Нурматов Нурҳаёт Нурзиёт ўглининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Педагогларда фрустрацион толерантлик намоён бўлишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси ихтисослигида (психология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/P1044.
Илмий раҳбар: Исмоилова Нуржаҳон Зуҳриддиновна, психология фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИКрақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Рўзиев Ахрор Эватович психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент
Етакчи ташкилот: Бухаро давлат университети.
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогларда фрустрацион толерантликнинг намоён бўлишига таъсир этувчи психологик омилларни ўрганиш асосида уни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:педагогларда фрустрацион толерантликнинг таълим ташкилотлари кесимида ифодаланишига мувофиқ, меҳнат жараёнида юзага келадиган турли кутилмаган салбий воқеа-ҳодисалардан тезда ташвишланиш, ўзини ўзи танқид қилиш, ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатларидан афсусланиш, белгиланган мақсадга эриша олмаганликдан қониқмаслик ҳолатлари умумтаълим мактаблари ўқитувчиларида юқори даражада бўлиши натижасида олий таълим муассасалари педагогларида фрустрацияга бардошлилик сифатлари кўпроқ ривожланганлиги исботланган;
фрустрацион толерантлик психологик стресс ва копинг хулқ-атвор индикаторларига боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, касбий фаолият давомида пайдо бўладиган тўсиқли вазиятларда ўз ҳиссиётларини бошқара олиш, муаммони бартараф этиш имкониятларини таҳлил қилишнинг фаол ифодаланиши орқали педагогларда умидсиз кайфиятнинг юзага келмаслигида эмоционал барқарорлик сифати, «муаммони ҳал этиш» стратегияси етакчи ўрин тутиши далилланган;
шахс хусусиятлари ва низоли вазиятларга мойиллик компонентларининг фрустрацион толерантликка таъсири натижасида, невротизим ҳолатлари, ҳиссиётлар беқарорлигининг тўсиқли вазиятларга бардошлилик сифатларига қарама-қарши боғланиши туфайли педагогларда фрустрацияга барқарор муносабатда бўлишнинг «депрессивлик», «реактив тажовузкорлик», «эмоционал лабиллик» билан тескари пропорсионал ривожланиши, можароли ва мураккаб вазиятларда ўзга шахсларга ижобий муносабатнинг таркиб топиши орқали «ҳамкорлик», «муросалилик» компонентлари билан эса устувор боғлиқлик характерига эга эканлиги асосланилган;
педагогларда фрустрацион толерантликни ривожлантиришнинг психокоррексион имкониятларига мувофиқ, зиддиятли ва муаммоли ҳолатларда ўзга шахсларнинг қарашларини ҳурмат қилмаслик, баҳс-мунозарадан қайтмаслик, муроса йўлини изламаслик, масалани ижобий ҳал қилишга интилмасликнинг устун келишига кўра копинг индикаторларидан «муаммодан қочиш» стратегияси ва низоли хулқ-атвор шаклларидан «рақобат» хулқининг бартараф этилиши орқали педагогларда фрустрацион толерантликнинг кучайтирилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Педагогларда фрустрацион толерантлик намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
фрустрацион толерантлик психологик стресс ва копинг хулқ-атвор индикаторларига боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, касбий фаолият давомида пайдо бўладиган тўсиқли вазиятларда ўз ҳиссиётларини бошқара олиш, муаммони бартараф этиш имкониятларини таҳлил қилишнинг фаол ифодаланиши орқали педагогларда умидсиз кайфиятнинг юзага келмаслигида эмоционал барқарорлик сифати, «муаммони ҳал этиш» стратегияси етакчи ўрин тутишига доир хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-266-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-266а-сонли маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасалари педагогларида фрустрацион толерантлик намоён бўлишининг тафовутли жиҳатларини аниқлаш имконияти яратилган.
шахс хусусиятларининг фрустрацион толерантликка таъсири натижасида, невротизим ҳолатлари, кайфиятнинг кескин тушишига мойиллик, ҳиссиётлар беқарорлиги намоён бўлишининг тўсиқли вазиятларга бардошлилик сифатларига қарама-қарши боғланиши туфайли педагогларда фрустрацияга барқарор муносабатда бўлишнинг «депрессивлик», «реактив тажовузкорлик», «эмоционал лабиллик» билан тескари пропорсионал ривожланишини асослашга оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-266-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-266а-сонли маълумотномаси). Натижада педагог шахсида психологик стресс ва копинг стратегияларининг фрустрацион толерантлик намоён бўлиши билан боғлиқлиги очиб берилган.
касбий фаолиятда педагоглардаги фрустрацион толерантликнинг шахснинг низоли вазиятларга мойиллик хусусиятлари билан боғлиқ равишда намоён бўлишига кўра, можароли ва мураккаб вазиятларда оқилона қарор қабул қилиш, ўзга шахслар фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилиш, бошқаларга ижобий муносабатда бўлишга ҳаракат қилишнинг таркиб топиши орқали фрустрацион толерантлик «ҳамкорлик», «муросалилик» компонентлари билан устувор боғлиқлик характерига эга эканлиги исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-266-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-266а-сонли маълумотномаси). Натижада педагогларда фрустрацион толерантликнинг шахс хусусиятлари ва низоли вазиятларга мойиллик даражаси билан алоқадорлик жиҳатларини асослаш имконияти яратилган.
педагогларда фрустрацион толерантликни ривожлантиришнинг психокоррексион имкониятларига мувофиқ, зиддиятли ва муаммоли ҳолатларда ўзга шахсларнинг қарашларини ҳурмат қилмаслик, баҳс-мунозарадан қайтмаслик, муроса йўлини изламаслик, масалани ижобий ҳал қилишга интилмасликнинг устун келишига кўра копинг индикаторларидан «муаммодан қочиш» стратегияси ва низоли хулқ-атвор шаклларидан «рақобат» хулқининг бартараф этилиши орқали педагогларда фрустрацион толерантликнинг кучайтирилиши далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-266-сонли буйруғи билан «Психокоррексия» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-266а-сонли маълумотномаси). Натижада педагогларда фрустрацион толерантликни ривожлантириш бўйича психокоррексион дастур ишлаб чиқилган.