Қудратов Алишер Алижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида дуккакли маҳсулотларни етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt2728
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умаров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Учқун Зоирович, иқтисодиёт фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигида дуккакли маҳсулотларни етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари бўйича илмий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дуккакли маҳсулотлар етиштириш ҳажми ва самарадорлигини ошириш, ички истеъмол ва экспортни рағбатлантириш мақсадида “Дуккакли маҳсулотларни етиштирувчилар уюшмаси”ни ташкил этиш асосланган;
кооперация тамойиллари ва механизмлари асосида “Дуккакли маҳсулотларни етиштириш-сотиш кооперативи”ни ташкил этиш асосланган ҳамда таркибий субектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизими ишлаб чиқилган;
дуккакли маҳсулотларни экспорт қилиш тизимида трансакция харажатлари ҳамда уларни сақлаш, калибровка қилиш ва қадоқлаш харажатларини субсидия ва бошқа молиялаштириш манбалари орқали қоплаш каби рағбатлантириш механизмлари таклиф этилган;
мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳолини дуккакли маҳсулотлар билан таъминлаш имкониятларини баҳолаш мақсадида, дуккакли маҳсулотларни етиштиришнинг 2028 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида дуккакли маҳсулотларни етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дуккакли маҳсулотлар етиштириш ҳажми ва самарадорлигини ошириш, ички истеъмол ва экспортни рағбатлантириш мақсадида “Дуккакли маҳсулотларни етиштирувчилар уюшмаси”ни ташкил этиш таклифи Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024 йил 6 ноябрдаги 01/03-1469/АП-сонли маълумотнома). Натижада хўжаликлар сифатли уруғ билан таъминланиб, хўжаликларга уруғчилик ва янги навлар селекцияси, ўсимликлар ҳимояси ва карантини, маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш, логистика хизматларини ташкил этиш имконияти яратилади;
кооперация тамойиллари ва механизмлари асосида “Дуккакли маҳсулотларни етиштириш-сотиш кооперативи”ни ташкил этиш асосланган ҳамда таркибий субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизими Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024 йил 6 ноябрдаги 01/03-1469/АП-сонли маълумотнома). Натижада фермер хўжаликлари фаолиятида кооперация муносабатлари асосида дуккакли маҳсулотларни етиштириш самарадорлигини ошириш ва сотиш имкониятлари яратилади;
дуккакли маҳсулотларни экспорт қилиш тизимида трансакция харажатлари ҳамда уларни сақлаш, калибровка қилиш ва қадоқлаш харажатларини субсидия ва бошқа молиялаштириш манбалари орқали қоплаш каби рағбатлантириш механизмлари бўйича таклифи Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024 йил 6 ноябрдаги 01/03-1469/АП-сонли маълумотнома). Натижада, дуккакли маҳсулотларни сақлаш, калибровка қилиш ва қадоқлаш харажатларини субсидиялаш, маҳсулотларни ташиш харажатларини компенсация тўловлари орқали рағбатлантириш йўлга қўйилади;
мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳолини дуккакли маҳсулотлар билан таъминлаш имкониятларини баҳолаш мақсадида, дуккакли маҳсулотларни етиштиришнинг 2028 йилгача бўлган прогноз параметрлари Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024 йил 6 ноябрдаги 01/03-1469/АП-сонли маълумотнома). Натижада, 2028 йилга бориб, фермер хўжаликларда мош етиштириш 47567,6 минг тоннадан ортиқни ташкил этиши, шунингдек ҳосилдорлик 3,0 с/га ошиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish