Содиқов Нариманжон Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Профессионал таълимни молиялаштиришни такомиллаштириш ва харажатларини оптималлаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2023.3.PhD/Iqt3275
Илмий раҳбар: Исаев Фахриддин Икромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.И.16.01
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Руслан Хамдамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълимни молиялаштиришни такомиллаштириш ва харажатларини оптималлаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларини мос равишда умумий ўрта таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали профессионал таълим тизимини ривожлантириш, меҳнат бозори ва иш берувчиларнинг талабларига мос бўлган малакали ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш таклифи асосланган;
профессионал таълим муассасаларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатиш ва таълимни қўллаб-қувватловчи ходимларнинг иш ҳақи харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш таклифи асосланган;
техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларининг қишлоқ хўжалиги, туризм, ирригация ва мелиорация, хизмат кўрсатиш ҳамда ветеринария йўналишларига оид касб ва мутахассисликларига тўлиқ давлат гранти асосида ўқувчиларни қабул қилиш ҳамда муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш йўналишларига оид касб ва мутахассисликлар бўйича умумий қабул кўрсаткичларининг камида 50 фоизини давлат грантига ажратиш таклифи ишлаб чиқилган;
миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификат учун уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида устама ҳақ тўлаш тизимини йўлга қўйиш орқали таълим сифатининг барқарорлиги ва узлуксизлигини таъминлаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Профессионал таълимни молиялаштириш ва харажатларини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларини мос равишда умумий ўрта таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали профессионал таълим тизимини ривожлантириш, меҳнат бозори ва иш берувчиларнинг талабларига мос бўлган малакали ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 октябрдаги 06/33-2-4551-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида профессионал таълим муассасаларида фаолият олиб борувчи профессор-ўқитувчилар қўнимсизлигининг олди олинади;
профессионал таълим муассасаларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатиш ва таълимни қўллаб-қувватловчи ходимларнинг иш ҳақи харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сон қарорида Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасини трансформация қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича «Йўл харитаси»да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 октябрдаги 06/33-2-4551-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бошқарув, техник, хизмат кўрсатиш ва таълимни қўллаб-қувватловчи ходимларнинг иш ҳақини Давлат бюджетидан қўллаб-қувватлаш малакали ва самарали ишчи кучини сақлашда муҳимлиги аниқланди.
техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларининг қишлоқ хўжалиги, туризм, ирригация ва мелиорация, хизмат кўрсатиш ҳамда ветеринария йўналишларига оид касб ва мутахассисликларига тўлиқ давлат гранти асосида ўқувчиларни қабул қилиш ҳамда муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш йўналишларига оид касб ва мутахассисликлар бўйича умумий қабул кўрсаткичларининг камида 50 фоизини давлат грантига ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сон қарорига 6-ИЛОВА Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасини трансформация қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича «Йўл харитаси»да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 октябрдаги 06/33-2-4551-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида профессионал таълим дастурларининг қишлоқ хўжалиги, туризм, ирригация ва мелиорация, хизмат кўрсатиш ҳамда ветеринария йўналишларига оид касб ва мутахассисликларига талабаларнинг молиявий тўсиқларсиз сифатли таълим олишлари таъминланади;
миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификат учун уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида устама ҳақ тўлаш тизимини йўлга қўйиш орқали таълим сифатининг барқарорлиги ва узлуксизлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сон қарорида Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасини трансформация қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича «Йўл харитаси»да акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 октябрдаги 06/33-2-4551-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўқитувчиларнинг касбда қолиш эҳтимоли ошиб, бу эса таълим сифатининг барқарорлиги ва узлуксизлигига олиб келишини таъминлайди.