Муслимов Икрам Тухтамуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Жазодан озод қилиш институтини такомиллаштириш масалалари, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2024.3. PhD/Yu1603.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдурасулова Қумринисо Раимқуловна, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор;
Расулев Азиз Каримович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади судлар томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлаш муаммоларини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг назарий-ҳуқуқий жиҳатларини, судлар томонидан жазо тайинлашда ҳисобга олинадиган жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ва судлар томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлаш шартларини комплекс жиноят-ҳуқуқий таҳлил қилиш, ушбу йўналишда тўғри илмий ёндашувни ишлаб чиқиш, жиноят-ҳуқуқий нормаларни қўллаш ва суд амалиётини яхшилаш, жиноят қонуни нормаларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ЖК Махсус қисмининг моддаси (қисми)да назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги кераклиги асослантирилган;
айбдор ЖК 571-моддасига мувофиқ, ўз қилмишига амалда пушаймон бўлган ва жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жазо муддати ёки миқдори ЖК махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддаси иккинчи қисми) ва терроризм (ЖК 155-моддаси учинчи қисми) жиноятини содир этган шахсларнинг бундан мустасно эканлиги асослантирилган;
ЖК 572-моддасига мувофиқ айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилган жиноят иши бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ва миқдори ЖК Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддасининг қисми)да назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги кераклиги асослантирилган;
ЖК 50-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ аёлларга, шунингдек, 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо муддати, шу жумладан, жиноятлар мажмуи ва бир неча ҳукмлар бўйича тайинланаётган ҳолларда ҳам ЖК Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) санксиясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги, шунингдек, аёлларга, 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан ЖК Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) да назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ ёки бошқа енгилроқ жазо ЖК 57-моддасини қўллаган ҳолда тайинлашини асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ЖК Махсус қисмининг моддаси (қисми)да назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги кераклиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ЖК 572-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил
18-февралда қабул қилинган ЎРҚ-675-сон Қонунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024-йил 31-октябрдаги 22-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши судлар томонидан жазо тайинлаш жараёнида айбга иқрорлик келишуви тузилган жиноят ишлари бўйича шахсларга нисбатан алоҳида тартибда жазо тайинлаш тартибининг жорий этилишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сон қарори билан “ЖК 571-моддасига мувофиқ, айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлган ва жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жазо муддати ёки миқдори ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддаси иккинчи қисми) ва терроризм (ЖК 155-моддаси учинчи қисми) жиноятини содир этган шахслар бундан мустасно эканлиги” ҳақидаги таклифидан “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 2006-йил 3-февралдаги 1-сон қарори 11-бандининг биринчи хатбошлисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 8-ноябрдаги 08/864-24-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг судлар амалиётига жорий этилиши ўз қилмишига амалда пушаймон бўлган шахсларга адолатли жазо тайинланишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сон қарори билан “ЖК 572-моддасига мувофиқ, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноят бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида (моддаси қисмида) назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги керак”лиги ҳақидаги таклифидан “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 2006-йил 3-февралдаги 1-сон қарори 11-бандининг иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 8-ноябрдаги 08/864-24-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг судлар амалиётига жорий этилиши айбга иқрорлик келишуви тузган шахсларга нисбатан индивидуаллаштирилган тартибда жазо тайинланишига хизмат қилган;
“ЖК 50-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ аёлларга, шунингдек
60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо муддати, шу жумладан, жиноятлар мажмуи ва бир неча ҳукмлар юзасидан жазо тайинланаётган ҳолларда ҳам, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) санксиясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Аёлларга, шунингдек 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан ҳам камроқ ёки бошқа енгилроқ жазо ЖК 57-моддаси қўлланилган ҳолда тайинланади” деган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сон қарори билан “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 2006-йил 3-февралдаги 1-сон қарорининг 28-бандини янги таҳрирда ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил
8-ноябрдаги 08/864-24-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг судлар амалиётига жорий этилиши аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан қонунда белгиланган рағбатлантирувчи нормаларнинг тўғри қўлланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish