Назарова Умида Авазовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида инновацияларни тижоратлаштириш механизмини  такомиллаштириш йўллари”, 08.00.04 - “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”, 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt660
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умаров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Рустамова Ирода Бахрамджановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигида инновацияларни тижоратлаштириш механизмини такомиллаштириш йўллари бўйича илмий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субектлар томонидан инновацион ишланмаларга шаклланадиган бозор талаби ва унинг реал ҳолатини онлайн режимда акс эттирувчи дастурий таъминот тизими ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалигида инновацияларни татбиқ қилиш чора-тадбирларини молиялаштириш ва имтиёзли рағбатлантириш учун рақамли технологиялар асосида фаолият юритувчи кредит кооперативларини ташкил этиш зарурияти, тамойил ва механизмлари асосланган;
қишлоқ хўжалигига жорий этиладиган инновацияларни тижоратлаштиришни давлат томонидан солиқ, молиявий ва инвестициявий механизмлар орқали қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш йўллари таклиф этилган;
тармоққа йўналтириладиган инвестициялар ҳажмини ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш миқдори ва банд ходимлар сони бўйича 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида инновацион маҳсулотларни тижоратлаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субектлар томонидан инновацион ишланмаларга шаклланадиган бозор талаби ва унинг реал ҳолатини онлайн режимда акс эттирувчи дастурий таъминот тизими Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 10-январдаги 05/07-04-11-сон маълумотномаси). Натижада инновацион лойиҳалар самарадорлигини аниқ баҳолаш асосида тўғри самарали қарорлар қабул қилиш орқали инвестицияларнинг натижадорлиги ошади ва таваккалчиликлар камаяди. Шунингдек, дастурий таъминот инвесторлар, фермерлар, илмий тадқиқот муассасалари ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлашга ёрдам беради;
қишлоқ хўжалигида инновацияларни татбиқ қилиш чора-тадбирларини молиялаштириш ва имтиёзли рағбатлантириш учун рақамли технологиялар асосида фаолият юритувчи кредит кооперативларини ташкил этиш зарурияти, тамойил ва механизмлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 10-январдаги 05/07-04-11-сон маълумотномаси). Натижада кредит кооперативлари асосида инновацион маҳсулотларни жорий қилишни молиялаштириш тизимини рағбатлантириш йўлга қўйилади;
қишлоқ хўжалигига жорий этиладиган инновацияларни тижоратлаштиришни давлат томонидан солиқ, молиявий ва инвестициявий механизмлар орқали қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш йўллари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 10-январдаги 05/07-04-11-сон маълумотномаси). Натижада инновацион ишланмаларни сотиб олиб ишлаб чиқаришга жорий қилган хўжаликларга солиқ таътили ва солиқ чегирмаси орқали ҳамда тижорат банкларидан олинган кредитлар фоизларини тўлаш учун инновацион корхоналарга субсидиялар ажратиш орқали рағбатлантириш йўлга қўйилади;
тармоққа йўналтириладиган инвестициялар ҳажмини ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш миқдори ва банд ходимлар сони бўйича 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 10-январдаги 05/07-04-11-сон маълумотномаси). Натижада, 2030-йилга бориб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажми қарийб 851,7 трлн. сўмдан ортиқни ташкил этиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish