Мўллаев Бахтиёр Машрабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини инновацион педагогик технологиялар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4364
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Илёсбек Бахромович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор;
Толипов Ўткир Қаршиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини инновацион педагогик технологиялар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигида касбий-шахсий фазилатлар ва ахборот алмашиш муҳитининг ўзаро динамик самарадорлиги касбий компетенсияларни, касбий ва шахсий фазилатларни когнитив алгоритмлаштириш, инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот алмашиш муҳитининг ўзаро динамик самарадорлиги ҳамда ижодий фаолиятнинг устуворлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий мослашув, ўз-ўзини баҳолаш ва ривожланиш кўрсаткичларини касбий тайёргарлигига нисбатан интеграцияси таълимий инновацион индикаторларидан иборат алгоритмик босқични самарали мулоқот жараёнлари билан функсионал боғлаш ва инновацион педагогик технологияларни ўқув жараёнига оптимал сингдириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни инновацион педагогик технологиялар ва ёндашувлардан фойдаланиш асосида бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлаш модели касбий тайёргарликни ривожлантиришдаги фундаментал шакл, метод, восита ва мазмуний моҳиятни инновацион педагогик технологияларни репродуктив, продуктив ва креатив баҳолаш мезонларининг интенсив модернизациялаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий малакаси ва педагогик маҳоратини ошириш асосида педагогик жараённи лойиҳалаш, режалаштириш ва моделлаштиришнинг самарали механизмлари бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги, малака ва кўникмаларини ўз-ўзини ривожлантириш бўйича истиқболли дидактик вазифаларга мос келадиган амалий фаолиятни ташкил этишда пассив, фаол ва интерфаол методларни креатив ёндашув асосида самарали қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий  тайёргарлигини инновацион педагогик технологиялар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигида касбий-шахсий фазилатлар ва ахборот алмашиш муҳитининг ўзаро динамик самарадорлиги касбий компетенсияларни, касбий ва шахсий фазилатларни когнитив алгоритмлаштириш, инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот алмашиш муҳитининг ўзаро динамик самарадорлиги ҳамда ижодий фаолиятнинг устуворлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар  “Бошланғич таълимда инновация ва интеграция” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 15-ноябрдаги 11-05-6583/04-сонли далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигида касбий-шахсий фазилатлар ва ахборот алмашиш муҳитининг ўзаро динамик самарадорлигини аниқлаш имконияти яратилган.
Бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий мослашув, ўз-ўзини баҳолаш ва ривожланиш кўрсаткичларини касбий тайёргарлигига нисбатан интеграцияси таълимий инновацион индикаторларидан иборат алгоритмик босқични самарали мулоқот жараёнлари билан функсионал боғлаш ва инновацион педагогик технологияларни ўқув жараёнига оптимал сингдириш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар Фарғона давлат университетида бажарилган “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион” номли лойиҳани бажаришда фойдаланилган(Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 15-ноябрдаги 11-05-6583/04-сонли далолатномаси). Натижада ижтимоий-мослашув, ўз-ўзини баҳолаш ва ривожлантириш кўрсаткичларини бўлажак ўқитувчиларнинг касбий атйёргарлигига нисбатан интеграциясини такомиллаштирш самарадорлиги ошган.
Бўлажак ўқитувчиларни инновацион педагогик технологиялар ва ёндашувлардан фойдаланиш асосида бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлаш модели касбий тайёргарликни ривожлантиришдаги фундаментал шакл, этод, восита ва мазмуний моҳиятини инновацион педагогик технологияларни репродуктив, продуктив ва креатив баҳолаш мезонларининг интенсиве модернизациялаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда инновация ва интеграция” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 15-ноябрдаги 11-05-6583/04-сонли далолатномаси). Натижада инновацион педагогик технологиялар ва ёндашувлардан фойдаланиш асосида бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлаш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган.
Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий малакаси ва педагогик маҳоратини ошириш асосида педагогик жараённи лойиҳалаш, режалаштириш ва моделлаштиришнинг самарали механизмлари бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги, малака ва кўникмаларини ўз-ўзини ривожлантириш бўйича истиқболли дидактик вазифаларга мос келадиган амалий фаолиятни ташкил этишда пассив, фаол ва интерфаол методларни креатив ёндашув асосида самарали қўллаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич таълимда инновация ва интеграция” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 15-ноябрдаги 11-05-6583/04-сонли далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий малакаси ва педагогик маҳоратини ошириш асосида педагогик жараённи лойиҳалш имкони кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish