Умиров Исломбек Фуркатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соғлиқни сақлаш тизимида хизмат кўрсатишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.4.PhD/Iqt3441.
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият  кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети,  PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Комилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бектемиров Абдумалик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соғлиқни сақлаш тизимида хизматлар кўрсатишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соғлиқни сақлаш тизимида тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини интеграл баҳолаш ёндашуви хизматларнинг қулайлигини таъминлаш, сифатини ошириш, ресурслардан самарали фойдаланиш, хизматдан аҳоли қониққанлик даражаси мезонларини аҳамиятлилигига, уларга мувофиқ ҳолда  интеграл кўрсаткичларга ва синергетик самарадорлигига кўра баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ёндашуви фаолиятга таъсир этувчи омилларнинг ПЕСТ ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига потенсиал таҳдидларни юзага келтирадиган омилларни баҳолашга кўра такомиллаштирилган;
вилоятда тиббиёт муассасалар хизматлар кўрсатиш жараёнини Б2Г (давлат-хусусий шериклик), Б2C (аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш), Б2Б (туристик ва суғурта ташкилотлари орқали тиббий хизматлар кўрсатиш)да электрон платформага асосланган кластерлаш ёндашувининг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Самарқанд вилоятида тиббий хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ва жами тиббий хизматлар ҳажмини оширишнинг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Соғлиқни сақлаш тизимида хизматлар кўрсатишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
соғлиқни сақлаш тизимида тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини интеграл баҳолаш ёндашуви хизматларнинг қулайлигини таъминлаш, сифатини ошириш, ресурслардан самарали фойдаланиш, хизматдан аҳоли қониққанлик даражаси мезонларини аҳамиятлилигига, уларга мувофиқ ҳолда  интеграл кўрсаткичларга ва синергетик самарадорлигига кўра баҳолаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Самарқанд вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини 2024-2025-йилларда ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 27-сентябрдаги 02-28/22118-сон маълумотномаси). Таклиф баҳолаш мезонларини аҳамиятлилиги ва уларга мувофиқ ҳолда баҳолаш жараёнини ташкил этилиши натижасида тиббий хизматлар ва хизмат кўрсатиш субектлари фаолияти самарадорилигининг узвийлигини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ёндашуви фаолиятга таъсир этувчи омилларнинг ПЕСТ ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига потенсиал таҳдидларни юзага келтирадиган омилларни  баҳолашга кўра такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Самарқанд вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини 2024-2025-йилларда ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 27-сентябрдаги 02-28/22118-сон маълумотномаси). Таклиф тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи омиллар натижасида юзага келган ўзаришлар динамикасини ҳисобга олган ҳолда бошқарув қарорларини қабул қилиш оптималлигини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
вилоятда тиббиёт муассасалар хизматлар кўрсатиш жараёнини Б2Г (давлат-хусусий шериклик), Б2C (аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш), Б2Б (туристик ва суғурта ташкилотлари орқали тиббий хизматлар кўрсатиш)да электрон платформага асосланган кластерлаш ёндашувининг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Самарқанд вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини 2024-2025-йилларда ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 27-сентябрдаги 02-28/22118-сон маълумотномаси). Таклиф тиббиёт муассасаларида электрон платформага кўра ресурслардан самарали фойдаланиш асосида хизматлар сифати ва самарадорлигини синергетик ёндашув негизида ошириш имко-ниятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
Самарқанд вилоятида тиббий хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ва жами тиббий хизматлар ҳажмини оширишнинг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини 2024-2028-йилларда ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 27- сентябрдаги 02-28/22118-сон маълумотномаси). Прогноз кўрсаткичлари ташкилий-иқтисодий имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳисобига Самарқанд вилоятида тиббиёт муассасалари сони ва соғлиқни сақлаш тизимида асосий капиталга инвестисиялар ҳажмини оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish