Абдуманнопов Муҳаммадсоҳиб Муҳаммадюсуф ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенсиясини ривожлантириш методикаси”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7773
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Хонкулов Улуғбек Хурсандалиевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Темиров Набижон Солиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;
Муминова Дилафруз Акбаралиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенсиясини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълимни рақамлаштириш шароитида ихтисослик (бошланғич таълим педагогикаси, бошланғич таълимда инновация ва интеграция, педагогик маҳорат) фанларини ўқитишда талаба мустақил таълимини ташкил қилиш босқичлари (тайёрлов, асосий, креатив) акмеологик мотивацияси интенсивлиги барқарорлигини таъминлаш орқали дарс машғулотлари бўйича “талабалар фикрини ўрганиш” ҳамда “ўзаро ташриф” тизимини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
ихтисослик (бошланғич таълим педагогикаси, бошланғич таълимда инновация ва интеграция, педагогик маҳорат) фанларини касбга йўналтириб ўқитиш жараёнлари замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг интеграциясини ўзаро мақбуллик даражаси имкониятини кенгайтириш, талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган “тюторлик” ташкилий-методик ёрдам тизимини жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенсиясини ривожлантириш моделининг мазмунли-технологик компоненти назарий ва амалий блокни қайта алоқага киришувини таъминлайдиган таҳлилий, амалий, умумлаштирувчи босқичларда формал тарзда киритиш имконини берувчи ихтисослик (бошланғич таълим педагогикаси, бошланғич таълимда инновация ва интеграция, педагогик маҳорат) фанлари орқали такомиллаштирилган;
ихтисослик (бошланғич таълим педагогикаси, бошланғич таълимда инновация ва интеграция, педагогик маҳорат) фанларидан талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенсиясини ривожлантириш методикаси индивидуал таълим траекторияларига асосланган веб-квест технологияси ҳамда педагогик фасилитация воситасида талабаларда креатив фикрлаш, касбий, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган интерфаол таълим имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Таълимни рақамлаштириш шароитида ихтисослик (бошланғиcһ таълим педагогикаси, бошланғиcһ таълимда инновация ва интеграция, педагогик маһорат) фанларини ўқитишда талаба мустақил таълимини ташкил қилиш босқиcһлари (тайёрлов, асосий, креатив) акмеологик мотивацияси интенсивлиги барқарорлигини таъминлаш орқали дарс машғулотлари бўйиcһа “талабалар фикрини ўрганиш” һамда “ўзаро ташриф” тизимини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Математик статистика” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 19-октабрдаги 11-05-5982/04-сонли далолатномаси) Натижада мазкур ўқув қўлланма таълимни рақамлаштириш шароитида мустақил таълимни ташкил қилиш босқиcһларини такомиллаштириш, таҳлилий хулосаларни умумлаштириш ва асослаш учун хизмат қилган;
Ихтисослик (бошланғиcһ таълим педагогикаси, бошланғиcһ таълимда инновация ва интеграция, педагогик маһорат) фанларини касбга йўналтириб ўқитиш жараёнлари замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг интеграциясини ўзаро мақбуллик даражаси имкониятини кенгайтириш, талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган “тюторлик” ташкилий-методик ёрдам тизимини жорий этиш орқали такомиллаштиришга оид хулосалар Фарғона давлат университетида бажарилган ПЗ-20170930223-рақамли “Демократик ва һуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиһани доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 19-октабрдаги 11-05-5982/04-сонли далолатномаси) Натижада мазкур амалий лойиҳа ихтисослик фанларини касбга йўналтириб ўқитиш ва мустақил таълимни ташкил этиш имкониятларини оширишга хизмат қилган;
Таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенсиясини ривожлантириш моделининг мазмунли-технологик компоненти назарий ва амалий блокни қайта алоқага киришувини таъминлайдиган таһлилий, амалий, умумлаштирувcһи босқиcһларда информал тарзда киритиш имконини берувcһи ихтисослик (бошланғиcһ таълим педагогикаси, бошланғиcһ таълимда инновация ва интеграция, педагогик маһорат) фанлари орқали такомиллаштиришга оид таклифлар  “Математик статистика” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 19-октабрдаги 11-05-5982/04-сонли далолатномаси) Натижада таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенсиясини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга эришилган;
Ихтисослик (бошланғиcһ таълим педагогикаси, бошланғиcһ таълимда инновация ва интеграция, педагогик маһорат) фанларидан талабаларнинг мустақил таълим олиш компетенсиясини ривожлантириш методикаси индивидуал таълим траекторияларига асосланган веб-квест технологияси һамда педагогик фасилитация воситасида талабаларда креатив фикрлаш, касбий, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган интерфаол таълим имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Фарғона давлат университетида бажарилган ПЗ-20170930223-рақамли “Демократик ва һуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиһани доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 19-октабрдаги 11-05-5982/04-сонли далолатномаси). Натижада мазкур амалий лойиҳа таълимни рақамлаштириш шароитида мустақил таълимни ташкил қилиш ва таҳлилий хулосаларни умумлаштириш, асослаш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish