Иргашев Бехзод Амирқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Абразив муҳитда ишловчи машина агрегатлари тишли ғилдиракларининг ейилишбардошлигини ва ресурсини сиртқи термик ишлов бериш  билан ошириш услубиятини ишлаб чиқиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Т851.
Илмий маслаҳатчи: Шообидов Шораҳмат Асқарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Улмасов Тулкин Усманович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Тураходжаев Нодир Жахонгирович, техника фанлари доктори, профессор; Қаршиев Мамараим Санаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик - иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: абразив муҳитда ишловчи машина агрегатлари тишли ғилдиракларининг ейилишбардошлигини ва ресурсини сиртқи термик ишлов бериш билан ошириш услубиятини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
абразив муҳитда ишловчи тишли ғилдирак тишларининг ейилишбардошлигини аниқлаш учун умумий ейилиш тезлиги абразив заррачалар иштирокида ва уларсиз содир бўладиган ейилиш тезликларидан иборатлигига асосланган илмий-назарий қараш ишлаб чиқилган ва асосланган;
шестерня тишлари ишқаланиш сиртининг технологик ва мувозанатлашган ғадир-будирлигининг ўзаро нисбатини аниқлаш услубияти ишлаб чиқилган;
очиқ тишли узатмалардан фойдаланишда атроф-муҳитнинг чангланиш ва ёпиқ тишли узатмалардаги абразив заррачаларнинг мойдаги чегаравий миқдорини аниқлаш услубияти ишлаб чиқилган;
етакловчи ва етакланувчи шестерня тишлари ейилиш тезликларининг нисбати орқали уларнинг ейилиш миқдорини  аниқлашнинг назарий усули ишлаб чиқилган;
шестерня тишларининг абразив заррачалар иштирокида ва уларнинг иштирокисиз, думалашдаги ва сирпанишли думалашдаги  ейилишбардош-лигига таъсир кўрсатувчи геометрик ва кинематик кўрсатгичларни аниқлаш услуби ишлаб чиқилган;
очиқ ва ёпиқ тишли ғилдирак тишларининг думалашдаги ва сирпанишли думалашдаги ейилиш тезлигини ҳисоблаш услубияти яратилган;
етакланувчи шестернянинг ейилишбардошлигига ва ресурсига боғлиқ бўлган мустаҳкамловчи термик ишлов бериш турини аниқлаш имконини берувчи тишларнинг қаттиқлигини ҳисоблаш аналитик боғликлари аниқланган;
мустаҳкамланган қатламнинг қалинлиги асосида сиртқи мустаҳкамловчи қопламали тишли ғилдиракнинг ресурсини аниқлаш услубияти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абразив муҳитда ишловчи машина агрегатлари тишли ғилдиракларининг ейилишбардошлигини ва ресурсини сиртқи термик ишлов бериш билан ошириш услубиятини ишлаб чиқиш бўйича бажарилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Экскаватор, автомобиль ва майдалагичларнинг очиқ тишли узатма шестерняларининг материали пўлат 40Х ни пўлат 65 Г га алмаштириш ишлари «Қорақалпоғистон Республикаси йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонасидаги экскаваторларнинг, самосвалларнинг, майдалагичларнинг тишли ғилдиракларида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари бош бошқармасининг 2023 йил 10 январдаги 03/67-сонли маълумотномаси). Натижада, шестерняларнинг ейилишбардошлигини 31% гача ва ресурсини 35% гача ошириш имконини берган;
йўл-қурилиш материалларини тайёрлашда иштирок этувчи махсус техникаларнинг очиқ тишли узатмаларида ҳажмий тоблашнинг юқори частотали ток билан тоблашга алмаштириш жараёнлари «Қорақалпоғистон Республикаси йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонасида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари бош бошқармасининг 2023 йил 10 январдаги 03/67-сонли маълумотномаси). Натижада, махсус техникаларнинг очиқ тишли узатмаларининг ейилишбардошлигини ва ресурсини 33-37% гача ошириш имконини берган;
очиқ тишли узатма шестерняларига ҳажмий тоблаш ўрнига юқори частотали ток билан тоблаш жараёнлари «Қорақалпоғистон Республикаси йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонасида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари бош бошқармасининг 2023 йил 10 январдаги 03/67-сонли маълумотномаси). Натижада, жадал ейилиш натижасида муддатидан аввал яроқсиз ҳолатга ўтган ёпиқ тишли ғилдираклар сонини 55-60% гача камайтириш ҳисобига трансмиссия агрегатларининг ресурсини 28-32% га ошириш имконини берган

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish