Алимардонов Ғайратжон Нуралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда солиққа тортиш ва норасмий иқтисодиёт муаммолари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt3243
Илмий раҳбар: Исаев Фахриддин Икромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.И.16.01
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро Кимё унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда солиққа тортиш ва норасмий иқтисодиёт муаммоларига қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
норасмий иқтисодиёт ва яширин (хуфиёна) иқтисодиёт ўртасидаги тафовутли жиҳатларни белгилаш орқали норасмий иқтисодиёт тушунчаси солиққа тортилмайдиган ва ҳукумат томонидан назорат қилинмайдиган барча иқтисодий фаолият тури сифатида илмий асосланган;
янги иш ўринлари яратадиган кичик бизнес субъектларига нисбатан ҳар бир янги иш ўрни учун ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 50 фоизини республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда) қайтариб бериш ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкасини 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўллаш таклифи асосланган;
норасмий иқтисодиётнинг расмий иқтисодиётга ўтишини рағбатлантиришда солиқ сиёсатини яхшилаш, мажбурий ижро механизмларини кучайтириш, ҳамкорлик ва маслаҳатлашувни йўлга қўйиш, молиявий саводхонликни ошириш йўналишлари доирасида норасмий бизнеснинг расмий секторга ўтишининг самарали амалга оширилиши ва корхоналарнинг ўзгарувчан эҳтиёжлари ва иқтисодий ҳолатига мослашувини таъминлаш асосланган;
норасмий сектордаги иқтисодий субъектларни аниқлашнинг тармоқ таҳлили усулларидан фойдаланган ҳолда норасмий иқтисодиёт шароитида ноқонуний молиявий оқимлар, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва ноқонуний савдо каби хавфларнинг ўзаро боғланган тармоқлар орқали тарқалишининг олдини олиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда солиққа тортиш ва норасмий иқтисодиёт муаммолари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
норасмий иқтисодиёт ва яширин (хуфиёна) иқтисодиёт ўртасидаги тафовутли жиҳатларни белгилаш орқали норасмий иқтисодиёт тушунчаси солиққа тортилмайдиган ва ҳукумат томонидан назорат қилинмайдиган барча иқтисодий фаолият тури сифатида илмий асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан 2024 йил 26 июлдаги 239-сонли буйруғи билан тасдиқланиб амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 10-сентябрдаги 31-90136-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида норасмий иқтисодиёт тушунчаси алоҳида иқтисодий категория сифатида яширин (хуфиёна) иқтисодиёт тушунчасидан фарқланиши илмий асослантирилган;
янги иш ўринлари яратадиган кичик бизнес субъектларига нисбатан ҳар бир янги иш ўрни учун ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг
50 фоизини республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда) қайтариб бериш ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкасини 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 9-январдаги «2024-йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-7-сон қарорида ўз аксини топиб амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 10-сентябрдаги 31-90136-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-йил 1-январдан 2025-йил 1-январга қадар микрофирма ва кичик корхоналар томонидан яратилган ҳар бир янги иш ўрни учун ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 50 фоизи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланадиган тартиб жорий этилган;
норасмий иқтисодиётнинг расмий иқтисодиётга ўтишини рағбатлантиришда солиқ сиёсатини яхшилаш, мажбурий ижро механизмларини кучайтириш, ҳамкорлик ва маслаҳатлашувни йўлга қўйиш, молиявий саводхонликни ошириш йўналишлари доирасида норасмий бизнеснинг расмий секторга ўтишининг самарали амалга оширилиши ва корхоналарнинг ўзгарувчан эҳтиёжлари ва иқтисодий ҳолатига мослашувини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан 2024-йил 26-июлдаги 239-сонли буйруғи билан тасдиқланиб амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 10-сентябрдаги 31-90136-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида норасмий бизнеснинг расмий секторга утишининг самарали амалга оширилиши ва корхоналарнинг ўзгарувчан эҳтиёжлари ва иқтисодий ҳолатига мослашуви таъминланган;
норасмий сектордаги иқтисодий субъектларни аниқлашнинг тармоқ таҳлили усулларидан фойдаланган ҳолда норасмий иқтисодиёт шароитида ноқонуний молиявий оқимлар, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва ноқонуний савдо каби хавфларнинг ўзаро боғланган тармоқлар орқали тарқалишининг олдини олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан 2024-йил 24-январдаги 029-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2024-йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида» 2024-йил 9-январдаги ПҚ-7-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Солиқ қўмитасининг назорат режаси тасдиқланиб амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 10-сентябрдаги 31-90136-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида норасмий иқтисодиёт шароитида ноқонуний молиявий оқимлар, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва ноқонуний савдо каби хавфларнинг ўзаро боғланган тармоқлар орқали тарқалиши бартараф этилган.