Хасанова Сурайё Шоназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида ўзини-ўзи намоён қилишнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Йош ва редагогик рсихологийа. Ривожланиш рсихологийаси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/P773.
Илмий раҳбар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Комилова Нодира Ғайратовна, психология фанлари доктори, профессор; Убайдуллаев Нуриддин Тоҳир ўғли, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида ўзини-ўзи намоён қилишнинг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш ва шу асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: таълим жараёнида ўқувчиларнинг ўз-ўзини баҳолашни ривожланганлигига кўра, ўзини-ўзи намоён қилишга таъсир этувчи психологик омилларни ёш ва жинс хусусиятларига боғлиқ ҳолда дифференциал фарқланиши исботланган;
ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларнинг таълим жараёнида ўзини-ўзи намоён қилиш хусусиятларининг ифодаланишига кўра, «характер», «тенгдошлар орасида обрў», «ташқи қиёфа» кўрсаткичларини баҳолаш уларда ёш ва гендер жиҳатдан идентив эканлиги асосланган;
ихтисослаштирилган мактаб ўсмир ўқувчиларида ўзини-ўзи намоён қилиш хусусиятларига кўра, «юқори моддий таминланганлик» ва «олий нуфузга эга бўлиш», «касб-ҳунар» ва «қизиқишлар олами» даражасининг ошиши туфайли уларда «характер», «моҳир қўллар», «ташқи қиёфа» ва «ўзига-ўзи ишонч» даражасининг ривожланиши ўртасида ижобий корреляцион алоқадорлик мавжудлиги далилланган;
ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида ўзини-ўзи намоён қилиши даражасига кўра уларда махсус ташкил қилинган дастур асосида, «когнитив», «эмоционал», «конатив» соҳаларига мақсадли таъсир туфайли, «ақл-қобилият», «характер», «тенгдошлар орасида обрў», «ташқи қиёфа», «ўзига-ўзи ишонч», «лингвистик», «шахслараро», «шахснинг ички оламига йўналганлик», «кинестетик» каби психологик кўрсаткичларнинг ўз-ўзини баҳолашда давогарлик даражасининг адекватлаштирилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг таълим жараёнида ўз-ўзини намоён қилишининг психологик хусусиятларига оид муаммони татбиқ этиш асосида:
таълим жараёнида ўқувчиларнинг ўз-ўзини баҳолашни ривожланганлигига кўра, ўз-ўзини намоён қилишга таъсир этувчи психологик омилларни ёш ва жинс хусусиятларига боғлиқ ҳолда дифференциал фарқланишини исботлашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-224-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-224-а-сон маълумотномаси). Натижада ўз-ўзини намоён қилишга таъсир этувчи психологик омилларни ёш ва жинс хусусиятларига боғлиқ ҳолда дифференциал фарқланишини илмий тадқиқ этишга эришилган.
ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларнинг таълим жараёнида ўз-ўзини намоён қилиш хусусиятларининг ифодаланишига кўра, “характер”, “тенгдошлар орасида обрў”, “ташқи қиёфа” кўрсаткичарини баҳолаш уларда ёш ва гендер жиҳатдан идентив эканлигини асослашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-224-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-224-а-сон маълумотномаси). Натижада ўз-ўзини намоён қилиш хусусиятларининг ривожланишига кўра, “характер”, “тенгдошлар орасида обрў”, “ташқи қиёфа” ни баҳолаш ёш гуруҳига мос шаклланганлиги аниқлаш имкони кенгайтирилган.
ихтисослаштирилган мактаб ўсмир ўқувчиларида ўз-ўзини намоён қилиш хусусиятларига кўра, “юқори моддий таминланганлик” ва “олий нуфузга эга бўлиш”, “касб-ҳунар” ва “қизиқишлар олами” даражасининг ошиши туфайли уларда “характер”, “моҳир қўллар”, “ташқи қиёфа” ва “ўз-ўзига ишонч” даражасининг ривожланиши ўртасида ижобий корреляцион алоқадорлик мавжудлиги далиллашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-224-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-224-а-сон маълумотномаси). Натижада моҳир қўллар, ташқи қиёфа ва ўз-ўзига ишонч даражасининг ривожланиши ўртасида ижобий корреляцион алоқадорлик далиллашга эришилган.
ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларида ўз-ўзини намоён қилиши даражасига кўра уларда махсус ташкил қилинган дастур асосида, «когнитив», «эмоционал», «конатив» соҳаларига мақсадли таъсир туфайли, «ақл-қобилият», «характер», «тенгдошлар орасида обрў», «ташқи қиёфа», «ўз-ўзига ишонч», «лингвистик», «шахслараро», «шахснинг ички оламига йўналганлик», «кинестетик» каби психологик кўрсаткичларнинг ўз-ўзини баҳолашда давогарлик даражасининг адекватлаштирилишини далилланга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-224-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-224-а-сон маълумотномаси). Натижада ўз-ўзини баҳолашда давогарлик даражасининг адекватлаштирилишини далиллаш самарадорлиги ошган.