Хашимова Ёрқиной Исмаиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак тарбиячиларни ижтимоий-иқтисодий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари», 19.00.06 - Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P895.
Илмий раҳбар: Якубова Гўзал Асатуллаевна, психология фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Эрматова Гулноз Пиримовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университет
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларда касбий компетентлик намоён бўлишининг психологик хусусиятларини тадқиқ етиш ҳамда шахслараро муносабатлар тизимини такомиллаштириш юзасидан амалий тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида касбий компетентликнинг намоён бўлишида “тарбиячи-бола-ота-она” муносабатлари тизимидаги дифференциал хусусиятлар туфайли “шахсий”, “касбий”, “коммуникатив” сифатларининг устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган;
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларидаги касбий компетентлик ота-она ва тарбияланувчилар, ҳамкасблар билан муносабатлардаги ахборотларни мақсадли тарзда қабул қилиш, ойдинлаштириш, таҳлил этишнинг педагогик жараёнда эмпатиянинг рационал, интуитив, ҳиссий канали таъсирида намоён бўлиши туфайли шахс эмоционал ҳолатига боғлиқ эканлиги асосланган;
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларидаги касбий компетентлик шахснинг ўзига, одамларга ва фаолиятга йўналганлигини мулоқотдаги коммуникатив пассивликни енгишга таъсири туфайли педагогдаги шахс йўналганлиги негизида ривожланиши иботланган;
бўлажак тарбиячиларда касбий компетентликни ривожлантириш учун шахслараро муносабатларда суҳбатдошни англаш ва тушуниш, вербал ҳамда новербал сигналларни тушуна олишнинг шахс касбий маданиятига уйғун ҳолда намоён бўлишига асосланиб, социал коммуникатив компетентликни шаклланишига эришиш муҳимлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарбиячиларни ижтимоий-иқтисодий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида касбий компетентликнинг намоён бўлишида “тарбиячи-бола-ота-она” муносабатлари тизимидаги дифференциал хусусиятлар туфайли “шахсий”, “касбий”, “коммуникатив” сифатларининг устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-ПМ-252 сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Ривожланиш психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-13-ноябрдаги ПМ-ПМ-252 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда касбий компетентликни намоён бўлишига таъсир этувчи хусусиятлар аниқлаштирилган.  
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларидаги касбий компетентлик ота-она ва тарбияланувчилар, ҳамкасблар билан муносабатлардаги ахборотларни мақсадли тарзда қабул қилиш, ойдинлаштириш, таҳлил этишнинг педагогик жараёнда эмпатиянинг рационал, интуитив, ҳиссий канали таъсирида намоён бўлиши туфайли шахс эмоционал ҳолатига боғлиқ эканлиги асосланган таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-ПМ-252 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-13-ноябрдаги ПМ-ПМ-252 а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларидаги касбий компетентликни ривожланишига эмпатиянинг таъсири очиб берилган.
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларидаги касбий компетентлик шахснинг ўзига, одамларга ва фаолиятга йўналганлигини мулоқотдаги коммуникатив пассивликни енгишга таъсири туфайли педагогдаги шахс йўналганлиги негизида ривожланиши иботланган таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-ПМ-252 сон буйруғи билан “Мулоқот психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-13-ноябрдаги ПМ-ПМ-252 а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларидаги касбий компетентликни ривожланишига шахс йўналганлигининг таъсири очиб берилган.
бўлажак тарбиячиларда касбий компетентликни ривожлантириш учун шахслараро муносабатларда суҳбатдошни англаш ва тушуниш, вербал ҳамда новербал сигналларни тушуна олишнинг шахс касбий маданиятига уйғун ҳолда намоён бўлишига асосланиб, социал коммуникатив компетентликни шаклланишига эришиш муҳимлиги далилланган таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-ПМ-252 сон буйруғи билан “Мулоқот психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-13-ноябрдаги ПМ-ПМ-252 а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларидаги касбий компетентликни ривожлантиришга қаратилган психокоррексион дастур ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish