Абдуллоев Комилжон Файзуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик фаолиятидаги шахслараро муносабатларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P668.
Илмий раҳбар: Улуғова Шалола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), доцент, Бафаев Мухиддин Мухамматович, психология фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тадбиркорлик фаолиятидаги шахслараро муносабатларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорларнинг “субект-субект” муносабатларида ўзаро ишончнинг даражавий ифодаланиши коммуникатив-пассивликни ва ўзаро номутаносибликни енгишга ҳамда мулоқотдаги конформизмга, ўз мавқеини оширишга бўлган интилишнинг фаолиятда устуворлиги туфайли социал-коммуникатив компетентликка идентив намоён бўлиши далилланган;
тадбиркорлардаги шахслараро муносабатларда социал-коммуникатив компетентликнинг намоён бўлишида мулоқотдаги коммуникатив пассивлик, фаол суҳбатдан қошиш ҳолатларини исҳки ирода кусҳига мувофиқ енгишга, ноаниқ ҳолатларни ўзаро уйғунлаштиришга интилиш вербал ва новербал нутқдаги паралингвистик, экстролингвистик ҳаракатларни идрок қилишни кучайишига олиб келганлиги туфайли ижтимоий интеллектнинг “мулоқот иштирокчисининг ҳиссиёти, фикри ва ниятларини тушуниш” ва “новербал мулоқот ҳаракатларини тушуниш” компонентлари устувор характерга эга эканлиги асосланган;
талбиркорларнинг шахслараро муносабатларида тадбиркор ва харидорнинг ўзаро мулоқотидаги эмоционал ўзини бошқаришнинг даражавий ифодаланиши коммуникатив фрустрация ҳамда номутаносибликни енгиб ўтишга таъсир этганлигига асосланиб мулоқотда ўзини ўзи назорат қилиш муҳим ижтимоий-психологик омил эканлиги далилланган;
тадбиркорлик фаолиятидаги шахслараро муносабатларнинг конструктивлиги тадбиркорларда иқтисодий ҳодисаларга нисбатан мушоҳадалилик, “тадбиркор-бозор шароитидаги рақобат-истеъмолчи” тизимидаги вазиятни адекват таҳлил қилиш кўникмасининг коммуникативликка уйғун намоён бўлишига асосланиб шахс ижтимоий-психологик компетентлигини ижтимоий интеллект таъсирида шаклланганлигига боғлиқ эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилинганлиги. Тадбиркорлик фаолиятидаги шахслараро муносабатларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
тадбиркорларнинг “субект-субект” муносабатларида ўзаро ишончнинг даражавий ифодаланиши коммуникатив-пассивликни ва ўзаро номутаносибликни енгишга ҳамда мулоқотдаги конформизмга, ўз мавқеини оширишга бўлган интилишнинг фаолиятда устуворлиги туфайли социал-коммуникатив компетентликка идентив намоён бўлиши далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-243-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-243а-сон маълумотномаси). Натижада тадбиркорларнинг “субект-субект” муносабатларида ўзаро ишончнинг даражавий ифодаланиши социал-коммуникатив компетентликка идентив намоён бўлиши асосланган;
тадбиркорлардаги шахслараро муносабатларда социал-коммуникатив компетентликнинг намоён бўлишида мулоқотдаги коммуникатив пассивлик, фаол суҳбатдан қошиш ҳолатларини ички ирода кучига мувофиқ енгишга, ноаниқ ҳолатларни ўзаро уйғунлаштиришга интилиш вербал ва новербал нутқдаги паралингвистик, экстролингвистик ҳаракатларни идрок қилишни кучайишига олиб келганлиги туфайли ижтимоий интеллектнинг “мулоқот иштирокчисининг ҳиссиёти, фикри ва ниятларини тушуниш” ва “новербал мулоқот ҳаракатларини тушуниш” компонентлари устувор характерга эга эканлиги асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-243-сон буйруғи билан “Мулоқот психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-243а-сон маълумотномаси). Натижада тадбиркорлардаги шахслараро муносабатларда социал-коммуникатив компетентликнинг намоён бўлишида ижтимоий интеллектнинг “мулоқот иштирокчисининг ҳиссиёти, фикри ва ниятларини тушуниш” ва новербал мулоқот ҳаракатларини тушуниш” компонентлари устувор характерга эга эканлиги очиб берилган;
тадбиркорларнинг шахслараро муносабатларида тадбиркор ва харидорнинг ўзаро мулоқотидаги эмоционал ўзини бошқаришнинг даражавий ифодаланиши коммуникатив фрустрация ҳамда номутаносибликни енгиб ўтишга таъсир этганлигига асосланиб мулоқотда ўзини ўзи назорат қилиш муҳим ижтимоий-психологик омил эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-243-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-243а-сон маълумотномаси). Натижада тадбиркорларнинг шахслараро муносабатларида тадбиркор ва харидорнинг ўзаро мулоқотидаги эмоционал ўзини бошқаришнинг даражавий ифодаланиши коммуникатив фрустрация ҳамда номутаносибликни енгиб ўтишга таъсир этганлигига асосланиб мулоқотда ўзини ўзи назорат қилиш муҳим ижтимоий-психологик омил эканлиги далилланган;
тадбиркорлик фаолиятидаги шахслараро муносабатларнинг конструктивлиги тадбиркорларда иқтисодий ҳодисаларга нисбатан мушоҳадалилик, “тадбиркор-бозор шароитидаги рақобат-истеъмолчи” тизимидаги вазиятни адекват таҳлил қилиш кўникмасининг коммуникативликка уйғун намоён бўлишига асосланиб шахс ижтимоий-психологик компетентлигини ижтимоий интеллект таъсирида шаклланганлигига боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-243-сон буйруғи билан “Мулоқот психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-243а-сон маълумотномаси). Натижада тадбиркорлик фаолиятидаги шахслараро муносабатларнинг конструктивлигини шаклланишига таъсир этувчи омиллар аниқлаштирилган.