Жўраев Қўлдошжон Исматулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда шахслараро мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари”. 19.00.06 - Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/P748.
Илмий раҳбар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Ғафуров Азизбек Умаржонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Сайитова Умида Ҳикматилло қизи, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи  ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда шахслараро мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалардаги шахслараро мулоқот маданиятининг ривожланишида мулоқотчанлик, мантиқий фикрлаш, оптимизмнинг ўзаро муносабатларда ифодаланиш даражасига кўра, дифференциал фарқларнинг мавжудлиги исботланган;
талабаларнинг коммуникатив қобилияти шахслараро муносабатларда ён беришнинг эмпатиянинг рационал, интуитив каналига интегратив намоён бўлиши ҳиссий установкаларни кучайтирганлиги туфайли эмпатия ҳиссига идентив ривожланиши асосланган;
талабаларда шахслараро мулоқот маданиятининг ривожланишида ўзаро муносабатларда бошқаларни қабул қилишнинг низоларни конструктив ҳал қилиш кўникмасини шаклланишига таъсири туфайли, ижтимоий мослашувчанликнинг муҳим омил эканлиги далилланган;
талабаларда шахслараро мулоқот маданиятинининг ривожланишида психологик алоқа ўрната олиш, сухбатдошни қизиқтириш, фикрларни далиллаш, вербал ва новербал усуллардан уйғун фойдаланиш, низоларни конструктив ҳал қилиш, монипуляциядан қочиш кўникмаларини ўзаро муносабатларда намоён бўлишига асосланиб, конатив жиҳатларни усутувор характерга эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда шахслараро мулоқот маданийатини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусийатларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабалардаги шахслараро мулоқот маданийатининг ривожланишида мулоқоцҳанлик, мантиқий фикрлаш, оптимизмнинг оъзаро муносабатларда ифодаланиш даражасига коъра, дифференсиал фарқларнинг мавжудлиги исботланганига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октабрдаги ПМ-236-сон буйруғи билан “Мулоқот психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октабр ПМ-236а-сон маълумотномаси). Натижада талабалардаги шахслараро мулоқот маданиятининг ривожланишида мулоқотчанлик, мантиқий фикрлаш, оптимизмнинг  ўзаро муносабатларда фойдаланиш даражасига кўра, дифференциал фарқларнинг  мавжудлиги аниқланган ва таҳлил қилинган;
талабаларнинг коммуникатив қобилияти шахслараро муносабатларда ён беришнинг эмпатиянинг рационал, интуитив каналига интегратив намоён бўлиши ҳиссий установкаларни кучайтирганлиги туфайли эмпатия ҳиссига идентив ривожланиши асосланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-236-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябр ПМ-236а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг коммуникатив қобилияти шахслараро муносабатларда ён беришнинг эмпатиянинг рационал, интуитив каналига интегратив намоён бўлиши ҳиссий установкаларни кучайтирганлиги туфайли эмпатия ҳиссига идентив ривожланиши аниқлаштирилган;
талабаларда шахслараро мулоқот маданиятининг ривожланишида ўзаро муносабатларда бошқаларни қабул қилишнинг низоларни конструктив ҳал қилиш кўникмасини шаклланишига таъсири туфайли, ижтимоий мослашувчанликнинг муҳим омил эканлиги далилланганига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-236-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябр ПМ-236а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда шахслараро мулоқот маданиятининг ривожланишида ўзаро муносабатларда бошқаларни қабул қилишнинг низоларни конструктив ҳал қилиш кўникмасини шаклланишига таъсири туфайли, ижтимоий мослашувчанликнинг муҳим омил эканлиги аниқланган;
талабаларда шахслараро мулоқот маданиятининг ривожланишида психологик алоқа ўрната олиш, суҳбатдошни қизиқтириш, фикрларни далиллаш, вербал ва новербал усулларидан уйғун фойдаланиш, низоларни конструктив ҳал қилиш, манипуляциядан қочиш кўникмаларини ўзаро муносабатларда намоён бўлишига асосланиб, коатив жиҳатларни устувор характерга эга эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-236-сон буйруғи билан “Мулоқот психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябр ПМ-236а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда шахслараро мулоқот маданиятининг ривожланишида психологик алоқа ўрната олиш, суҳбатдошни қизиқтириш, фикрларни далиллаш, вербал ва новербал усулларидан уйғун фойдаланиш, низоларни конструктив ҳал қилиш, манипуляциядан қочиш кўникмаларини ўзаро муносабатларда намоён бўлишига асосланиб, конатив жиҳатларни устувор характерга эга эканлиги очиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish