этиш, краудфандинг учун аҳоли эътиборини жалб қилиш мақсадида кенг кўламли тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб, краудфандинг орқали молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ва бу орқали лойиҳага катта миқдордаги инвестицияларни жалб қилиш лозимлиги асослантириб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши боъйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш юзасидан молиялаштириш воситаларини кенгайтиришда анъанавий кредитлаш ва инвестиция имкониятларининг чекланганлиги ҳамда инновацион лойиҳалар ва стартапларни жорий этишнинг ҳуқуқий механизмларига эҳтиёж мавжудлиги сабабли краудфандингдан фойдаланиш зарурлиги бўйича таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 7-февралдаги “Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференсиялар ва имтиёзларнинг ягона реестрини шакллантириш тўғрисида”ги 77-сон қарорига 3-илова сифатида тасдиқланган Маҳаллий ва хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар режаси 7-позициясида назарда тутилган чора-тадбирни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил
7-декабрдаги 12-15-87-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда краудфандингдан самарали фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган;
“Саховат ва кўмак” жамғармасини шакллантиришда жамиятнинг кенг қатламларини хайрия ва ижтимоий ёрдам жараёнларига жалб этишда ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш ҳамда унинг узлюксизлиги ва кенг қамровлилигини таъминлашга бўлган эҳтиёж сабабли краудфандинг механизмлари орқали келиб тушган маблағлардан фойдаланиш бўйича берилган таклифларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги ““Темир дафтар” орқали ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 313-сон қарорига 1-илова сифатида тасдиқланган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 7-декабрдаги 12-15-87-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши краудфандинг механизмлари орқали жамғарма маблағларини шакллантиришни тартибга солиш ҳамда ижтимоий ёрдам учун маблағларни жамлаш жараёнини замонавий ва самарали усулда ташкил қилишга хизмат қилган;
краудфандинг платформаси орқали хайрия қилиш истагида бўлган шахслар кейсларни кўриб чиқиб, тўлиқ ёки қисман ҳомийлик қилиши мумкинлиги, ҳомийлик ёрдамлари тўғридан-тўғри натура шаклида муҳтож оиланинг ўзига ёки “Саховат ва кўмак” жамғармасига мақсадли равишда йўналтирилиши мумкинлиги, кўрсатилган ёрдамлар ижтимоий ходим томонидан краудфандинг платформасида акс эттириб борилиши ва очилган кейсларни хайрия қилувчилар географик ҳудудлар кесимида кўриши мумкинлигига оид таклифларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги ““Темир дафтар” орқали ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 313-сон қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни “Темир дафтар”га киритиш, ҳисобини юритиш ҳамда ундан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 7-декабрдаги 12-15-87-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларга ҳомийлик ёрдамларини уларнинг розилиги билан мақсадли етказиб бериш имкониятини яратиш, краудфандинг платформасидан фойдаланиб, ёрдам маблағларини самарали жалб қилиш ва мақсадли тақсимлашни ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган;
“Оролдаги боғим” лойиҳаси доирасини кенгайтириш мақсадида краудфандинг платформаси орқали аҳолининг лойиҳага ҳисса қўшиш имкониятини яратиш, ҳар бир қўшилган ҳисса учун қатнашчиларга сертификат ёки кўчатга исм бериш каби рағбатлантирувчи дастурлар жорий этиш, краудфандинг учун аҳоли эътиборини жалб қилиш мақсадида кенг кўламли тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб, краудфандинг орқали молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ва бу орқали лойиҳага катта миқдордаги инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-199-сон фармонининг 8-иловаси, 2024 – 2028-йилларда Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш, инновациялар ва яшил технологияларни кенг жорий этиш бўйича миллий дастурининг 7-позициясида кўрсатилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг 2024-йил 4-ноябрдаги
16-16741/1-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар “Оролдаги боғим” лойиҳасини кенгайтириш учун краудфандинг платформаси орқали аҳолига ҳисса қўшиш имкониятини яратиш, қатнашчиларни сертификат ва бошқа рағбатлантирувчи дастурлар билан мукофотлаш, тарғибот ишларини кучайтириш, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда лойиҳага инвестицияларни жалб қилиш учун ҳуқуқий асосларни белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish