Аъзамхўжаев Умидхон Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи халқаро транспорт коридорларининг шартномавий-ҳуқуқий асосларининг шаклланиши ва ривожланиши”, 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu996.
Илмий раҳбар: Хамедов Иса Ахлиманович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: DSc.11/25.08.2022.Yu.24.0
Расмий оппонентлар: Исмаилов Баҳодир Исламович, юридик фанлар доктори, профессор; Нугманов Нугман Абдуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Диссертация иши рус тилида таёрланган.
II. Тадқиқот мақсади: Марказий ва Жанубий Осиё транспорт коридорларининг шартномавий-ҳуқуқий асосларининг шаклланиши ва ривожланишининг умумназарий жиҳатларини ишлаб чиқиш, асослаш ва шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Халқаро транспорт коридорларини ташкил қилувчи магистрал ёʼлларни лойиҳалаштиришда ва қуришда халқаро нормалар талаблари ҳисобга олиниши зарурлиги асослантирилди;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида транзит сиёсатини юритишининг ҳуқуқий механизми асослантирилди;
бугунги кунда халқаро ҳуқуқда “халқаро транспорт коридори” тушунчасининг таърифи белгиланиши зарурлиги асослантирилди ва ушбу тушунчанинг муаллифлик таърифи ишлаб чиқилди;
халқаро транспорт коридорларини халқаро ҳуқуқий тартибга солишда имтиёзли характердаги савдо-иқтисодий, эркин транзитни тартибга солувчи, умумий транспорт сиёсатини белгиловчи, ё'л ҳаракати ва (ёки) темир ё'л алоқаларни тартибга солувчи халқаро шартномаларни тузиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги асослантирилди;
Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Транзит ташишлар бўйича доиравий битимига қўшилиши кераклиги асослантирилди;
Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистонни боғловчи транспорт коридорини халқаро-ҳуқуқий тартибга солишда ушбу коридорни яратиш ва ундан фойдаланишни белгиловчи уч томонлама битим тузилиши кераклиги асослантирилди.
Ўзбекистон билан Ҳиндистонни боғлаб турувчи халқаро транспорт коридорини яратишда халқаро ҳуқуқ нуқтайи назаридан 2016 йилда Ҳиндистон, Афғонистон ва Эрон ўртасида тузилган Транспорт ва транзит коридорини яратиш тўғрисидаги битимга (Чабаҳар битими) қўшилиш мақбул ечим эканлиги асослантирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи халқаро транспорт коридорларининг шартномавий-ҳуқуқий асосларининг шаклланиши ва ривожланиши назарий ва амалий муаммоларини илмий тадқиқ этиш натижаларига кўра:
Халқаро транспорт коридорларини барпо этишда халқаро мезонлар талабларини ҳисобга олиш зарурлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19-январдаги “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги ЎРҚ-900 сон Қонуннинг 29-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 19 мартдаги №0216-09-47-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши йўл харакатини ташкил этиш лойиҳалари доирасида халқаро стандарт ва талабларнинг жорий этилишига ҳамда ушбу соҳани халқаро нормаларга мувофиқ ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилди;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида транзит сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурати тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон “Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва унинг 1-иловаси билан тасдиқланган Транспорт вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 27-мартдаги 4/2394-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг фаолияти доирасида транзит сиёсатини юритиш масалаларининг жорий этилиши ва мазкур соҳадаги ҳуқуқий тартибга солиш механизми яратилишига хизмат қилди.