Авулхаиров Фирдавсий Ўткир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришга таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/P368.
Илмий раҳбар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шалола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Исакова Муаззам Тулкиновна, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот:  Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришга таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларини аниқлаш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оиладаги соғлом турмуш тарзини шаклланишида шахснинг саломатлик ҳақидаги тасаввурларини оилавий муносабатларда устувор намоён бўлишига асосланиб, ота-оналик установкалари муҳим таъсирга эга эканлиги исботланган;
оиладаги соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ психологик саломатликка шахснинг ўзаро муносабатларида ҳамкорлик, ўзини четга олиш ва мослашувчанликни устувор намоён бўлишига асосланиб, низоли вазиятлардаги хулқ услубининг таъсири кучли эканлиги исботланган;
шахснинг психологик саломатлиги атрофдагиларга нисбатан эмоционал боғлиқлик психосоматик бузилишлар, депрессия, фобия каби ҳолатларни пасайишига таъсир этганлигига асосланиб, эмпатия даражасига идентив намоён бўлиши далилланган;
оилада талабаларнинг соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги тасаввурларини шакллантиришнинг ижтимоий-психологик модели шахс иродавий сифатлари, эмоционал барқарорлик, жисмоний фаоллик даражаси, хулқ-атворни бошқариш кўникмасини ривожлантириш муҳимлиги туфайли интеграл психологик механизмларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришга таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
оиладаги соғлом турмуш тарзини шаклланишида шахснинг саломатлик ҳақидаги тасаввурларини оилавий муносабатларда устувор намоён бўлишига асосланиб, ота-оналик установкалари муҳим таъсирга эга эканлиги исботлашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-сентябрдаги ПМ-195-сон буйруғи билан “Оила психологияси” ва “Психогигиена” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги ПМ-195-а сон маълумотномаси). Натижада оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришни назарий жиҳатдан таҳлил қилиш имкони кенгайтирилган;
оиладаги соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ психологик саломатликка шахснинг ўзаро муносабатларида ҳамкорлик, ўзини четга олиш ва мослашувчанликни устувор намоён бўлишига асосланиб, низоли вазиятлардаги хулқ услубининг таъсири кучли эканлиги исботлашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-сентябрдаги ПМ-195-сон буйруғи билан “Оила психологияси” ва “Психогигиена” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги ПМ-195-а сон маълумотномаси). Натижада оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг ўзига хос жиҳатларини асослашга шароит яратилган;
шахснинг психологик саломатлиги атрофдагиларга нисбатан эмоционал боғлиқлик психосоматик бузилишлар, депрессия, фобия каби ҳолатларни пасайишига таъсир этганлигига асосланиб, эмпатия даражасига идентив намоён бўлиши далиллашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-сентябрдаги ПМ-195-сон буйруғи билан “Оила психологияси” ва “Психогигиена” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги ПМ-195-а сон маълумотномаси). Натижада оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришга таъсир этувчи психологик омилларни таҳлил қилишга эришилган;
оилада талабаларнинг соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги тасаввурларини шакллантиришнинг ижтимоий-психологик модели шахс иродавий сифатлари, эмоционал барқарорлик, жисмоний фаоллик даражаси, хулқ-атворни бошқариш кўникмасини ривожлантириш муҳимлиги туфайли интеграл психологик механизмларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-сентябрдаги ПМ-195-сон буйруғи билан “Оила психологияси” ва “Психогигиена” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги ПМ-195-а сон маълумотномаси). Натижада оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришга мўлжалланган психологик тренинг дастурларини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish