Норова Насиба Азаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Мутахассиснинг жиноят-процессуал фаолиятини такомиллаштириш”, 12.00.09 - Жиноят процесси, криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Yu1254.
Илмий раҳбар: Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, DSc.31/31.12.2020.I.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Каримов Вахобжон; юридик фанлар номзоди, профессор Хидоятов Бахтиер Батырович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят ишлари бўйича мутахассисларнинг процессуал фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиниши унинг қонуний вакили ёки катта ёшли яқин қариндоши, педагог ва (ёки) психолог ёхуд жабрланувчининг вакили иштирокида амалга оширилиши, ушбу шахслар сўроқ қилувчининг рухсати билан гувоҳ ёки жабрланувчига саволлар беришлари мумкинлиги, шунингдек, педагог ва (ёки) психологнинг иштироки жиноят ишини кўриб чиқаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан таъминланиши лозимлиги асосланган;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида вояга етмаган гумон килинувчини сўроқ килишда суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ихтиёрига кўра, ёхуд вояга етмаган гумон қилинувчи ёки айбланувчи ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосига биноан педагог ва (ёки) психолог иштирок этиши мумкинлиги, педагогнинг ва (ёки) психологнинг иштирокини таъминлаш жиноят ишини юритаётган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг зиммасига юклатилиши, педагог ва (ёки) психолог суриштирувчининг, терговчининг рухсати билан гумон килинувчига саволлар беришга ҳақли эканлиги асосланган;
электрон далиллар ҳамда рақамли маълумотларни йўқотилиши ёки ўзгартирилишини олдини олиш мақсадида электрон қурилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда яратиладиган, ишлов бериладиган ҳамда сақланадиган маълумотларни қабул қилиб олиш ва электрон маълумотлар мавжуд бўлган бирламчи электрон жисмларни кўздан кечириш мутахассиснинг мажбурий иштирокида амалга оширилиши лозимлиги асосланган;
жиноят-процесси доирасида олинган электрон (рақамли) маълумотларнинг ишончлилигини ошириш мақсадида олиб қўйиш ёки кўздан кечириш тергов ҳаракатлари давомида мутахассис иштирокисиз олинган электрон (рақамли) маълумотлар номақбул далил деб топилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиниши унинг қонуний вакили ёки катта ёшли яқин қариндоши, педагог ва (ёки) психолог ёхуд жабрланувчининг вакили иштирокида амалга оширилиши, ушбу шахслар сўроқ қилувчининг рухсати билан гувоҳ ёки жабрланувчига саволлар беришлари мумкинлиги, шунингдек, педагог ва (ёки) психологнинг иштироки жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан таъминланиши лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-735-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 121-моддаси биринчи, иккинчи қисмларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 26-сон далолатномаси). Мазкур таклиф жиноят процессида олинган кўрсатмалар сифатини оширишга ва жиноят процессида вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кучайтиришга хизмат қилган;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида вояга етмаган гумон килинувчини сўроқ килишда суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ихтиёрига кўра, ёхуд вояга етмаган гумон қилинувчи ёки айбланувчи ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосига биноан педагог ва (ёки) психолог иштирок этиши мумкинлиги, педагогнинг ва (ёки) психологнинг иштирокини таъминлаш жиноят ишини юритаётган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг зиммасига юклатилиши, педагог ва (ёки) психолог суриштирувчининг, терговчининг рухсати билан гумон қилинувчига ёки айбланувчига саволлар беришга ҳақли эканлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-735-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 554-моддасини шакллантиришда инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 26-сон далолатномаси). Мазкур таклиф психологнинг жиноят процесси иштирокчиси сифатида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда билим ва кўникмаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётида самарали қўллашга хизмат қилган;
электрон далиллар ҳамда рақамли маълумотларнинг йўқотилиши ёки ўзгартирилишини олдини олиш мақсадида электрон қурилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда яратиладиган, ишлов бериладиган ҳамда сақланадиган маълумотларни қабул қилиб олиш ва электрон маълумотлар мавжуд бўлган бирламчи электрон жисмларни кўздан кечириш мутахассиснинг мажбурий иштирокида амалга оширилиши лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси доирасида Жиноят-процессуал кодексининг 204¹-моддаси учинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 27/2-315-24-сон далолатномаси). Ушбу таклиф орқали электрон далилларни қабул қилиш ва кўздан кечириш учун мутахассис иштирокининг мажбурийлиги жиноят процессида рақамли даллиларни мустаҳкамлашга хизмат қилади;
жиноят-процесси доирасида олинган электрон (рақамли) маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида олиб қўйиш ёки кўздан кечириш тергов ҳаракатлари давомида мутахассис иштирокисиз олинган электрон (рақамли) маълумотлар номақбул далил деб топилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси доирасида Жиноят-процессуал кодексининг 95¹-моддаси тўртинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 27/2-315-24-сон далолатномаси). Ушбу таклиф орқали далиллар билан ишлашда мутахассиснинг иштирокини мажбурий қилиб белгиланиши жиноят-процесси доирасида олинган электрон (рақамли) маълумотларнинг ишончлилигини оширишга хизмат қилади.