Мамажонов Баҳодиржон Мадаминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Иккиламчи хомашёлар асосида самарали ионитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2778.
Илмий раҳбар: Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор; Маҳкамов Музаффар Абдуғаппорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термез давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи хом ашёлар асосида юқори сорбсион хусусиятга эга органик ионитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кротонилиденимин ва метилметакрилат ҳамда фтал кислота диамиди, дисиндиамид ва формалдегид асосида янги ионитлар синтез қилинган;
олинган ионитларни синтез қилишнинг мақбул шароитлари, таркиби ва тузилиши физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланган;
синтез қилинган ионитларнинг тузилиши, физик-кимёвий хоссалари ҳамда сорбсия қилиш даражасига гидрооксил, амино ва метилол гуруҳларнинг таъсири илмий исботланган;
синтез қилинган ионитларнинг Cу2+, Фе3+, Зн2+, Cо2+ ионларига нисбатан статик алмашиниш сиғимлари аниқланган ва ушбу металларнинг олинган ионитларда сорбсияланиш қатори тузилган;
кротонилиденимин, метилметакрилат ҳамда фтал кислота диамиди, дисиандиамид ва формалдегидлар асосида синтез қилинган ионитларни олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синтез қилинган ион алмашувчи органик ионитларни олиш технологиясини ишлаб чиқариш ва амалиётда қўллаш бо'йича олинган илмий натижалари асосида:
кротонилиденимин ва метилметакрилат асосида олинган органик ионитлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак газни қайта ишлаш заводида амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2022 йил 23 майдаги 522/ГК-05-сон маълумотномаси). Натижада, 10 марталик сорбсион-десорбсия циклидан кейин ҳам 98-99 % гача мис ионларини ажратиб олиш имконини берган;
дисиандиамид, фтал кислота диамиди ва формалдегид асосида олинган ион алмашувчи органик ионитлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак газни қайта ишлаш заводида амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖ «Муборак газни қайта ишлаш заводи»нинг 2022 йил 23 майдаги 522/ГК-05-сон маълумотномаси). Натижада, саноат оқава сувларни тозалаш учун импорт ўрнини босувчи ион алмашувчи органик ионитлар ишлаб чиқариш имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish