Нурмбетова Элмира Жумамуратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талаба-психологларнинг касбий-муҳим сифатлари ривожланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4DSc/P150.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафуржановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович психология фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шоира Ҳамидовна психология фанлари доктори, профессор; Уразбаева Дилбар Абдуллаевна психология фанлари доктори (DSc), профессор,
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талаба-психологларнинг касбий-муҳим сифатлари ривожланишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш, уларнинг диагностика ва коррекция имкониятларини ошириш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
психологнинг касбий-муҳим сифатлари модели шахсдаги ижтимоий муносабатлар ва ижодкорликка бўлган эҳтиёж, коммуникатив қобилиятлар, мулоқотда бир-бирини тушуниш, адаптацион салоҳият, одамларга ижобий муносабат, фикирлашнинг мослашувчанлиги, қатъиятлилик хусусиятларини профессионал таълимда ўзаро интегратив ривожланиши туфайли “дунёқараш”, “интеллектуал”, “шахслараро”, “шахсий фазилатлар” таркибий компонентларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
ижтимоий ҳамкорлик ва фаолият кўрсатиш шароитида шахсий хусусиятлар (экстраверсия, хайрихоҳлик, виждонийлик, нейротизм, тажрибага очиқлик), қадриятли йўналишлар (ютуқлар, ўзини ўзи англаш, шахслараро муносабатлар, хавфсизлик, анъаналар) ва эмпатия даражаси (ҳиссий сезувчанлик, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини когнитив тушуниш, алтруистик тайёрлик)нинг устувор рривожланиш динамикасига асосланиб талаба-психологлар касбий-муҳим сифатларининг таркибий-мазмунли комплекси очиб берилган;
психолог-талабаларнинг касбий ривожланиши жараёнида ижтимоий идентивлик ва мотивациянинг биринчи курс талабаларда қадриятлари бўйича юқори кўрсаткичлар шахсий ривожланиш, ички мотивация ва  ўзини ўзи намоён қилиш истагига йўналганлиги, тўртинчи курсларда эса қадрият йўналишининг барқарорлиги  шахсий эҳтиёжлар ва истаклардан профессионал мақсад ва жамоавий вазифаларга, касбий ролнинг барқарорлигига йўналгаглигига ўтиши туфайли қадриятлар таъсири динамик хусусиятга эга эканлиги далилланган;
касбий таълим жараёни талабаларнинг касбий етуклиги ва ижтимоий интеграцияни кучайтирганлиги толерантлик, инсонпарварлик ва ижтимоий жавобгарлик, эмпатияни устувор шаклланишига олиб келганлиги туфайли талаба-психологларнинг касбий-муҳим қадриятларини шакллантирувчи ижтимоий омил сифатида асосланган;
олий таълим муассасаларида бўлажак психологларни ўқитиш жараёнида касбий-муҳим сифатларининг ижтимоий компонентларини рефлексив бошқаришни ривожлантириш учун муҳим коммуникатив, эмосионал ва интеллектула хусусиятарга коррексион-адаптив таъсир кўрсатиш муҳимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Талаба-психологларнинг касбий-муҳим сифатлари ривожланишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
психологнинг касбий-муҳим сифатлари модели шахсдаги ижтимоий муносабатлар ва ижодкорликка бўлган эҳтиёж, коммуникатив қобилиятлар, мулоқотда бир-бирини тушуниш, адаптацион салоҳият, одамларга ижобий муносабат, фикирлашнинг мослашувчанлиги, қатъиятлилик хусусиятларини профессионал таълимда ўзаро интегратив ривожланиши туфайли “дунёқараш”, “интеллектуал”, “шахслараро”, “шахсий фазилатлар” таркибий компонентларини киритиш асосида такомиллаштирилганлиги бўйича илмий тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 09-июлдаги ПМ-154 буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-154а-сон маълумотномаси). Натижада талаба-психологларнинг касбий-муҳим сифатлари компонентлари тизимлаштирилган модел ишлаб чиқилган.
ижтимоий ҳамкорлик ва фаолият кўрсатиш шароитида шахсий хусусиятлар (экстраверсия, хайрихоҳлик, виждонийлик, нейротизм, тажрибага очиқлик), қадриятли йўналишлар (ютуқлар, ўзини ўзи англаш, шахслараро муносабатлар, хавфсизлик, анъаналар) ва эмпатия даражаси (ҳиссий сезувчанлик, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини когнитив тушуниш, алтруистик тайёрлик)нинг устувор рривожланиш динамикасига асосланиб талаба-психологлар касбий-муҳим сифатларининг таркибий-мазмунли комплекси очиб берилганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 09-июлдаги ПМ-154 буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-154а-сон маълумотномаси). Натижада талаба-психологларнинг касбий муҳим сифатларининг структуравий мазмуни очиб берилган.
психолог-талабаларнинг касбий ривожланиши жараёнида ижтимоий идентивлик ва мотивациянинг биринчи курс талабаларда қадриятлари бўйича юқори кўрсаткичлар шахсий ривожланиш, ички мотивация ва  ўзини ўзи намоён қилиш истагига йўналганлиги, тўртинчи курсларда эса қадрият йўналишининг барқарорлиги  шахсий эҳтиёжлар ва истаклардан профессионал мақсад ва жамоавий вазифаларга, касбий ролнинг барқарорлигига йўналгаглигига ўтиши туфайли қадриятлар таъсири динамик хусусиятга эга эканлиги далилланганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 09-июлдаги ПМ-154 буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-154а-сон маълумотномаси). Натижада талаба-психологларнинг касбий муҳим сифатларининг ёшга оид динамик хусусиятлари курслар кесимида ёритиб берилган.
касбий таълим жараёни талабаларнинг касбий етуклиги ва ижтимоий интеграцияни кучайтирганлиги толерантлик, инсонпарварлик ва ижтимоий жавобгарлик, эмпатияни устувор шаклланишига олиб келганлиги туфайли талаба-психологларнинг касбий-муҳим қадриятларини шакллантирувчи ижтимоий омил сифатида асосланганганлигига оид илмий таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 09-июлдаги ПМ-154 буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-154а-сон маълумотномаси). Натижада талаба-психологларнинг касбий муҳим сифатларини шаклланиши амалий фаолиятга тайёрликнинг компоненти эканлиги очиб берилган.
олий таълим муассасаларида бўлажак психологларни ўқитиш жараёнида касбий-муҳим сифатларининг ижтимоий компонентларини рефлексив бошқаришни ривожлантириш учун муҳим коммуникатив, эмосионал ва интеллектула хусусиятарга коррексион-адаптив таъсир кўрсатиш муҳимлиги исботланганлиги бўйича илмий таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 09-июлдаги ПМ-154 буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-154а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда касбий муҳим сифатларининг рефлексив бошқаришни ривожланишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик имкониятлари аниқлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish